//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2015 йил 30 октябрда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг ХХI Қурултойи бўлиб ўтди. Съезд ишида Олий Мажлис сенаторлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шунингдек, мамлакатимизнинг барча минтақаларидан делегатлар иштирок этди.
Мазкур форум “WYDHAM-Tashkent” меҳмонхонасининг Марказий залида бўлиб ўтди. Кўп қиррали гуманитар фаолиятга бағишланган баннер ва плакатлар билан безатилган меҳмонхона фойеси меҳмонлар ва делегатларни қарши олди.
Самарали ишлаш учун қурултой иштирокчиларига барча қулайликлар яратилди. Бирин-кетин минтақавий ташкилотлардан делегатлар, таклиф этилган ҳамкорлар – вазирлик ва идоралар вакиллари, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонасидан меҳмонлар ташриф буюришди. 78 нафар делегат ва Президиум аъзолари кворумни ташкил этди.
Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Э. Баситхонова сўзга чиқди ва иштирокчиларни қутлади. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.К. Норбоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ю.Абдирахимова, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жак Вилетта съезд иштирокчиларига ўз истакларини билдиришди.
Ўтган беш йил ичида амалга оширилган, эзгу мақсадларга йўналтирилган ишлар тўғрисида ҳисобот маърузаси билан форумда Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор Ҳ.Ё.Каримов сўзга чиқди.
Ўзбекистон ҚЯОЖнинг беш йиллик кўп қиррали фаолияти иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди. Қурултой делегатлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Марказий аппарат раҳбарияти ва минтақавий ташкилотлар раислари иштирокидаги Раёсатининг янги таркибини тасдиқлади.
Ҳ.Ё.Каримов очиқ овозда якдиллик билан Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси этиб сайланди.
Делегатлар шунингдек, “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2016–2020 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегик режаси”ни қабул қилиш учун овоз беришди. У “Ҳаётни сақлаб, тафаккурни ўзгартириб” шиори остида ўтади.