//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯОЖ Темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ишчи-ходимларнинг фавқулодда ҳолатда тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга тез тиббий ёрдам етиб келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
ЎҚЯОЖ биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кординатори Марсель Собиров узел ишчи-ходимларига биринчи ёрдам кўрсатиш шартлари, талаблари ва меъёрлари ҳақида назарий ва амалий маълумотларни бериб ўтди. – Темир йўл соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг фуқароларга фавқулодда ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини чуқур билишлари жуда ҳам зарур, – дейди ЎҚЯОЖ Темир йўл минтақавий ташкилотининг ижрочи директори Дилафрўз Каримова. – Чунки, уларнинг меҳнат фаолияти асосан кўп сонли ишчи-ходимлар билан бирга ўтади.
Айниқса, вокзалларда, станцияларда ҳамда корхоналарда бу каби нохуш ҳолатлар юз берса ҳамкасблари ёхуд фуқароларимизга фавқулодда ҳолатда тез тиббий ёрдам келгунича биринчи ёрдамни кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолишлари мумкин.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ўтказилган бу каби тадбир яқин орада пойтахтимиздаги тармоқ корхоналарида, шундан сўнг республикамиз ҳудудидаги барча темир йўл ташкилотларида малакали мутахассисларимиз иштирокида мунтазам ўтказилиши кўзда тутилган.