//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона водийсидаги учта ҳудудий ташкилоти иштирокида республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди.
Соат 06:30да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миллий маркази томонидан “ДОВУЛ-784” сигнали билан тегишли раҳбарларга хабар берилди ва машғулотлар бошланди. Уларга 54 хизмат, корхона ва ташкилот жалб этилди. Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон ҚЯОЖ ўзига юкланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарди. Ходимлар ва кўнгиллилар аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишларида фаол иштирок этди. Машғулотларнинг биринчи кунида Фарғона ва Андижон вилоятларининг 14 та туманида бу ишлар муваффақиятли амалга оширилди.
Машғулотларнинг иккинчи куни Фарғона вилоятидан Асака туманидаги Ниёзботир маҳалласига 400 оила кўчирилди. Жамиятнинг Андижон вилояти ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилари кўчирилган оилаларни кутиб олиб, уларни вақтинчалик яшаш учун жиҳозланган чодирларга жойлаштирди, озиқ-овқат, гигиена тўпламлари ва маиший техника воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами тарқатди.
Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари якунида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг муваффақиятли фаолияти қайд этилиб, машғулотларда фаол иштирок этган ходимлар ва кўнгиллиларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари номидан қимматбаҳо совғалар топширилди.