//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Қорақалпоғистон. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш Давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарорини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти болаларнинг ёзги таътил даврида бир қатор тадбирларни амалга оширди.
Ўйин шаклида ўтказилган ўқув машғулотлардан кўзланган асосий мақсад – ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болаларни биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ва фавқулодда вазиятларда ўзини тутишга ўргатишдан иборат. Бир қатор ташкилотларнинг ҳамкорлиги ўз самарасини берди. Аҳолини фуқаролик мудофааси ва ФВдан ҳимояланиш борасидаги хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди, бундан ташқари, аҳолининг кенг қатламлари орасида ҳаётий фаолият хавфсизлиги борасидаги маданиятни ошириш бўйича ишлар олиб борилди.
“Ёш қутқарувчи” – Нукус шаҳридаги “Жас аулад” ёзги оромгоҳида бўлиб ўтган тадбир шундай деб номланди. Унда Қорақалпоғистон республикаси ФВ ходимлари иштирокида ўйин шаклидаги ўқув тадбирлари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ҚЯЖамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг Ёшлар маркази кўнгиллилари ҳам фаол иштирок этишди. Қизиқарли ўйин машғулотлари ёрдамида болаларга фавқулодда вазиятларда ўзини тутишнинг турли усуллари таништирилди. Иштирокчилар ёнғин, зилзила ва бошқа ҳолатларда ўзига ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш йўлларини билиб олдилар. Ролли ўйинлар, интерфаол машғулотлар орқали болаларга хашорат чақиши, куйиш ёки офтоб уриши ҳолатларида биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари берилди. Тадбир давомида кўнгиллилар томонидан Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракатининг тарихи, Ўзбекистон ҚЯЖ фаолияти тўғрисидаги маърузалар тақдимоти ўтказилди. Ҳар бир иштирокчига “Табиий офатлар” туркумидаги рисолалар эсдалик сифатида топширилди.
Бу каби ўқув тадбирлари Ўзбекистон ҚЯЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг мутахассислари томонидан бутун ёз мавсуми давомида ўтказилди, бундан ташқари республика таълим муассасаларида ҳам ташкил этилди. Тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – болалар ва ўсмирларда экологик маданият асосларини шакллантириш ва соғлом тумуш тарзига ўргатиш, турли вазиятларда ўзаро ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик ҳиссини тарбиялашдан иборатдир.