//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2015 йил 26-27 май кунлари Когон шаҳрида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича команда-ўқув машқлари бўлиб ўтди. Тактик машқлар Бухоро вилоят ташкилоти томонидан вилоят фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари ҳамда “Маҳалла” фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Белгиланган режага кўра “Локомотив” стадионида барча зарурий атрибутлар билан безалган чодирли шаҳарча қурилди. Халқаро ҳаракат, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва вилоят ташкилоти фаолиятига бағишланган стендлар ташки қилинди. Ўқув машқлари давомида 30 киши биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатилди. Амалий машқларда 4 та сандружина ва 40 нафар волонтёр қатнашди. Шунингдек, вилоят терма механизациялашган отряди, эпидемиологияга қарши ихтисослашган гуруҳ, Бухоро саноат ишлаб чиқариш мутахассислари жалб этилди.
Кейинги куни тактик машқлар вилоятнинг Ромитон туманида давом этди. Газли шаҳрида эвакуация пункти ташкил қилиниб, у ерга яқин қишлоқлар – “Гугуртли” ва “Қизилравот” аҳолиси қабул қилинди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти эвакуация пункти учун 4 та тўлиқ жиҳозланган палатка ажратди. Аҳолини таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсуллари, кийим-кечак ва пойафзал омбори ташкил қилинди, инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.
Ўқув машқлари доирасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда йўриқчилар томонидан жароҳат олганда, суяк синишида, куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш, шунингдек, психологик кўмак усуллари намойиш қилинди.
Ғиждувон, Қоракўл, Олот ва Ромитон туманлари саноат корхоналари санитария постлари амалий тайёргарликларини кўрсатиб, олқишга сазовор бўлишди. Мазкур ўқув машқларида жами 400 нафардан ортиқ киши иштирок этди.