//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
15-17 май кунлари Швейцария пойтахти Женева шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро федерацияси штаб-квартирасида глобал соғлиқни сақлаш бўйича мазкур ташкилот ахборот гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш, Халқаро миграция, Халқаро иқлим ўзгариши ташкилотлари, ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халқаро федерацияси, Халқаро ҚХ қўмитаси ва 30 дан ортиқ Миллий Жамиятлар вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон ҚЯОЖ бўлими бошлиғи С.Умаров “Аҳолининг заиф қатламларини, шу жумладан якка ёлғиз қариялар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва давлат органларининг ҳамкорлиги” презентациясини ҳамда Миллий Жамият томонидан муҳтожларни ўз қарамоғига олиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тажрибасини тақдим этди. Булардан ташқари, тадбирда “Стратегия 2030” лойиҳалари бўйича Миллий Жамиятлар томонидан материалларни тақдим этилиши, соғлиқни сақлаш бўйича Рамкали дастур, ушбу соҳага оид муҳим масалаларга тегишли тажриба алмашинуви ҳамда коллектив сиёсатни ишлаб чиқилиши ва бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди