Сайт  харитаси

 

ҲАРАКАТНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

 

Ўз фаолиятида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ходимлари ва кўнгилли ишчилари Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Жамиятининг одамларнинг тинчлик ва иноқликка интилишларига асосланган асосий тамойиллари билан раҳбарлик қилишади.

 

Инсонпарварлик

Яратилиши жанг майдонида истисносиз ёки афзал кўришсиз барча ярадорларга ёрдам кўрсатишга асосланган Халқаро Ҳаракат ҳар қандай вазиятларда, халқаро даражада ҳам, миллий даражада ҳам одамларнинг қийноқларини енгиллаштириш ёки олдини олишга интилади. Ҳаракат одамларнинг ҳаёт ва соғлиқларини ҳимоя қилиш ва одам шахсиятига ҳурматни таъминлаш учун мўлжалланган. У одамлар ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашади. 

 

Холислик

Халқаро Ҳаракат ирқ, синфий белгилар ёки сиёсий қарашлар бўйича ҳеч қандай фарқлашни амалга оширмайди. У фақат одамларнинг, ва биринчи навбатда бунга муҳтож шахсларининг қийноқларини енгиллаштиришга интилади.

 

Бетарафлик

Умумий ишончни сақлаб қолиш учун, Халқаро Ҳаракат қуролли тўқнашувларда бирон бир тараф ёнини олиши мумкин эмас, Ҳаракат сиёсий, ирқий, диний ёки мафкура тавсифига эга баҳсларда иштирок этмайди.

 

Мустақиллик

Халқаро Ҳаракат мустақил. Миллий Жамиятлар ҳукуматга унинг гуманитар фаолиятида ёрдам бериб, ва ўз давлати қонунларига риоя қилган ҳолда, Халқаро Ҳаракат қоидаларига асосан ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлишлари учун доимо мустақилликларини сақлашлари керак.

 

Ихтиёрийлик

Ўзининг ёрдам бериш бўйича кўнгилли фаолиятида Халқаро Ҳаракат ҳеч қайси жиҳатдан даромад олиш интилишда амал қилмайди.

 

Ягоналик

Ҳар қандай мамлакатда унинг бутун ҳудудида гуманитар фаолиятни олиб борувчи фақат битта Қизил Хоч ёки Қизил Ярим Ой Миллий жамияти бўлиши мумкин.

 

Универсаллик

Халқаро Ҳаракат жаҳоншумул ташкилотдир. Ҳар бир Миллий Жамият бир хил ҳуқуқлардан фойдаланади ва бир-бирига ёрдам бериши шарт.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати