Сайт  харитаси

Ҳуқуқий асослари

ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ВА ҚИЗИЛ ХОЧ ТИМСОЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА  қонуни

 

ўзбекистон респуликаси адлия вазиргиги низоми

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА
28.05.1992
й.
No ПФ-411

 

 

Инсонпарварлик, раҳм-шафқат ва беғараз ёрдам бериш, халқ анъаналарини намоён қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда Қизил Хоч ва Қизил ярим ой ҳаракатининг мақсад ва қоидаларини рўёбга чиқаришда республика жамоатчилигининг иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида

 

1. Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой халқаро ҳаракатининг бир қисми сифатида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг ваколатларини белгилаб берган 1949 йил 12 августдаги Женева конвецияларини ҳамда 1977 йил 26 сентябрдаги 11 қўшимча протоколларини тан олиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг муҳокамасига қўйилсин.

 

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти республиканинг бутун ҳудудида иш кўради ва инсонпарварлик ёрдами бериш соҳасида давлатга ҳамда унинг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш идораларига ихтиёрий равишда кўмаклашади. Давлат Қизил Ярим ой жамиятининг ҳуқуқ ва ваколатларига риоя этилишини кафолатлайди ҳамда Низомда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда унга ёрдам беради.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, идоралар, бирлашмалар корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Қизил Ярим ой жамиятининг инсонпарварлик фаолиятида уни бутун чоралар билан қўллаб-қувватласинлар.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига:

- «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига биноан солиқ олинадиган манбадан истисно қилинадиган Қизил Ярим ой жамиятининг хайрия бадаллари ва бошқа хайр- эҳсонлар миқдорини чеклашни бекор қилиш тўғрисидаги;

- Қизил Ярим ой жамиятини ҳамда у таъсис этган ташкилотлар ва корхоналар бюджетга тўланадиган барча солиқ маблағларидан Низомдаги асосий вазифаларни бажарилиши учун тўлиқ фойдаланиш шарти билан уларни ана шу солиқларни озод қилиш ҳақидаги таклифлар тақдим этилсин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қизил Ярим ой жамияти маблағ тўплаш юзасидан хайрия тадбирларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқариш, шунингдек жамият фаолиятини кучайтириш ҳамда унинг Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятлари халқаро федерациясига аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.

 

 

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

И. Каримов                                                                                                                                       

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати