Сайт  харитаси

 

Ёшлар ва кўнгиллилар билан фаолият

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ёшлар ва кўнгиллилар билан ишлаш фаолиятига алоҳида эътибор бермоқда. Жамиятнинг ёш аъзолари ва кўнгиллилари, Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 15 та ёшлар маркази, ўнлаб клублари, 16 та тиббий-ижтимоий марказлар ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (институт, коллеж, лицей) ва мактабларнинг минглаб талабалари ва ўқувчилари, Ўзбекистон ҚЯО жамияти ташкилотлари томонидан ўтказиб келинаётган хайрия ва саҳоват акцияларида иштирок этмоқдалар, турли фавқулодда вазиятлар туфайли азият чеккан инсонларга ёрдам кўрсатиш ишларида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Ёшлар марказлари ва клублари ўз фаолиятига 38 мингдан зиёд кўнгиллиларни бирлаштирган. Улар соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитиш ва тайёрлов ишларини олиб бормоқдалар: Халқаро Ҳаракат тарихи, халқаро гуманитар ҳуқуқ, биринчи ёрдам, қидирув хизмати, наркомания ва ОИВ/ОИТС профилактикаси, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар.

Ёшлар марказлари координаторлари ва кўнгиллилари фавқулодда вазиятларда яқинларидан ажралган кишиларни қидириш ва уларни бирлаштириш ишларида иштирок этмоқдалар.

Жамият кўнгиллилари “Меҳр-Шафқат” хизмати ходимлари билан биргаликда якка ёлғиз қарияларга, кўп болали оилаларга ёрдам кўрсатиб келмоқдалар. Улар аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, жароҳатланганларни хавфсиз жойга кўчириб ўтиш режасини тузиш, палаткали шаҳарчани қуриш ва инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш кўникмаларига ва фавқулодда вазиятлар содир бўлган пайтда билиш зарур бўлган бошқа билимларга мунтазам равишда ўқитилиб борилмоқда
 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати