Янгиликлар

Кейинги саҳифа                   Олдинги саҳифа

 

ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ  ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ

14 декабр 2019  й.

5-12 декабрь кунлари Женева шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси Бош ассамблеясининг 22-чи сессияси, Делегатлар Кенгаши йиғилиши ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятларининг XXXIII Халқаро конференцияси бўлиб ўтди ва уларда Ҳаракатнинг барча 192 Миллий жамиятлар вакиллари қатнашдилар. Конференцияда Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Женевадаги бўлинмаси доимий вакили Улуғбек Лапасов ва ЎҚЯОЖ халқаро бўлими бошлиғи Пўлат Абдуллахановлар иштирок этишди.

Устав чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида долзарб гуманитар соҳага оид қуйидаги масалалар муҳокама этилди: фавқулодда вазиятларда бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш, гендер масалалари сиёсати, соғлиқни сақлаш ва таълим. Конференцияда Ҳаракатнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси тасдиқланди. Булардан ташқари, Халқаро федерациянинг Бош котиби лавозимига Бош Ассамблея томонидан жаноб Жаган Чапагайн тайинланди, шунингдек, ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Доимий комиссия - “Ҳаракатнинг конференциялар орасидаги бошқарув органи” аъзолари сайландилар. Анжуманда ташкилий масала кўриб чиқилди: Бутан ва Маршалл ороллари давлатлари миллий жамиятлари ҚХ ва ҚЯО Халқаро федерацияси аъзолари этиб қабул қилинди.

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИНИНГ ВАКИЛИ БИРИНЧИ (шифокоргача) ЁРДАМ БЎЙИЧА ҲАЛҚАРО ТОИФАДАГИ МАСТЕР-ТРЕНЕР СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

13 декабря 2019 й.

 7-12 декабр кунлари Болгариянинг София ш.да Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг молиявий ва амалий ёрдами билан МДҲ давлатларининг ҚХ ва ҚЯ Миллий Жамиятларининг аҳолини Биринчи ёрдам кўникмаларига ўқитиш бўйича тренерлари учун минтақавий Тренинг ташкил этилди.

ЎҚЯОЖ Раҳбарияти томонидан ушбу ўзининг амалга ошираётган фаолияти, касбий ва шахсий махоратларини инобатга олиб, ушбу тренингда иштирок этиш учун республика тоифасидаги тренер ва Миллий ТҲ жамоасининг аъзоси Д.Р.Алиевани (Самарқанд вилояти ташкилоти) йўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.

Тренингни Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг Биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича Глобал таълим ресурслари марказининг Ҳалқаро тоифадаги инструкторлари олиб боришди.

Тренинг якунида тренерларнинг назарий ва амалий билим (қўникма)лари синовдан ўтказилди.

Синов натижаларига кўра, Д.Алиевага, 5 йил муддатга “Биринчи (шифокоргача) ёрдам бўйича Ҳалқаро тоифадаги Мастер-тренер” Сертификати топширилди

 

 

 

 

 

ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ

11 декабр 2019 й.

“Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида 20-22 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи режасига асосан шартли юзага келган зилзиланинг оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув ишларини ўтказиш ФВВ ва бошқа тегишли идоралар томонидан амалга оширилди. ЎҚЯОЖ ходимлари ва кўнгиллилари машқда фаол иштирок этиб, ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш борасида ўз ҳаракатларини ишлаб чиқишди.

 Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машқи 10-11 декабрь кунлари Наманган вилояти Поп тумани “Қамчиқ” довонида ўтказилди.

 ЎҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилотининг ходимлари ва кўнгиллилари вилоят фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг махсус хизматлари билан ҳамкорликда ҳаракатларни амалга ошириб,  жабрланганларни хафсиз ҳудудларга кўчириш ва биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётини бажардилар. Булардан ташқари “Қамчиқ” довонида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЎҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан белгиланган 3 та нуқтада 100 нафар йўловчига мўлжалланган 8 турдаги 16,0 млн. сўмлик заҳира шакллантирилди.

 

 

 

 

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШГА ОИД ТРЕНИНГ

6 декабр 2019 й.

Германия Қизил Хочи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё мамлакатлари ҚЯО Жамиятлари тизимларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва минтақа мамлакатлардаги маҳаллий, миллий ва минтақавий даражадаги мақсадли ҳамжамиятларнинг салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш” лойиҳаси доирасида 6 декабрь куни ЎҚЯОЖ Республика ўқув-услубий марказида “Фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш” мавзусига бағишланган тренинг ўтказилди. Тадбирни ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти мутахассислари бошқариб боришди.

 Тренингда лойиҳага қамраб олинган Фарғона вилояти Бешариқ ва Ўзбекистон туманларидан 6 маҳалла фуқаролари йиғинлари фаоллари, ЎҚЯОЖ Фарғона вилояти ташкилоти ҳамда Жамият марказий аппаратининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўлими ходимлари иштирок этишди. Тадбирда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда қидирув-қутқарув ишларини ташкиллаштириш борасидаги ҳаракатлар юзасидан сўз юритиди. Ушбу мавзуга Жамият томонидан илк бор эътибор берилганини таъкидлаш жоиз. Келгусида бу масала аҳоли ва Офатларда ҳаракат қилувчи командалар билан ўтказиладиган семинар ва тренинглар дастурларига босқичма босқич киритилиши режалаштирилди.

 

 

 

 

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

10 ноябр 2019 й.

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 сентябрдаги “Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ноябрь ойининг иккинчи якшанба куни “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида белгиланган. Жорий йилда ушбу сана 10 ноябрь кунига тўғри келди ва тиббиёт ходимлари куни байрами республика миқёсида кенг нишонланди. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ бир гуруҳ тиббиёт ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Фармонга кўра, соҳада кўп йиллик самарали меҳнати, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Учқудуқ туман бўлимининг ижрочи директори Бахтигул Отепова “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари ва кўнгиллилари номидан Б.Отеповани муносиб мукофот билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва гуманитар фаолиятларида муваффақиятлар тилай

 

 

 

 

 ҲАРБИЙЛАРНИ БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎНИКМАЛАРИГА ЎРГАТИШ

3 ноябр 2019 й.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари томонидан 28 октябрь - 2 ноябрь кунлари Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси минтақавий ваколатхонаси вакили Зарифа Муҳитдинова иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига ЎҚЯОЖ мутахассислари Т.Жўраев ва М.Сабировлар томонидан Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тамойиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти фаолияти, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тушунчалар берилди ва ҳар бир мавзуга оид элементлар намойиш этилди. Ўқув жараённинг амалий қисмида харбийлар олган билимларини фавқулодда вазиятларда жабрланганларни турли хил бино ва транспорт воситаларидан эвакуация қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш элементлари орқали намоён этишди. Тренинг якунида тингловчилар томонидан ўзлаштирилган билимлар синовдан ўтказилиб, уларга Ўзбекистон ҚЯОЖ сертификатлари топширилди.

 

 

 

 

ЛОЙИҲАНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

1 ноябр 2019 й.

“Фавқулодда вазиятларда бошқариш” номланган ва Хитой Қизил Хоч жамияти томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан ягона комплекс ташкил этувчи 4 маҳалла фуқаролар йиғини, 4 умумтаълим мактаб ва 4 мактабгача таълим муассасаларига  фавқулодда вазиятлар рўй берганида зарур бўладиган ашёлар ЎҚЯОЖ ташкилотлари томонидан тантанали равишда топширилди.

Тадбирларда маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалар ўқитувчилари, ўқувчилар, болалар боғчалари тарбиячилари ва ОАВ вакиллари иширок этишди.

Мактаблар ва болалар боғчаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик қобилиятини ошириш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш, биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш мақсадида мактаблар ўқитувчилари билан уч кунлик, болалар боғчалари тарбиячилари билан эса икки кунлик тренинглар ташкил этилиб, симуляцион машқлар ўтказилди.

 

 

 

 

ҲУКУМАТ ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

11 октябр 2019 й.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги  242 – сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида 10-11 октябрь кунлари Наманган шаҳрида “ЛАКТО” МЧЖнинг 20 нафар ишчи-ходимлари биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига шартнома асосида ўқитилди.

            Семинар-тренингда вилоят ташкилоти ходими, биринчи ёрдамга ўқитиш инструктори Б.Абдуллаев томонидан корхона ишчиларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати, Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолияти ҳамда Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи тамойиллари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Ўқув жараёнида биринчи ёрдам кўрсатиш, жабрланувчини хавфсиз жойларга кўчириш қоидалари, анатомия ва физиология асослари, шунингдек, юқумли касалликларни профилактика қилиш ишлари бўйича атрофлича фикр юритилди.

 

 

 

 

 

МАМЛАКАТИМИЗДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

4 октябр 2019 й.

2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 816-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкилотлари томонидан бир қатор  тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ЎҚЯОЖ Навоий вилояти ташкилоти Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари "Зарафшон ойна" МЧЖ билан ҳамкорликда 2 октябрь куни шаҳарда истиқомат қилаётган 12 нафар якка-ёлғиз, кам таъминланган қариялар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирига озиқ-овқат тўплами тарқатишди.

Шу муносабат билан, ЎҚЯОЖ Жиззах вилояти ташкилоти томонидан ҳарид қилинган 2 дона ногиронлар аравачаси, 10 дона қўлтиқ таёқ, 10 дона ҳасса ва кўзи ожизлар учун 2 дона махсус ҳасса 4 октябрь куни Зарбдор туманида истиқомат қилувчи ногирон фуқароларга топширди.

 

 

 

 

ЁШЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ   ТАРҒИБ ҚИЛИШ

19 октябр 2019 й.

 

19  октябр куни “Семизлик – бу хасталик” шиори остида  Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мавзусига бағишланган ҚЯОЖнинг 36 нафар кўнгиллиларига семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда ЎҚЯОЖ Амударё тумани бўлими ижрочи директори  И.Нуримбетов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудири Ж. Яхшимов ва бошқа мансабдор шахслар қатнашиб, семинар иштирокчиларига соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда жисмоний фаолликнинг ахамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Семинар якунида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ЎҚЯОЖ туман бўлими томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

ERNAнинг 20-йиллик йиғилиши

 12 октябр 2019 й.

2019 йил 8-11 октябрда Люксембург Буюк Князлигида ERNA (Қизил Хоч ва Қизил Яримой нинг ОИВ/ОИТС, туберкулёз ва С гепатити масалалари бўйича Европа тармоғи)нинг 20-ҳар йилги йиғилиши бўлиб ўтди. ERNA – ҚХқаҚЯО ХФнинг ОИВ/ОИТС, туберкулёз ва С гепатити масалалари бўйича Европа тармоғи бўлиб, 1998 йилда тузилган бу тармоққа 43 та ҚХ ва ҚЯО жамиятлари, шу жумладан ЎҚЯОЖ киради. У кўплаб ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.

 

Ўтган давр мобайнида ERNA томонидан Миллий жамиятлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ОИВ/ОИТС, туберкулёз ва С гепатити ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашиш, уларнинг потенциалини кучайтириш, турли ташаббусларига ёрдамлашиш, уларни амалга жорий этиш, уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш учун 19 марта учрашувлар ўтказилди.

 

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҚЯО жамиятига, унинг Уставига мувофиқ, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини, тиббий, экологик, санитар-гигиеник билимларни тарғибот қилиш ва ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш бўйича санитар-маърифий ишларни амалга ошириш вазифалари юкланган.

 

ERNA ва Миллий жамиятлар ҳамкорлигининг муҳимлигини эътиборга олиб, ЎҚЯОЖ раҳбарияти ушбу йиғилишга “Тиббий-ижтимоий ёрдам” бўлими бошлиғи С.М.Умаровни юборди.

