//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2016 йил 24 март куни “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари журналистлари учун матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Учрашувда “Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолияти ҳақидаги энг яхши журналистик материал” танловининг натижалари эълон қилинди.
Баҳор нафаси уфуриб турган, байрамона тусда безатилган янгиланган “Инсонийлик” маркази меҳмонларни қарши олди. Миллий Жамият раҳбарлари ва мутахассислари, бўлим бошлиқлари, Ҳалқаро Қизил Хоч Қумитаси вакиллари, ва айни байрам қаҳрамонлари – журналистлар мажлислар залига ташриф буюрдилар.
Конференцияни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Раиси, профессор Ҳамид Ёқубович Каримов очди ва табрик сўзини йўллади. Шунингдек, барча йиғилганларни Ҳалқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Йенс – Мартин Мелер табриклади.
2015 йил мамлакатимизнинг энг кекса инсонпарварлик ташкилоти тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Чунки ўтган йили Миллий Жамият ташкил топганлигининг 90 йиллиги кенг нишонланди, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг XXI съезди бўлиб ўтди, ташкилотнинг салоҳияти “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Жамиятимизга юкланган вазифаларнинг амалга оширилишига имкон берди. Бу энг аввало Жамият ҳомийлигидаги шахслар – кексалар, ногиронлар, кўп фарзандли оилаларга манзилли моддий ва маънавий эзгулик ёрдами кўрсатиш, аҳолига фавқулодда вазиятларда кўмаклашиш, юз ёшдан ошган кишиларга манзилли ғамхўрлик қилишдир. Бундай мақсадлар учун Миллий жамият томонидан 650 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Учрашувда таъкидланганидек, бу йил Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятига ”Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг икки бандини ижро этиш бўйича вазифалар юкланди. Давлат дастурини бажаришда Миллий Жамиятнинг барча минтақавий ташкилотлари иштирок этишади.
Матбуот анжумани давомида “2015 йилда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти фаолиятини оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳақидаги энг яхши материал” танловининг якунлари эълон қилинди.
Танловнинг 12 ғолиби – радио, телевидение, газета ва интернет матбуот журналистлари Ўзбекистон ҚЯОЖнинг дипломлари ва совғалари билан тақдирландилар. Улар қаторида Навоий вилоятининг “Знамя дружбы” газетаси бўлим бошлиғи Е.Умарова, “Наманганская правда” газетаси мухбири И.Решетников, “Самаркандский вестник” газетаси мухбири З.Шералиева, ЎзМТРК “Пойтахт” информацион дастурлар муҳаррири Н.Хайруллаева, “Махалла” каналининг бош муҳаррир ўринбосари Р.Қулдошев, Бухоро вилоят телевидениеси журналисти О.Хакимова, Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Ю.Мамажонова, Ўзбекистон миллий телерадиокампаниями оператор И.Рустамов, “Махалла” радиоканали муҳбири О.Хамроева, “Ўзбекистон” радиоканали муҳаррири Г.Давирова, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги махбири Н.Усмонова ва Жиззах вилоят хокимлиги матбуот хизмати мутахассиси Ф.Хакимов тақдирландилар.