//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242 – сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида 10-11 октябрь кунлари Наманган шаҳрида “ЛАКТО” МЧЖнинг 20 нафар ишчи-ходимлари биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига шартнома асосида ўқитилди.
Семинар-тренингда вилоят ташкилоти ходими, биринчи ёрдамга ўқитиш инструктори Б.Абдуллаев томонидан корхона ишчиларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати, Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолияти ҳамда Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи тамойиллари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Ўқув жараёнида биринчи ёрдам кўрсатиш, жабрланувчини хавфсиз жойларга кўчириш қоидалари, анатомия ва физиология асослари, шунингдек, юқумли касалликларни профилактика қилиш ишлари бўйича атрофлича фикр юритилди.