 

Ушбу йиллик йиғилишда 17 та Миллий жамият, ҚХваҚЯО ХФ, ЮНЭЙДС, ЖССТ, Люксембург Буюк Князлиги ССВдан, жами 32 вакил иштирок этди.

 

Йиғилишда: минтақалардаги вазият ва асосий гуруҳлар билан ишлаш; Миллий жамиятларнинг тажриба алмашиши; бу соҳада Ҳаракатнинг роли хусусидаги докладлар эшитилди ва уларнинг муҳокамаси бўлди.

 

Йиғилиш кунлари: яшаш жойи бўлмаган шахслар учун ижтимоий муассасаларга; асосий гуруҳлар дам олиши ва бўш вақтини ўтказувчи жойларга; фуқаролиги бўлмаган шахслар, яшаш жойи бўлмаган шахслар, кам таъминланган шахслар учун тиббий-профилактик муассасаларга танишув ташрифлари уюштирилди.  

 

Шу билан бирга ERNA Секретариатининг амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тингланди, ERNAни ривожлантиришнинг Стратегик Режаси ва кейинги йиғилишнинг масалалари кўриб чиқилди, ERNA Президенти, вице-президенти ва Секретариати учун навбатдати овоз бериш ўтказилди.

 

Овоз бериш натижасида ERNA раҳбарияти ва Секретариати ўз жойларида қолди, яъни унинг Президенти жаноб Массимо Барра вице-Президенти Улдис Ликопс (Латвия Қизил Хочи Бош секретари), Секретариати- Қирғиз Республикаси ҚЯО Миллий жамияти.

 

Шу муносабат билан ЎҚЯОЖ ERNAни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларларга эришгани, қайта сайлангани билан табриклайди, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайди. Пайтдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҚЯОЖ ERNAга Халқаро ҳаракатнинг Асосий тамойилларини амалга оширишдаги ҳамкорлиги ва ёрдами учун ўзининг чуқур ҳурматини билдиради.

 

 

ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ

10 сентябр 2019 й.

Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий, вилоят ҳамда шаҳар ва туман ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамининг 28 йиллигига бағишланган хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Ушбу ташкилотлардан бири – бу ЎҚЯОЖ Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ташкилотидир. Ходимлар ва кўнгиллилар томонидан “Zarafshon gold karavan” МЧЖ ҳомийлари ҳамкорлигида Жамият қарамоғидаги ҳар бир  ёрдамга муҳтож инсонларга 1 млн. сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами билан мурувват ёрдамини кўрсатдилар.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ҚЯОЖ Олмалиқ шаҳар бўлимининг  “Мехр-шафқат” хизмати ходимлари кам таъминланган, ногирон,  ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, байрам совғаларини улашмоқда. Шу жумладан, Олмалиқ шаҳар оилавий поликлиникасининг мурожаат хатига асосан, ташкилот томонидан А.Қодирий МФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган фуқарога соғлигини тиклаш учун дори-дармонлар топширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Давлат Грантини бажариш доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилоят ташкилоти томонидан 6 сентябрь куни 30 нафар якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож кексалар  Қашқадарё вилоятида жойлашган “Мингчинор” санаториясида дам олиб даволаниш учун жўнатилди.

 

 

ОФАТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛУВЧИ МИЛЛИЙ ВА МАХСУС КОМАНДАЛАРНИНГ ТРЕНИНГИ

28 август 2019 й.

 Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятининг ажралмас қисми – булар кўнгилли иштирокчилардан тузилган офатларда ҳаракат қилувчи миллий ва махсус командалар ҳисобланади. Ушбу командалар фаолиятини такомиллаштириш, командалар аъзолари томонидан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда гуманитар ёрдамни тарқатишга оид амалий кўникмалар ва билимларини  шакллантиришга қаратилган тренинг 20-27 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

 

 Тадбирда иштирок этувчиларга Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тарихи, Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларда ҳаракат қилиш бўйича фаолияти, фавқулодда вазиятларда қуриладиган лагерлар ва бошпаналар тўғрисидаги маълумотлар презентациялар орқали намойиш этилди. Командалар томонидан “Инсонийлик” ўқув-услубий маркази ҳудудида электрогенераторларни ишлатиш, палаткаларни қуриш ва жойлаштириш, уларни жиҳозлаш, бошқа қўшимча ускуналардан фойдаланиш ҳамда гуманитар ёрдамни тарқатиш каби амалий машғулотлар бажарилди. Ўқув дастурига мувофиқ, шунингдек, саф кўриги, ускуналар ва алоқа воситаларини ишлатиш, тўсиқлардан ўтиш, шартли равишда турли хил жароҳатлар билан ярадор бўлганларга биринчи ва руҳий-ижтимоий ёрдамини кўрсатиш, шу жумладан уларни хавфсиз жойга ташиш бўйича командалар ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Булардан ташқари, жамоат тадбирлари ўтказилаётган вақтда фавқулодда вазият рўй берганда командаларнинг ҳаракатлари ишлаб чиқилди.

 

Ўқув дастури доирасида командалар учун пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” муз саройига ташриф уюштирилди, айни шу вақтда у ерда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Муз саройи худудида командалар аъзолари томонидан биринчи ёрдам кўрсатиш палаткаси жойлаштирилиб, унда Жамият фаолиятига оид кўргазма ташкил этилди. Командалар аъзолари Миллий Гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган халқаро хоккей ўйини давомида биргаликда навбатчилик ўташди.

 

Булардан сўнг, амалий машқлар ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси институти полигонида давом эттирилди. Командалар томонидан дала шароитида биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётлари бажарилди ва улар ФВВ авария-қутқарув хизматларининг жиҳозланиши ва фаолияти билан таништирилди. 

 

 

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ БИРИНЧИ ЁРДАМГА ЎҚИТИШ

9 август 2019 й.

7-8 август кунлари Наманган шаҳар маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи мажлислар залида мазкур вилоят Қизил Ярим Ой жамияти ташкилоти мутахасисслари томонидан мактабгача таълим муассасаларининг 136 нафар ходимлари биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитилди.

    Тадбирда тингловчиларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тамойиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти мақсад ва вазифалари, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш асослари бўйича батафсил тушунчалар берилди ва унинг ҳар бир элементи амалий машғулотлар орқали намойиш этилди. Семинар-тренингда “Соғлом турмуш тарзи”га амал қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, беғараз донорликни ривожлантиришга доир ишлар бўйича тегишли тушунчалар ва тавсиялар берилди.

 

Иштирокчиларнинг ўқув жараёнида биринчи ёрдам кўрсатишга доир олинган назарий билимлари амалий машғулотлар орқали синалди ва тест-синовдан ўтказилди.

 

 

ҲУКУМАТ ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

31 июл 2019 й.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650 сонли “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 30 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини худудида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шай ҳолатга келтириш” мавзусига бағишланган ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

 Ўқув машқлар вилоят ФВ бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимликлари, Ўзбекистон ҚЯОЖ Сурхондарё вилояти ташкилоти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар томонидан ташкиллаштирилди. Ўтказилган машғулотларда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмаси йиғма гуруҳлари хоналарининг жиҳозланиши, уларни асбоб-анжом ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши, шахсий ҳимоя воситалардан фойдаланиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, аҳолини зилзила, сел, ёнғин каби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш мавзуларига алоҳида эьтибор қаратилди. Йиғма гуруҳларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари намойиш қилинди. Тадбирлардан кўзда тутилган мақсад маҳаллий аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва улар томонидан биринчи ёрдам кўникмаларини ўзлаширилишини текширишдан иборат бўлди. Ўтказилган машқларда вилоят ҚЯОЖ ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилари фаол иштирок этишди.

 

Шунингдек, “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларнинг шай ҳолатини текшириш мақсадида амалий машқлар 5-7 сентябрь кунлари Нукус шаҳрининг “Хаво йўллари”, Кегейли тумани “Маданият” ва Караузак тумани “Караузак” маҳаллаларида ўтказилди ва уларда ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти ходимлари, кўнгиллилари ва офатларда ҳаракат қилувчи команда аъзолари фаол иштирок этишди.

 

 

 

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ОИД МИНТАҚАВИЙ РЕЖА

30 июл 2019 й.

 “Марказий Осиё мамлакатларида ҚЯО жамиятлари ва мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий, миллий ва минтақавий даражада салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш - тизимлар барқарорлигини ошириш” Германия Қизил Хочи лойиҳаси доирасида 28-29 июнь кунлари Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Гулистон шаҳрида “Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҚЯО жамиятларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга оид минтақавий режаси”ни ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Йиғилишда ФВВ/ФВҚ, ҚХХҚ Минтақавий ваколатхонаси, ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халқаро Федерацияси, юқорида тилга олинган миллий жамиятлар ва Германия Қизил Хочи офиси ходимлари иштирок этдилар.

 Икки кун давом этган семинарда ҳар бир миллий жамият томонидан унинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш борасидаги имкониятлари, тузилиши ва салоҳиятига бағишланган презентациялар намойиш этилди. ФВВ/ФВҚ вакиллари фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўз ташкилотларининг фаолияти, қўшни мамлакатлар билан чегарадош минтақаларда фавқулодда вазият рўй берганда ҳаракат қилиш тажрибаси, ушбу мавзуга бағишланган ҳамкорликдаги амалий машқларни ўтказиш ҳамда трансчегаравий характерга эга фавқулодда вазиятлар содир бўлиши ва оқибатлари юзасидан тушунчалар беришди. Йиғилиш қатнашчилари ишчи гуруҳларга бўлинган холда йирик трансчегаравий сел, сув тошқини ва зилзила каби табиий офатларда 24, 72 ва 168 соатдан сўнг ҳаракат қилишга оид “Стандарт иш тартибларни” ишлаб чиқишди. Булардан ташқари, тадбир давомида шунингдек 2019 йилнинг куз мавсумида режалаштирилган уч томонлама қўшма чегара машқларини ўтказиш бўйича сўз юритилди ва фикр алмашинилди.

 

 

ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ

20 июл 2019 й.

17-19 июль кунлари Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Риштон, Бағдод, Учкўприк, Бувайда, Тошлоқ ва Фурқат туманларида “Бошқарув органлари, ФВДТ худудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

 Вилоят ФВДТ ҳудудий тизими бошқарув органлари, куч ва воситалари билан ўтказилган машқларда механизациялашган йиғма команданинг саф кўриги, ёнғин билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф этиш, аҳолини эвакуация қилиш ва авария-тиклаш ишларни олиб бориш каби тадбирлар амалга оширилди. Ўкув машқи давомида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун вилоят Қизил Ярим Ой жамиятининг заҳиралари тизими ташкил этилди, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари дала шароитида қуриш учун зарур бўлган палаткалар билан таъминланди ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилояти ташкилоти ўтказилган ўқув машқларда фаол иштироки учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди. Машқлар Андижон ва Наманган вилоятларида давом эттирилди ва уларда Ўзбекистон ҚЯО жамияти махаллий ташкилотлари фаол иштирок этишди.

 Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машклари 16-18 июль кунлари Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ўтказилди ва унда вилоят ҚЯОЖ ташкилоти муносиб иштирок этиб, тадбир давомида шартли кўчирилган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 30 нафар оилага жами 1 150 000 сўмлик озиқ-овқат махсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.

 

 

 

САНИТАРИЯ ПОСТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ

12 июл 2019 й.

Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекциясидаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шай ҳолатида бўлишини таъминлаш ва ходимларнинг бу борадаги билим савияларини ошириш, фавқулодда вазиятлар рўй берганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш мақсадида, 10-11 июль кунлари Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти ходими, биринчи ёрдам асослари бўйича инструктор Н.Ташланова томонидан мазкур объектда тузилган санитария пости аъзолари билан икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар давомида инструктор томонидан методик қўлланмалар ва презентация материалларидан кенг фойдаланилди. Тингловчиларга фавқулодда вазият юз берганда объект ходимларига биринчи ёрдам қўрсатиш тартиби ва уни қўллаш усуллари макет ва бошқа ўқув воситалари орқали намойиш этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўқув курси дастурида белгиланган барча амалий машғулотларни яхши бажариб, бу борадаги билимларини мустаҳкамлаб олишди. Тренинг якунида тингловчилар томонидан ўзлаштирилган билимлар синовдан ўтказилиб, уларга Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти сертификатлари топширилди.

 

 

ЯНГИ ҲАМКОРЛИКГА СТАРТ БЕРИЛДИ

3 июн  2019 й.

3 июнь куни ЎҚЯОЖ биносида Жамият раҳбарияти ва Хитой Қизил Хочи делегациясининг “Фавқулодда вазиятларда бошқариш” деб номланган лойиҳа доирасида ўзаро ҳамкорлик битимини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 

ХҚХ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан ягона комплекс ташкил этувчи 4 маҳалла фуқаролар йиғини, 4 умумтаълим мактаб ва 4 мактабгача таълим муассаса танлаб олинди. Лойиҳани амалга оширишдан мақсад аҳолининг фавқулодда вазиятлардаги заифлигини пасайтириш, уларнинг огоҳлигини ошириш, мактабларни, айниқса болалар боғчаларини тегишли моддий-техник база ташкил қилиш орқали фавқулодда вазиятларга уларга тайёргарлик қобилиятини ошириш ҳамда Миллий жамиятнинг ФВларда бошқариш салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат.

 

 

ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ХАЛҚАРО КУНИ БАЙРАМИ

24 май  2019 й.

Дунёда ҳар йили 8 май санаси Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро куни сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ушбу кунда жаҳондаги энг кекса гуманитар ташкилотлардан бири – Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг асосчиси, швейцариялик гуманист, жамоат арбоби, тинчлик соҳасидаги Нобель мукофотининг биринчи соҳиби Анри Дюнан таваллуд топган. Ушбу муҳим санада бутун дунё бўйича беморларга, ногиронларга, кам таъминланган, муҳтож оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиш бўйича кенг кўламда хайрия акциялари ўтказилиши анъанага айланган.

 

24 май куни пойтахтимизнинг Ғ.Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти томонидан ташкил этилган Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро кунига бағишланган “Мен Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракатини севаман!” шиори остида маҳаллий ҳокимият органлари, таълим, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, талаба ва ўқувчилар, саховат уйлари тарбияланувчилари ҳамда кўнгиллилар иштирокида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ҚЯОЖ ижрочи директори Э.А.Амиралиева ҳамда Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан Жером Касабьянкалар байрам иштирок-чиларини муборакбод этдилар. “Нафис” чолғу оркестри, “Оловиддин” гуруҳи ҳамда олий ўқув юртлари, коллежлар, саховат уйлари тарбияланувчилардан ташкил этилган мусиқий ва ижодкор жамоаларнинг саҳнадаги чиқишлари тамошабинлар томонидан  катта олқишларбилан кутиб олинди. Тантана иштирокчилари    Жамиятнинг инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган потенциали билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Булар ичида жамоатчиликка тақдим этилган биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш учун ускуналар, аҳолини  фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва ўша пайтда ҳаракат қилишга ўргатувчи кўникмалар ва ҳ.к. бор эди.

 

Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири - кўнгилли донорлик бўйича катта кўламдаги ишлардир. Тадбирларда “Республика қон қуйиш маркази” шифокорлари бригадаси ўзининг махсус мобил автомашинаси билан иштирок этдилар. Тантанали маросимда пойтахтимиз умумтаълим мактаблари “Саломатликнинг ёш дўстлари” санитария постлари ўртасидаги беллашувлар намойиш этилиб, мусобақа ғолиблари аниқланди. Гуманитар акция саховат уйлари ва интернатлар тарбияланувчиларига ҳамда кўнгиллиларга эсдалик совғаларини топшириш маросими билан якунланди.

 

 

ЖЕНЕВАДАГИ УЧРАШУВ

17 май 2019 й.

