//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти Фавқулодда вазиятларда аҳолини тайёрлаш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқларида иштирок этди.
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Вазиятларда харакатланиш ва олдини олиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 30 декабрь 2013 йилдаги буйруғини бажариш мақсадида ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари қаторида – Ўзбекистон республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги бошқармаси, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ва туман бўлимлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, ФВДТга кирувчи идора ва туман ташкилотларидир. Унинг ўтказишдан асосий мақсад – юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича бошқарув органларини, объектлар, фуқаро муҳофазаси кучлари ва меҳнатга жалб қилинмаган аҳолини тайёрлаш дан иборат эди.
Тактик ўқув машқлари Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Мотор заводида ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотининг фавқулодда вазиятлар йўналиши бўйича тезкор гуруҳнинг фаол волонтерлари ва ходимлари иштирок этиб, профессионал кўникма ва харакатларини намойиш этишди. Тактик ўқув машғулотларида зилзила ўчоғидан жабрланганларни эвакуация қилиш вазифалари бажарилди, биринчи ёрдам кўрсатиш учун ўқув станциялари ташкил этилди, имитация ўқув машғулотлари ўтказилди. Қутқарув ишларини ўтказиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва махсус анжомлар, воситалар ва ускуналар, ФВда жароҳатланганларни хавфсиз ҳудудларга ташиш бўйича жамоалар шахсий таркибларининг ҳаракатлари кузатилди ва янада такомиллаштирилди.