24 Dek 2013

Конкурс ғолибларини тақдимоти

2013 йил 24 декабрда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Марказий офис биносида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилда Миллий Жамият томонидан эълон қилинган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

 

Йиғилишда Ўзбекистон ҚЯО Жамияти рахбарлари, Раёсат аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, вилоят ташкилотлар раислари,  ОАВ журналистлари, конкурс ғолиблари иштирок этадилар.

Бугунги кунда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти сафларида 1 млн.300 минг нафарга яқин  ихтиёрий аъзо ва 38 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар бор. ЎҚЯО Жамияти 15 минтақавий, 191та шаҳар ва туман, Темир йўл ташкилоти ва 2,5 мингдан зиёд  бошланғич тишкилотларидан иборат.

 

2013 йил мобайнида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  ўз Низомида кўрсатилган асосий  вазифаларни изчил ва мақсадли  бажариб келмоқда. Улар қаторида  давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ёрдам кўрсатиш,  ёрдамга мухтож фуқароларга кўмак бериш,  Халқаро Гуманитар ҳуқуқ ҳақидаги билимларни тарқатиш, турли  табиий, экологик офатлар  ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳайрия ёрдамини кўрсатиш,  Жамият фаоллари ва кўнгиллиларини инсонпарварлик, меҳр-мурувват тамойиллари руҳида тарбиялашда  Миллий Жамият муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.  Ўзбекистон ҚЯО Жамияти томонидан кенг қамровли ишлар- Жамият бошланғич ташкилотларини фаолиятини янада такомиллаштиришга, нуфузини  оширишга қаратилган. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Раёсати томонидан 2013 йил 24 июнда қабул қилинган  Қарори асосида, 2013 йилда   6 та йўналиш бўйича кўрик – танловлар  ўтказилди.  Конкурслар  қуйидаги  номинациялар бўйича ўтказилди:  

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман – шаҳар бўлинмаси”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол “Меҳр-шафқат” ҳамшираси”; 

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи тиббий ёрдам бўйича энг фаол тренер инструктори”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ёшлар маркази”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини ОАВ ёритиш”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам кўрсатувчи  намунали командаси”.

 

Кўрик-танловда Миллий Жамиятнинг кўпчилик минтақавий, вилоят ташкилотлари ва туман-шаҳар бўлинмалари самарали иштирок этдилар. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳар ва “Темир-йўл” минтақавий ташкилотлари  кўрик-танловни юқори савияда ташкил этишди.

Конкурсга тақдим этилган материаллар  “2013 – Обод турмуш йили” Давлат Дастури,  Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Низом талаблари, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “2011-2015 йилларга мўлжалланган Стратегик режаси” вазифаларига мос бўлиб, Жамият бўлинмалари томонидан аҳолининг энг мухтож қисмига тиббий, ижтимоий ёрдам беришда, Давлат тизими ташкилотларига кўмакчи ташкилот сифатида намоён бўлиши жараёнларини ёритиб берди.

Журналистларнинг анъанавий танловига 100 дан ортиқ  газета, радио, телевидениеда эълон қилинган материаллар тақдим этилган эди. Ҳайъат аъзолари барча ижодий ишларни батафсил ўрганиб чиқди. Қилинган сарҳисоб бўйича, кўпчилик муаллифлар Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг фаолиятини изчил ўрганиб, гуманитар ташкилотнинг эзгулик йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан яхши  таниш бўлганини, чуқур изланишлар олиб бориб, қизиқарли маълумотларни излаб топиб, мухлисларга етказиб бераётганини кўрсатиб берди.

Барча тақдим этилган хужжатларни Ҳайъат аъзолари яхшилаб ўрганиб чиқиб, талабларга тўлиқ жавоб берадиган ғолибларни аниқлаб олди.

 “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман/шахар бўлинмаси” кўрик – танловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Республика жюриси эътиборига Миллий Жамиятнинг ташкилотлари томонидан жаъми 9 туман бўлинмаси хужжатлари топширилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра, қуйидаги туман бўлинмалари ғолиб деб топилди:

1 ўрин – Султонов Абдулла, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлинмаси Ижрочи Директори.

2 ўрин –  Ахмедова Хурсанд, Тошкент шахар Олмазор тумани бўлинмаси  Ижрочи Директори.

2 ўрин – Хожиева Яйрахон Наманган вилояти Норин туман бўлинмаси  Ижрочи Директори.

