Сайт  харитаси

 

Ўқув-методик марказ

 

Маҳаллий ҳомийлар ёрдамида Жамият томонидан 8 қаватли “Инсонийлик” ўқув-методик маркази қурилган, у 1998 йилда ишга туширилган. Бу ерда ўқув гуруҳлар тайёрланишининг тўлиқ жараёни бўлиб ўтади, уларга яшаш жой, овқатланиш, машғулотлар ва Жамиятнинг устав фаолияти билан боғлиқ турли дастурлар бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун шароитлар яратилган.

Марказда бирор мавзуга бағишланган семинарлар ташкил этилади, Жамият ходимлари, кўнгилли ишчилар ва аъзолари ўқитилади. Улардан ташқари бир қатор вазирлик, идора ва корхоналар (Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ҳоказо) ходимлари ва республиканинг миллий маданий марказлари вакиллари халқаро гуманитар ҳуқуқ асосларига ўқишади. Биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига кўнгилли санитария қўшинлари аъзолари, университет ва колледжларнинг талабалари, ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ходимлари, БМТ, ҚХХҚ, “Чегарасиз шифокорлар”, Британия Кенгаши, ҳамда “Нестле”, “Кока-Кола” ва бошқа фирмалар ходимлари ўрганишади.

Ўқув-методик марказда Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси, ҚХваҚЯО Халқаро Федерацияси, Германия, Испания ва Голландия Қизил хочлари кўмагида Жамиятнинг асосий фаолият йўналишлари бўйича мавзу хоналари ва ўқув хоналари ташкил этилган ва барча зарур материаллар, қўлланмалар ва замонавий асбоблар билан жиҳозланган, булар қаторида: ФВ га тайёргарлик, Биринчи ёрдамга ўқитиш, халқаро гуманитар ҳуқуқи, ҳамда ёшлар ва кўнгилли ишчилар миллий маркази, Жамият васийлигидаги шахсларга ва Тошкент шаҳри немис диаспораси вакилларига хизмат кўрсатиш учун УТТ хонали ва стоматология хонали тиббий-ижтимоий марказ мавжуд.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати