O’zbekiston QYaOJ Toshkent Shahar Tashkiloti

СИЗ ШИФОКОРГАЧА БИРИНЧИ  ЁРДАМ КЎРСАТА ОЛАСИЗМИ ?

 

 

 

 

 

 

 

 

  • шифокоргача ёрдам – бахтсиз ҳодиса юз берган
  • жойда жабрланувчининг саломатлигига зарар етиши
  • ёки бевосита хавф даражасини камайтириш ёки
  • шундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида
  • кўрилиши зарур бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олади

 

                          ҲАЁТНИ САҚЛАБ ҚОЛУВЧИ БИЛИМ!

        Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Сизларни, “Аҳолини шифокоргача Биринчи ёрдам кўрсатиш” курсларига таклиф этади.

       Бу курслар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг Биринчи ёрдамга ўқитиш Глобал таълим ресурслари Маркази томонидан ишлаб чиқилган Ҳалқаро стандартлар асосида ташкил этилади ва қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:

 

   

  • Ходиса рўй берганда жойни кўздан кечириш ва шахсий хавфсизлини таъминлаш қоидалари;
  • Жабрланганларни бирламчи кўрикдан ўтказиш;
  • “Тез тиббий ёрдам” хизматини воқеа жойига тўғри чақириш;
  • Жабрланганларга шифокоргача биринчи ёрдам;
 
  •  Хушсиз ҳолатдаги жабрланганларга шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш асослари;
  • Заруриятга кўра, “Юрак-ўпка реанимация”сини ўтказиш техникаси;
  • Нафас йўлларидаги ёт жисмни бартараф этиш усуллари
 
  • Турли хил жароҳатларда шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш;
  • ташқи ва ички қон кетишлар: қон кетишларда жабрланувчи бирламчи кўрикдан ўтказиш;
  • жабрланганларга боғламлар қўйиш усуллари;
 
  • Ўсмирлар, болалар ва гўдакларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари:
  • Бирламчи кўрикдан ўтказиш;
  • “Юрак-ўпка реанимация” сини ўтказиш техникаси;

 

Барчангизни шартнома орқали ўқишга таклиф этамиз

  • тўловлар пул кўчириш йўли ёки банк орқали тўловлар усулида амалга оширилади:
  • курсларни тамомлаганларга сертефикат топширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият   Миллий банки бош амалиёт бўлими

    х/р:20212000900126451001, МФО: 00407,  ИНН: 200896573, ОКЭД: 94990

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилотига:

100057, Тошкент шаҳар Қизил Ярим Ой Жамияти, Шимолий Олмазор кўчаси 6-уй,

телефон: (998) (71)-248-24-94, (998) (71)-248-79-25

электрон почта манзили:qizilyarimoy2019@mail.ru

 

 

 

 

2020-yil bo’yicha ma’lumotlar

Tuman/shahar bo’limlari soni: 11

Boshlang’ich tashkilotlar soni: 193

  • shu jumladan jamoaviy tashkilotlar: 143

Jamiyat a’zolari soni: 108 470

Volontorlar soni: 319

Yoshlar markazlari/klublari soni: 4

Sanitariya postlari soni: 221

Sanitariya drujinalari soni: 10

Favqulodda vaziyatlarga tayyorgarlik markazlari soni: 26

Tibbiy va ijtimoiy markazlar soni: 9

mehr-shafqat hamshiralari soni: 7

Uyda xizmat ko’rsatiladigan yordamga muhtojlar soni: 167

Shu jumladan:

  • yolg’iz keksa fuqarolar:
  • Nogironlar: 132
  • kam ta’minlangan oilalar: 35
  • boquvchisini yo’qotgan oilalar soni:

Tibbiyot muassasalaridagi palatalar soni:

O’tkazilgan aksiyalar soni: 23

Nizom yo’nalishlari bo’yicha o’tkazilgan seminarlar soni (Jami): 58

Shu jumladan:

  • Sandrujinalar uchun o’tkazilgan seminarlar soni: 58
  • QShO’ ва TMO’ o’tkazishdagi hamkorligi:
  • QX, QYaO va XGYo Harakati to’g’risidagi bilimlarni tarqatish bo’yicha seminarlar soni:

o’qitilganlar soni (jami): 588

Shu jumladan:

  • birinchi yordam ko’rsatishga o’rgatilganlar: 343
  • Favqulodda vaziyatlarda harakatlarga o’rgatilganlar: 237