//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Навоий. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Навоий вилоят ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, еотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтларни қўллаб-қувватлаш Жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил этилган танловда иштирок этди ҳамда ўн тўрт миллион сўм миқдордаги грантга эга бўлди.
“Ўзингга ва яқинларингга ёрдам бер” деб номланган лойиҳа мазкур танловда “Шаҳарлар, маҳаллалар ва кўчалар ободончилигини яхшилаш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича аҳоли ва ННТ лар фаоллигини ошириш” номинациясида ғолиб бўлди. Грант Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий ташкилоти томонидан тўққиз ой давомида амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида турли хил фавқулодда вазиятларга дуч келган Нурота туманида 55- умумтаълим мактабининг ўқитувчиларидан иборат 20 нафар кўнгилли (волонтёр)ларга табиий офатлар юз берганда қандай йўл тутиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари ўргатилади.
Кейинчалик тайёрланган инструкторлар тасдиқланган жавал бўйича 3 минг нафар киши истиқомат қиладиган Ибн Сино маҳалласи аҳолисига ўргатади. Шу орқали бу жараёнга маҳалланинг катта ёшдаги 50 % аҳолиси, шунигдек мактаб ўқувчилари жалб этилади.
Лойиҳа дастурида шунингдек, амалий машғулотлар режалаштирилган, барча инструкторлар, аҳоли, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида комплекс-тактик ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Грантни амалга ошириш вилоят ташкилотининг модий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Замонавий модификациядаги компьютерларнинг тўлиқ жамланмаси, 3 хил вазифани бажара олувчи принтерлар, факс-телефон аппарати, фотоаппарат, видеокамера харид қилинади.