//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
“Фавқулодда вазиятларда бошқариш” номланган ва Хитой Қизил Хоч жамияти томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан ягона комплекс ташкил этувчи 4 маҳалла фуқаролар йиғини, 4 умумтаълим мактаб ва 4 мактабгача таълим муассасаларига фавқулодда вазиятлар рўй берганида зарур бўладиган ашёлар ЎҚЯОЖ ташкилотлари томонидан тантанали равишда топширилди.
Тадбирларда маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалар ўқитувчилари, ўқувчилар, болалар боғчалари тарбиячилари ва ОАВ вакиллари иширок этишди.
Мактаблар ва болалар боғчаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик қобилиятини ошириш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш, биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш мақсадида мактаблар ўқитувчилари билан уч кунлик, болалар боғчалари тарбиячилари билан эса икки кунлик тренинглар ташкил этилиб, симуляцион машқлар ўтказилди.