//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Бу йил мамлакатимиз, барча Ўзбекистон халқи кўтаринки шодиёналик билан – Республикамиз мустақиллигининг 23 йиллигини нишонламокда. Ҳурматли хамкасблар! Барчангизни қутлуғ сана – энг муқаддас ва азиз байрамимиз билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.
Бугунги кундаги Ўзбекистон – мустақил, суверен давлат бутун дунё тан олган “ўзбек модели” истиқболининг натижасидир. Ўтган йиллар давомида Республикамиз иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ўсиши, аҳолининг турмуш даражасининг ошиши, жаҳон майдонида давлат нуфузи ва салоҳиятининг мустаҳкамланишида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз солномасининг янги саҳифаларини бунёд этишда, эркин фуқаролик жамияти ва демократик давлат қурилиши жараёнида бир неча бор нодавлат, нотижорат ташкилотларининг алоҳида ўрин тутишини таъкидлаган эдилар. Бизнинг Миллий Жамиятимиз ҳам бу шарафли вазифани адо этишда давлат ташкилотларининг ижтимоий соҳалардаги дастурларини бажаришда амалий ёрдам бериб келмоқда.
Буюк келажак манфаатлари йўлида ҳар биримиз, ўз сафига 1 миллион 800 минг кўнгиллиларни ва 38 минг волонтёрларни бирлаштирган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг улкан оиласида ўз улушимизни қушмоқдамиз.
Мутахассисларимиз ва кўнгилиларимиз мамлакатимизнинг энг чекка минтақаларида ҳам хизмат қилади. Улар ўз ишини юксак даражада биладиган, фаолиятини инсонпарварликдек эзгу ишга бағишлаган фидоий инсонлардир. “Соғлом бола йили” Давлат дастурини, Миллий Жамиятнинг Низом вазифаларини амалга ошириш доирасида мутахассисларимиз томонидан фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва бундай холатларда ёрдам кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини жорий этиш, беғараз донорликни тарғиб қилиш, оилавий алоқаларни тиклаш борасида мақсадли ва самарали ишлар олиб борилмоқда. Миллий Жамиятимизнинг ишончли, кучли имкониятлари бундан буён ҳам буюк мамлакатимизнинг равнақи йўлида сафарбар этилаверади, хизмат қилаверади. Эзгу мақсадлар йўлида барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилайман!
Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раиси
Х.Я.Каримов