//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
17-19 февраль кунлари “Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда табиий офатларга тайёрланишнинг институционал имкониятларини кучайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтириш” номли лойиҳа дастури доирасида Андижон вилоятида 15 нафар волонтёрлардан ташкил топган Офатларда ҳаракат қилувчи команданинг амалий машғулотлари ўтказилди.
Тадбирнинг биринчи куни команда аъзолари ўзининг назарий билимларини шакллантириб олдилар ва асосий тадбирлар 18-19 февраль кунлари ўтказилди. 18 февраль куни команда аъзолари вилоят ФВ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жабрланган аҳолини эвакуация қилиш ишларини амалга оширишни синаб кўрдилар, 19 февраль куни эса вилоятнинг Андижон туманида жойлашган “Боғишамол” болалар оромгоҳида палатка қуриш, қутқарув арқонлари ва ўт ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда фавқулодда вазият натижасида жабрланганларни қидириб топиш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаб олдилар. Ушбу тадбир мазмунли ва самарали ўтиши учун унга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам жалб этилди. Тренинг якунида фаол иштирок этган волонтёрлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.