Сайт  харитаси

 

Ташкилий ривожланиш

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Устав талабларига мувофиқ, Давлат ва унинг органларига муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, ёрдамга муҳтож фуқароларга нисбатан раҳмдиллик, инсонпарвар вазифаларни бажаришда, ҳамда аҳолининг кам ҳимояланган қисмига тиббий, ижтимоий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиши керак.

 Уставга мувофиқ, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг олий органи Қурултой ҳисобланади, охирги маротаба Қурултой 2015 йил 30 октябр куни ўтказилган.

 Раис лавозимига Каримов Хамид Ёқубович сайланган.

 Ижрочи директор лавозимига Амиралиева Эльвира Ахмедовна тасдиқланган.

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида унинг ўрни

 Жамият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва давлат қонунчилиги билан, ҚХ ва ҚЯО Халқаро Ҳаракатининг асос солувчи қоидаларига, ҚХ ва ҚЯОЖ Халқаро Федерацияси Устави, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Уставига риоя қилади.

 Ички ресурслардан, ҳамда ҚХ ва ҚЯОЖ Халқаро Федерацияси, ҚХ ва ҚЯО Халқаро Ҳаракати, бошқа донор-мамлакатлар Миллий Жамиятларининг кўмагидан фойдаланиб, Жамият қуйидаги дастурларни амалга оширади: ФВ га тайёргарлик ва гуманитар ёрдамни кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва  биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш, уйда ва тиббий-ижтимоий марказларда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ажралган оилалар эҳтиёжларини қондириш, халқаро гуманитар ҳуқуқлар тўғрисида ахборот бериш ва уни тарқатиш, ёшлар ҳаракатини ривожлантириш ва кўнгилли ишчиларни жалб этиш, ташкилий ривож дастури.

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти асосий эътиборни потенциалини мустаҳкамлаш ва ташкилий ривожга қаратиб, ўз фаолияти стратегиясида сифатий силжишни амалга оширишга интилади.

 

 2020 йилга йўлда кўпроқ иш бажариш, яхшироқ ва кенг кўламда иш бажариш

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг мақсади – кучли ва яхши фаолият қиладиган, ўз фаолиятини қўллаб-қувватлашга қодир Жамиятга айланиш. Жамият кўпроқ, яхшироқ ва кенгроқ кўламда ишлашга интилади.

ХХ Қурултой Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини қабул қилган, у Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро меъёрларга, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг Халқаро Федерацияси Устави талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Устави 2010 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.

Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг Халқаро Федерациясининг Устави комиссиясининг 5 балли тизим бўйича баҳосига асосан, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг амалдаги  Устави Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг Халқаро Федерацияси талабларига жавоб беради.

Жамият ташкилотлари янги таҳрирдаги Уставга риоя қилиш устидан иш олиб боришмоқда. Жамиятнинг раҳбарият ва ижро тузилмаларининг янги таркиби шакллантирилган. Раёсат ва минтақавий ташкилотларнинг аҳолининг кам ҳимояланган қатламларига қаратилган иши аниқроқ бўлди. Амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар, гуманитар ёрдам кўрсатиш билан, ўзларига Жамиятни ривожлантириш элементларини олишган.

Молиявий тушумлар аъзолик бадаллари, фуқаро ва юридик шахсларнинг хайрли ҳадяларидан иборат.

 

Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотларининг кадр потенциалини мустаҳкамлаш

Жамиятнинг ХХ Қурултойининг кадр потенциалини мустаҳкамлаш тўғрисидаги талабига мувофиқ, Ўзбекистон ҚЯОЖ Раёсати қарори билан, 2011 йилда Жамиятнинг раҳбарияти ва ходимлари аттестациядан ўтказилган. Аттестация жараёнида Жамиятнинг 15 та минтақавий ташкилотларида 215 нафар раҳбар ва масъул ходим аттестациядан ўтган. Суҳбатлар ўтказилган, 101 ходимга тавсиялар берилди.

