//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Барчамизга маълум, 1988 йил Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1 декабрь куни “Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти фаолиятининг устивор йўналишларидан бири – юқумли касалликлар, ОИТС ва ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлардир.
Ҳар йили ташкилот томонидан олий, ўрта-махсус ва умумтаълим муассасаларида ушбу мавзуларга бағишланган семинарлар ўтказиб келинмоқда. Нукус шаҳрида, 1 декабрь куни, ушбу санага бағишланган навбатдаги тадбир ўтказилди.
Ташкилотнинг “Меҳр-шафқат” мутахассислари томонидан кўнгиллилар ҳамкорлигида Нукус Давлат педагогика институтида ОИТСни олдини олиш мавзусига бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирда ушбу кун дунё миқёсида соғлиқни сақлаш масалаларига оид энг долзарб мавзулардан бири эканлиги, аҳолини хабардорлигини оширишга, ОИТСни олдини олиш ва даволашда имкониятларни кенгайганлиги хақида сўз юритилди.
Бўлиб ўтган тадбир қизғин бахс-мунозаралар руҳида ўтиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутаҳассислари томонидан қониқарли жавоблар берилди.