Сайт  харитаси

 

Қидириш хизмати ва оилавий алоқаларни тиклаш

Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати одамларнинг руҳий қийноқларини енгиллаштиришга алоҳида эътибор беради. Азиз одам билан ажралишдан оғирроқ нима бўлиши мумкин? Номаълумлик чидаб бўлмайдиган азобларга олиб келади. Одамлар бир-бирларини табиий офат ёки ҳалокат оқибатида йўқотиб қўйишганда, улар қаердалигини билиш ва улар ўртасида алоқани тиклаш учун барча имкониятларни ишга солиш керак. Айни шу мақсадларда 1993 йилда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Қидирув хизмати яратилган, у юзлаб одамларга йўқолган қариндошларни қидиришда ва алоқаларини тиклашда ёрдам бериб келмоқда.

 

Қидирув хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда, яқин қариндошлари тўғриларида хабардор бўлмаган шахсларни қидириш (мамлакат ташқарисига вақтинча чиқиб кетган, доимий яшашга кетганлар);

II Жаҳон уруши вақтида эвакуация, депортация, Германияда мажбурий ишларда, гетто ёки концлагерларда бўлганлигини исботловчи маълумотларни қидириш;

 Хорижда ҳалок бўлиш жойини қидириш ва ҳарбий қабрлар бутлигини тасдиқлаш;

Қизил Хоч мактублари билан ишлаш, бу айниқса фавқулодда вазиятларда долзарб ҳисобланади.

 

Қидирув хизмати тамойиллари

Самарали иш учун, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қидирув хизмати, яқинлари қаердалигини билмаганларнинг хавотири ва азобларини қисқа вақтда бартараф этиш учун иложи борича тезроқ ҳаракат қилади. Қидирув хизмати ҳеч қачон ҳеч қандай ваъдалар бермайди, шу билан мурожаат этувчи шахс ҳақиқатга тўғри келмайдиган кутишлардан халос қилади. Қидирув хизмати томонидан тўпланган маълумотлар ҳеч қандай вазиятда ошкор этилмайди ва топилган шахснинг рухсатисиз берилиши мумкин эмас.
 

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати