//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Тошкент. Раёсат ишида Миллий Жамият раҳбарлари, вилоят ташкилотлари раислари, вазирликлар ва нодавлат ташкилотлар мутахассислари қатнашдилар. Биринчи бўлиб Ўзбекистон ҚЯО Жамияти вилоят ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги ва Халқаро Ҳаракатнинг 150 йиллигини нишонлаш бўйича олиб борилган маънавий–маърифий тадбирлари тўғрисида ахборот тингланди.
Таъкидландики, Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижро учун қабул қилинди ва тегишли дастурлар режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Темир йўл минтақавий ташкилотлари, туман, шаҳар бўлинмалари уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида Жамият ташкилотлари томонидан 2102 кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кекса на ногирон фуқароларга, жаъми 103 млн. 790 минг сўм микдорида моддий, молиявий ёрдам, кийим-кечаклар, озиқ–овқат тўпламлари, дори-дармон топширилди.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар, Наманган, Фарғона вилоятлари, Темир йўллар минтақавий ташкилоти томонидан кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кекса на ногирон фуқароларга берилган молиявий, моддий ёрдам салмоқли бўлди.
Шунингдек, Раёсат йиғилишида 2013 йилнинг биринчи ярмида Миллий Жамиятнинг бюджети бажарилиши тўғрисида ҳисобот тингланди.
30 май 2012 йилда қабул қилинган 1542 – сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси юзасидан Тошкент вилоят ташкилотининг “Меҳр-шафқат” хизмати фаолияти кўриб чиқилди.
Қашқадарё вилоят ташкилоти мисолида “ЎҚЯО Жамиятининг хўжалик ҳисоботини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низоми бажарилиши хусусида ахборот берилди. Кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича Сурхондарё вилоят ташкилотининг ҳисоботи ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.