//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг “Инсонийлик” ўқув методика марказида ХалқароҚизил Хоч Ҳаракати кўмагида “ФВ ларга тайёргарлик кўриш ва уларни олдини олиш” лойихаси асосида семинар – тренинг бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарьё вилоятл ташкилотларининг ФВ чора кўриш гуруҳи аъзолари иштирок этишди. Қатнашчилар ичида 30 нафари – янги аъзолар. Бундан ташқари, семинар ишида фасилитаторлар сифатида илк маротаба ушбу лойиҳа асосида ўқиб тайёрланган Наманган ва Андижон вилоят ташкилотлари мутахассислари фаол иштирок этишди.
Тренинг давомида турли мавзулар кўриб чиқилди. Улар қаторида ФВ ҳолатларида бошқарув гуруҳи ҳаракати, аҳлоқий нормалар, ўз-ўзини боқариш, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, дала лагерини жихозлаш, сув санитарияси. Тренинг уч босқичда амалга оширилди – ФВ тайёргарлик кўриш, оилавий алоқаларни тиклаш ва биринчи ёрдам кўрсатишга доир масалаларни ўз ичига олиб бу борада иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, Гуруҳ кўнгиллиларини тайёрлаш бўича олиб борилган тренингда назарий дарслар билан бирга амалий машғулотлар ҳам ташкил қилинди. Кўнгиллилар чодир ўрнатиш, сув тозалаш техник қурилмаларини ўрнатиш ва фойдаланиш каби кўникамалари билан ҳам танишиб олишди.
Тренинг қатнашчиларига ўз навбатида жойларда вилоят ташкилотлари гуруҳлари билан амалий машғулотлар ўтказишни тавсия этилди, бу эса кўнгиллиларнинг ФВ тайёргарлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.