//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2019 йил 27 се нтябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 816-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкилотлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ЎҚЯОЖ Навоий вилояти ташкилоти Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари «Зарафшон ойна» МЧЖ билан ҳамкорликда 2 октябрь куни шаҳарда истиқомат қилаётган 12 нафар якка-ёлғиз, кам таъминланган қариялар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирига озиқ-овқат тўплами тарқатишди.
Шу муносабат билан, ЎҚЯОЖ Жиззах вилояти ташкилоти томонидан ҳарид қилинган 2 дона ногиронлар аравачаси, 10 дона қўлтиқ таёқ, 10 дона ҳасса ва кўзи ожизлар учун 2 дона махсус ҳасса 4 октябрь куни Зарбдор туманида истиқомат қилувчи ногирон фуқароларга топширди