06 Avg 2020

Грантнинг бажарилиши

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тақдим этилган грант маблағлари асосида Ўзбекистон ҚЯОЖ Навоий вилояти ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ҳамкорлигида “Коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Барча ижодий ишлар коронавирус ва уни олдини олишга қаратилган мавзуда бўлиб, танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилди: тасвирий санъат, назм ва наср, постерлар ва видеороликлар танлови. Булардан ташқари, телеграм ижтимоий тармоғининг “Koronavirus Info” расмий каналида “Коронавирусни биргаликда енгамиз” мавзусида онлайн викторина ўтказилди. Танлов ғолибларини тақдирлаш 2 октябрь куни ўтказилди. Энг яхши ишларнинг ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.