 Кадрлар билан ишни такомиллаштириш мақсадида “2011-2015 йилларда Ўзбекистон ҚЯОЖ инсон ресурсларини бошқариш стратегик режаси” тасдиқланган.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти ташаббуси билан Тошкентда 2 та республика ва 5 та минтақавий семинар (Нукус, Қарши, САмарқанд, Фарғона, Тошкент) ўтказилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг ижрочи аппарати ходимлари учун семинарлар ва Жамиятнинг минтақавий ташкилотлари бухгалтерлари учун молиявий ишни такомиллаштириш бўйича машғулотлар ўтказилди. Жами семинар ва машғулотларда 400 нафар турли даражали ходимлар иштирок этишди.

 

Гуманитар дипломатия, Жамият ташкилотларининг Ўзбекистон Давлат ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш.

2011-2015 йилларда иш самарасини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги “Маҳалла” Жамғармаси, Ўзбекистон аёллар Қўмитаси, “Нуроний” Жамғармаси, Ўзбекистон экология ҳаракати, “Камолот” ёшлар ҳаракати ўртасида тегишли келишувлар имзоланган.

Гуманитар дипломатия доирасида 2011-2012 йиллар давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ Раиси Каримов Х.Ё барча вилоятлар ҳокимлари, Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, олий таълим, халқ таълими вазирликлари раҳбарлари билан ва бошқалар билан учрашувлар ўтказган.

Учрашувларда маҳаллий ҳукумат органлари, хусусан ҳокимиятлар билан ҳамкорлик, Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг жойлардаги фаолиятига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилган.

 

Коммуникация ишини ривожлантириш, Ўзбекистон ҚЯОЖ нуфузини ошириш, Жамият ташкилотларининг ахборот соҳасида иши.

Республика жамоатчилигини ва аҳолини Жамият иши тўғрисида хабардор қилиш мақсадида, марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ҳамкор ташкилотлар ишини ёритиш масалалари бўйича босма ОАВ ва ахборот агентликлари билан ишлаш медиа режаси ишлаб чиқилган.

Медиа режага асосан, вилоят ташкилотларнинг барча раҳбарлари ва ходимлари Ўзбекистон ҚЯОЖ ишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришади.

Ўзбекистон ҚЯОЖ қуйидаги ОАВ билан яқин ҳамкорликда ишлайди, булар қаторида: марказий телевидениенинг «Ёшлар» «Тошкент», «НТТ» каналлари, вилоятлар телевидениеси, «Ўзбекистон», «Пойтахт», «Машъал» радиоканаллари, ЎзАА, «Халқ сўзи», «Народное слово», «Ўзбекистон овози», «Правда востока», «Темирйўлчи», «Тасвир», «Моҳият», «Зеркало», «Туркистон», «Тошкент оқшоми», «Вечерний Ташкент», «Домашний доктор», «Автоҳамроҳ», «Леди» газета ва журналлари, вилоят газеталари.

Охирги вақтнинг ўзида ҚЯОЖ томонидан Республика даражасида 3 та танлов ўтказилган: Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини телевидение, радио, газета ва журналларда энг яхши ёритиш, энг яхши ёшлар маркази ва тиббиёт ходимлари ва Инсонпарварлик рамзларини – қизил хоч ва қизил ярим ойни ҳурмат қилишга бағишланган фотосуратлар танлови.

ҚЯОЖ нинг вилоят, туман, шаҳар, бошланғич ташкилотлари Жамиятнинг бош вазифаси –энг кам ҳимояланган оилаларга тиббий-ижтимоий ёрдам беришда, аҳолини турли фавқулодда вазиятларга тайёрлашда ва улар вужудга келган тақдирда уларга ёрдам беришда ва устав фаолиятининг бошқа йўналишларини амалга оширишда давлат тузилмаларига кўмак бериш учун барча уринишларини қаратишган.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати