19 Dek 2024

ОЛМА-ОТАДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ

2024-йил 17-18-декабр кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятлари раҳбарларининг ривожланиш масалаларига бағишланган йиллик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Халқаро федерациянинг Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги минтақавий ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Учрашувда Халқаро федерация тармоғини режалаштириш, миллий жамиятларни ривожлантириш ва молиявий барқарорлик, гуманитар дипломатия, халқаро офатлар ҳуқуқи, ҳамкорлик ва молиявий ресурслар масалалари юзасидан самарали муҳокама ва фикр алмашилди.

Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

– Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг Марказий Осиёдаги фаолияти;

– миллий жамиятларни ривожлантириш;

– глобал ва маҳаллий истиқболлар;

– асосий муаммолар ва имкониятлар;

-Халқаро Қизил ярим ой жамиятлари федерациясининг Марказий Осиёдаги устувор йўналишлари ва тузилмаси ҳақида тақдимот;

– дастурларни мувофиқлаштириш;

– Минтақада Миллий жамиятларнинг ташкилий ишларини ривожлантириш.

Учрашув Халқаро федерациянинг Марказий Осиёдаги делегацияси раҳбари Севал Гузелкилинч хоним бошчилигида бўлиб ўтди.

Халқаро федерациянинг Европа ва Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Биргитте Бисчофф Эббесен ва федерациянинг бошқа вакиллари онлайн тарзда иштирокчиларга мурожаат қилишди.

Учрашувда миллий жамиятлар ва Халқаро федерация вакиллари турли йўналишларда фикр алмашиб, истиқболли режаларни белгилаб олдилар.