//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жорий йилнинг 23-24 октябр кунлари Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан ҳамкорликда жамиятимиз ходимлари учун “Ёрдамчиларга ёрдам” дастури бўйича турли вазиятларга аҳолига руҳий мадад бериш бўйича тренинга старт берилди.
Тренингларни ХҚХҚнинг Тошкентдаги ваколатхонаси тажрибали муттахассис психологлари Гунай Мамадли, Махфуза Шомуродова ва Нигора Сайдалиевалар олиб бордилар. Ушбу тренинг сессияларга бўлинган бўлиб икки ой давомида бўлиб ўтади ва тренинг якунларига кўра барча иштирокчиларга тренингда иштирок этганликлари ҳақида сертификатлар тақдим этилади. Биринчи сессия «Стресс, стрессни бошқариш ва ўз-ўзига ёрдам бериш стратегиялари» ҳақида бўлиб ўтди.
Сессия интерфаол тарзда ўтказилди. Ушбу сессия давомида иштирокчилар стресс нима эканлиги, стресснинг жамиятга таъсири, бундай вазиятларда инсон ўзини қандай тута билиши ҳақида мавзулар кўриб чиқдилар ва турли интерфаол машқлар орқали маълумотларга эга бўлдилар.
Режа бўйича кейинги сессия жорий йилнинг 9-10 ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.