//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
7 сентябрь куни Навоий шаҳрида “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва ҳаракат қилиш” лойиҳаси доирасида “Навоийазот” АЖ санитар дружиналар аъзолари ўртасида Биринчи ёрдам бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа икки қисмдан иборат бўлиб, уларда иштирокчиларнинг ҚХ ва ҚЯО халқаро ҳаракатининг тарихи, Ўзбекистон ҚЯОЖ тарихи, ҳаракатнинг тамойилларини билиш ҳамда врачгача биринчи ёрдам кўрсатишнинг амалий қобилиятлари синовдан ўтказилди. Мусобақа давомида сандружиналар аъзолари томонидан Фавқулодда вазиятларда жабрланганларни эвакуация қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш элементлари намоён қилинди.
Тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари , халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари, вилоят газ бошқаруви, “Почта”, “Автотеххизмат”, Навоийдонмахсулот”, “Нефтебаза”, вилоят касаба уюшмалари аъзолари кузатувчи сифатида иштирок этдилар.
Мусобақа якунига кўра ғолибларга тантанали равишда совринлар ва совғалар топширилди. Тадбирдан лавҳалар махаллий “Навоий” телерадиоканали ва “Ўзбекистон 24” давлат телеканалида намойиш этилди.