//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон Қишлок хўжалик институтининг мажлислар залида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Андижон вилояти ташкилоти ташаббуси билан 5 декабрь – “Халкаро кўнгиллилар куни” муносабати билан “Волонтёрлик – жамиятга фойда келтиришнинг замонавий йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ҚЯОЖ вилоят хамда Андижон туман ташкилотлари ижрочи директорлари, ходимлари, АҚХИ ўкитувчилари ва талабалари хамда махаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Давра сухбатини ўтказишдан кўзланган максад – кўнгиллилар ҳаракатининг мақсад ва вазифаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб килиш, волонтёрлик сохасининг дунёда ва юртимизда тутган ўрни, ривожи қай даражада эканлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериш хамда институт талабаларини кўнгиллилар гуруҳига фаол жалб этишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Республикасида “Кўнгиллилар ҳаракати тўғрисида” Қонун қабул қилиниши, ушбу қонунчилик ҳужжатида волонтёрларнинг фаолият сохалари, ҳуқуклари, ваколатлари ва мажбуриятлари хамда кўнгилли бўлган ёшлар ва аҳолининг бошка қатламлари вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни рағбатлантириш механизмлари аник белгилаб кўйилиши хусусида талаба-ёшлар ўзларининг амалий таклифларини илгари сурдилар.
Давра сухбати кўтаринки рухда, кизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди. Тадбир иштирокчилари томонидан кўнгиллилар гуруҳига аъзо бўлиш истаги билдирилди