//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан Ўзбекистон ҚЯО Жамияти зиммасига аҳолини эҳтимолий фавқулодда вазиятларга тайёрлаш бўйича алоҳида вазифалар юклатилган ягона жамоат ташкилотидир. Ушбу ҳужжатни амалга ошириш доирасида Қонликўл ва Шуманай туманларида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Белгиланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси томонидан ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларида тузилган санитар дружиналари, санитар постлари аъзоларини ўқитиш бўйича қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Дастур аҳолини эҳтимоли бўлган ФВга тайёрлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг турли қатламлари орасида тиббий ва санитар-гигиеник билимларни тарқатиш масалаларини ўз ичига олади.
Таълим муассасаларида санитар постлари тузилиб, уларни ўқитиш жадвали ишлаб чиқилди. ФВда жабрланганлар ва беморларни муолажа қилиш, уларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ўрганилди. Тренинг қатнашчилари шунингдек Халқаро Ҳаракатнинг тарихи, Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятининг Устав йўналишлари билан ҳам танишдилар. Кўнгиллилар сунъий нафас олдириш техникаси, боғлам қўйиш қоидалари, жароҳатланганларни кўчириш масалалари билан амалиётда танишдилар.
Семинар якунида барча қатнашчиларга махсус сертификатлар топширилди