3 ўрин   –  Абдухакимова Мақсудахон, Фарғона вилояти Фарғона тумани бўлинмаси  Ижрочи Директори,

 

Қуйидаги туман бўлинмалари рағбатлантирувчи дипломлар билан тақдирланди:

Ювмитова Феруза –  Бухоро вилояти Олот туман бўлинмаси  Ижрочи Директори;

Рахмонов Шавкат – Самарқанд вилояти Тойлоқ туман бўлинмаси Ижрочи Директори;

Рахмонов Жаббор –  Навоий вилояти Нурота туман бўлинмаси Ижрочи Директори;

Фармонов Шухрат – Андижон вилояти Хўжаобод туман бўлинмаси  Ижрочи Директори;

Мамасолиев Амантурди –  Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бўлинмаси  Ижрочи Директори.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол меҳр-шафқат ҳамшираси” номинациясига тақдим этилган 11 вилоят меҳр-шафқат ҳамшираларининг фаолияти ўрганилиб қуйидаги ғолиблар аниқланди:

1 ўрин – Хайдарова Насиба, Бухоро вилояти Жондор тумани меҳр-шафқат ҳамшираси,

2 ўрин – Низамова Мухаббат, Наманган вилояти Наманган тумани меҳр-шафқат ҳамшираси;

3 ўрин – Шомуродова  Зулхумор,Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳамшираси.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи ёрдам бўйича энг фаол тренер инструктори” номинациясига 8 вилоят ташкилоти томонидан тақдим этилган ходимлар фаолияти ўрганиб чиқилиб қуйидаги натижалар қайд этилди:

1 ўрин – Давлетмуродов Куролбой, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахар Ижрочи Директори;

2 ўрин – Мамасиддиқова Насиба, Фарғона шахар ижро аппарати  мутахассиси;

3 ўрин – Милтиқбоев Шавкат, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “Темир йўллари” минтақавий ташкилоти мутахассиси.  

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ёшлар маркази” номинациясига топширилган 6 ёшлар маркази фаолияти ўрганиб чиқилиб, улар ичида ғолиблар деб аниқланганлар:

 1 ўрин – Наманган вилояти Наманган шаҳар ёшлар маркази;

2 ўрин – Навоий вилояти Конимех тумани ёшлар маркази;

3 ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ёшлар маркази;

Тошкент шахар Олмазор тумани ёшлар маркази;

 

Рағбатлантирувчи дипломлар билан

– Бухоро вилояти Вобкент тумани Ёшлар маркази,

– Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти Ёшлар маркази тақдирландилар.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам кўрсатувчи командалар” номинацияси бўйича:

рағбатлантирувчи диплом ва мукофот билан тақдирландилар:

Махбубов Азамат – Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўллар” минтақавий ташкилоти волонтери;

Саматов Жаҳонгир – Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўллар” минтақавий ташкилоти волонтери;

Казаков Александр – Ўзбекистон ҚЯОЖ Самарқанд вилояти ташкилоти волонтери;

Тилляев Нодир – Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилояти ташкилоти волонтери;

Губайдуллин Артур – Ўзбекистон ҚЯОЖ Хоразм вилояти ташкилоти волонтери;

Калыбаев  Даулетбай – Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Респуликаси ташкилоти волонтери;

Тошпулатов Отабек – Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилояти ташкилоти  волонтери;

Патхуллаев Улугбек – Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шахар ташкилоти  волонтери;

Нуриддинов Ахрорбек  – Ўзбекистон ҚЯОЖ Андижон вилояти ташкилоти  волонтери;

Алимқулов Мурод – Ўзбекистон ҚЯОЖ Сурхондарё вилояти ташкилоти  волонтери.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш” номинациясида иштирок этган 32 журналист томонидан тақдим этилган материаллар ўрганиб чиқилиб қуйидаги натижалар қайд этилди:

– Телевидениеда энг яхши журналистик материаллар учун:

 1 ўрин – Барчиной Джураева – Миллий телерадиокампаниянинг “Ўзбекистон” канали бўлим бошлиғи;

2 ўрин – Ширинбоева Мақсуда – “Давр” ахборот дастури журналисти;

3 ўрин – Қаймокова Раҳима – Миллий телерадиокампаниянинг Навоий вилояти журналисти.

 

Радиода энг яхши журналистик материаллар учун:

1 ўрин – Олима Хамроева  – “Машъал” радиоканали журналисти;

2 ўрин – Шахло Абзалова –  “Пойтахт” радиоканали журналисти.

 Газеталарда чоп этилган энг яхши журналистик материаллар учун: 

1 ўрин – Роганова Алла – Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти Ижрочи Директори;

2 ўрин – Сурия Магдеева – “Наманганская правда “ вилоят газетаси  журналисти;

3 ўрин Улуғбек Асроров – “Туркистон Пресс” шархловчиси.

 

Рағбатлантирувчи дипломлар билан

Ринат Абдульманов – “Самаркандский вестник” газетаси журналисти;

Шамшиддин Қорабоев – “Фарғона Хақиқати” газетаси журналисти;

Нуриддин Убайдуллаев – “Жамият” газетаси журналисти  тақдирдандилар.

Барча Ғолиблар Ўзбекистон ҚЯО Жамияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.