//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Қорақалпоғистон. Хаётда шундай вазиятлар бўладики, билим ва кўникмалар сустлигидан ёрдамга мухтож одамга нафингиз тегмай қолади. Айниқса, яқин одаминигиз бетоб бўлиб қолса, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар рўй берганда биринчи ёрдам беришни ҳамма билиши лозим. Эзгуликка биринчи қадам қўйган инсон Анри Дюнан меҳр-саховат дебочасини очиб берди ва бугунга қадар,бир ярим аср ўтгандан кейин ҳам инсонлар қалбига инсонийлик туйғуларини улашиб келмоқда.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг бир қанча лойиҳалари ахолининг кенг қатламларини бириничи ёрдамга ўргатиш масалаларига қаратилган. Бу вазифа олис худудларда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Миллий Жамиятнинг Қорақалпоғистон республикаси ташкилоти Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августда қабул қилинган 242 Қарорига биноан бир қатор амалий вазифаларни ўз ичига олган Дастур ишлаб чиқди
2013 йил 29 август куни “Қорақалпоғистон Толаси” корхонаси ичшилари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.Тадбир бошида Халқаро Ҳаракатнинг 150-йиллиги арафида тайерланиб, ЎҚЯО Жамияти фаолиятига бағишланган “Эзгулик” видеофильми намойиш этилди. Семинар машғулотларида ёнғин вақтида жарохатланганларга, юрак хуружида ва нафас қисиб қолганда биринчи ёрдам кўникмалари берилди. Тажрибали тренерлар юқори технологиялардан фойдаланган холда, мультимедиа дисклари, ўқув-методик қўлланмалар асосида амалий дарслар ўтказиб бердилар. Корхонанинг 15 нафар ишчилари биринчи тиббий ёрдам кўникмаларини пухта ўзлаштириб олдилар. Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Биринчи тиббий ёрдам амалиётига ахолининг кенг қатламларини самарали ўргатиш учун Қорақалпоғистоннинг чекка худудларида жойлашган бошланғич ташкилортларида 27 марказ очилди. Ушбу ўқув марказларида мунтазам равишда биринчи ёрдам бўйича инструкторлар тайёрланиб келинмоқда. Ҳар бир марказ етарли даражада методик қўлланма, информацион материаллар ва мультимедиа технологиялари билан таъминланган. Ахолининг биринчи ёрдамга ўргатиш бўйича турли семинарлар уюштирилмоқда, улар ишида албатта район ва шаҳар бўлинмалари Ижрочи директорлари қатнашиб, ўзлари олган тажрибаларни кенг оммага улашиб келмоқдалар. Ўқув марказларда бошланғич ташкилотларнинг мутахассислари, сандружиначилар, санпост вакиллари ва ўз хохиши билан келган ёшлар биринчи тиббий ёрдам бўйича сабоқ олишмоқда. Энг асосийси – юқори малакали мутахассислар ёрдамида керакли билим ва кўникмаларга эга бўладилар.