//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Наманган.Ушбу юбилей санага багишлаб, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг 150-йиллиги муносабати билан Қизил Ярим Ой Жамиятининг Наманган минтақавий ташкилоти томонидан қатор кенг қамровли тадбирлар ўтказилди. Ёзнинг биринчи ойида бу ерда яна бир муҳим анжуман – “150 йиллик инсонпарварлик ҳаракати” деб номланган “давра суҳбати” ташкил қилинди. Тадбир Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси, Наманган минтақавий ташкилоти, Наманган вилояти хокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.
Конференция ишида Наманган вилояти хокимининг ўринбосари М.Азизова, ҚХХҚнинг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси ҳамкорлик бўйича бўлими раҳбари С.Шорин, ваколатхона ходимлари – С.Сафоева, Р.Отажонов, А.Хукумов, Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилий бўлими раҳбари Т.Собитов, Мудофаа вазирлиги шарқий ҳарбий округи қўмондони ўринбосари Б.Уролбоев ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлари, вилоятнинг чегарадош туманлари ҳокимлари ўринбосарлари, “Маҳалла” жамғармаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Давра сухбати иштирокчилари эътиборига “ҚХХҚ Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харакатининг таркибий қисмларидан бири сифатида”, “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг тарихи ва тузилиши”, “Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг халқаро ҳуқуқий мақоми”, “Фарғона водийсида Халкаро гуманитар хукук тўғрисидаги билимларни тарқатиш бўйича Минтақавий Марказ фаолияти” мавзуидаги маърузалар такдим килинди.
Шунингдек унинг доирасида Наманган вилояти ҚЯОЖнинг фаолияти урганилиб,унга юкори бахо берилди. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини тарғиб этиш ва тарқатиш борасидаги ишлар тахлил килинди. Катнашчилар бошланғич ташкилотларнинг фаолияти, хусусан Фарғона водийсида Халқаро ҳуқуқни тарқатиш бўйича Минтақавий ресурс маркази иш услубининг узига хос йуналишлари, иш тажрибасини оммалаштириш лозимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтдилар. Яна бир мухим жихат, биргина ўтган йилнинг ўзида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида ўттиздан ортиқ турли учрашув ва тақдимотлар ўтказилди.