//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Навоий вилоят ташкилоти ходимлари томонидан Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Сталинград ҳимоячиси ва Украинада жангларда қатнашган, 1922 йилда Навоий вилоятида таваллуд топган Александр Гаврилович Ивушкин ҳолидан хабар олиб, уни кириб келаётган байрам билан табриклаб, совғалар хадия этилди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти Миробод туман бўлими ҳам туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда хайрли ишларни амалга оширмоқда. 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ҳамда фронт ортида бўлган фахрийлар ва шунингдек, кекса, ночор ҳамда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар инъом этилди.