27 Mar 2021

ДАУН СИНДРОМИ БЎЛГАН БОЛАЛАР ФЕСТИВАЛИ

2021 йилнинг 20 март куни Самарқанд шаҳрида Даун синдроми бўлган болалар учун Марказий Осиё республикаларининг  I-ҳунармандчилик, маданият ва санъат фестивали очилди. Ушбу тадбир ташаббускори «AНОРГИС» нодавлат таълим муассасаси, ҳомийларидан бири эса Ўзбекистон ҚЯО жамияти Самарқанд вилоят ташкилоти бўлди.

Тадбирга қадар вилоят ташкилотининг ходимлари ва кўнгиллилари Даун синдроми тўғрисидаги маълумотларни чуқур ўрганиб чиқдилар ҳамда ушбу оғир касалликка чалинган болаларни даволаш тартиби билан танишдилар, сўнгра фестивал давомида улар йиғилганларга ахборот бердилар. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Қизил Ярим Ой жамиятининг буклетлари, расмлар тўплами ва рисолалари тарқатилди.

Фестивалнинг учинчи куни бемор болалар, Қизил Ярим Ой жамияти ходимлари ва кўнгиллилар ҳамроҳлигида, Самарқанд вилоятининг кўнгилочар тадбири ташкил этилган «Туристик қишлоқ» га ташриф буюрдилар.