//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Тарихда қолаётган 2017 йилда ЎҚЯОЖ ўз фаолият йўналишларининг барчасида мақсад ва вазифаларини ижро этиш учун кўпгина ишларни амалга оширди. Бу йил Жамиятимиз тарихида ҚХ ва ҚЯО ХФ Президентининг Федерация тарихида илк бор мамлакатимизга ташриф буюриб, ҳукумат ва баъзи вазирликлар раҳбарлари, жамият фаоллари, шу жумладан кўнгиллилари билан учрашувлар ўтказгани билан эсда қоларли воқеа бўлди.
Ноябр ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ҚХ ва ҚЯО ХФнинг XXI Бош Ассамблеясида Миллий жамиятларнинг кейинги беш йилда амалга оширган фаолиятлари сарҳисоб қилиниб, улар олдига навбатдаги инсонпарварлик вазифалари қўйилди.
2018 йилда мамлакатимиз Президенти томонидан ишлаб чиқилган “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ўзига тегишли вазифаларни амалга ошириш учун бор имкониятларини ишга солади, мамлакатимизда амалга оширилаётган кўпқиррали ва тизимли ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Барчангизни кириб келаётган 2018 йил билан муборакбод этаман, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва келгуси ишларингизга омад тилайман!
Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси,
профессор Ҳ.Ё.КАРИМОВ