15-17 май кунлари Швейцария пойтахти Женева шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро федерацияси штаб-квартирасида глобал соғлиқни сақлаш бўйича мазкур ташкилот ахборот гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш, Халқаро миграция, Халқаро иқлим ўзгариши ташкилотлари, ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халқаро федерацияси, Халқаро ҚХ қўмитаси ва 30 дан ортиқ Миллий Жамиятлар вакиллари иштирок этдилар.

 

Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон ҚЯОЖ бўлими бошлиғи С.Умаров “Аҳолининг заиф қатламларини, шу жумладан якка ёлғиз қариялар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва давлат органларининг ҳамкорлиги” презентациясини ҳамда Миллий Жамият томонидан муҳтожларни ўз қарамоғига олиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тажрибасини тақдим этди. Булардан ташқари, тадбирда “Стратегия 2030” лойиҳалари бўйича Миллий Жамиятлар томонидан материалларни тақдим этилиши, соғлиқни сақлаш бўйича Рамкали дастур, ушбу соҳага оид муҳим масалаларга тегишли тажриба алмашинуви ҳамда коллектив сиёсатни ишлаб чиқилиши ва бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди.

 

 

“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

8  май 2019 й.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган. “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами арафасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

 

Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилла-рига ҳурмат кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Гуманитар соҳада кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали мехнат қилган Мупарах Абидовна Каримова I даражали, Тахир Сабитович Сабитов эса II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдир-ландилар. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ходимлари ва кўнгиллилари номидан фахрийларимизни муносиб мукофот билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий фаровонлик ва гуманитар фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

 

“БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИНГ!”

1  май 2019 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича “БЕШТА ТАШАББУСИ” доирасида "Юрт келажаги - юксак маънавиятли ёшлар қўлида" шиори остида 1 май куни Когон шаҳрида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Когон шаҳар ҳокимлиги, Бухоро шаҳар “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши ва Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилояти ташкилоти ҳамкорлигида Ёшлар фестивали ўтказилди.

 

Тадбирда Миллий Жамият ташкилотлари томонидан “Болаларга қувонч улашинг!” акцияси ўтказилди ва 15 нафардан ортиқ ногирон болалар таклиф этилиб, уларга китоблар, шахмат, шашка ва турли ўйинчоқлар совға тариқасида тақдим этилди. Фестиваль давомида тадбир иштирокчиларига фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, улар юз берганда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари  амалда намойиш этилди. Ушбу акцияга бағишланган тадбирлар шунингдек Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотлари томонидан Нукус, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилди.

 

 

САНИТАР ДРУЖИНАЛАР БИЛАН ИШЛАШ

 30 апрел 2019 й.

 30 апрель куни Наманган шаҳридаги “Узчасис” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида Вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда 2017-2021 йилларда сандружиналар ва санпостлар ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида санитария дружиналари аъзоларининг кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.

 

Тадбирларда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилотининг масъул ходимлари, объект ишчилари ва сандружина аъзолари иштирок этдилар. Машғулот давомида объект ишчи-ходимларини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишда сандружина аъзоларининг амалий ҳаракатлари, сандружина аъзолари томонидан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиб-қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

 

Шунингдек, тадбирда сандружиналарнинг табел жиҳозланиши, содир бўлиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирлари, сандружиналар сардорлари ва гуруҳ командирлари томонидан жараённи бошқариш усуллари, кимёвий заҳарланиш ўчоғида биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари, жабрланган ва жарохатланганларни қидириб топиш, уларни олиб чиқиш усуллари ва қоидалари бўйича кенг тушунчалар берилди ва амалий машғулотлар орқали намойиш этилди.

 

 

ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА  МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

6 апрел 2019 й.

9-11 апрель кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Италия Қизил Хочи (ИҚХ) ва Тожикистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан ташкил этилган табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган минтақавий семинар бўлиб ўтди. Анжуманда Марказий Осиё миллий жамиятлари ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси (ҚХ ва ҚЯОЖ ХФ) вакиллари иштирок этишди.

 

Семинар давомида ИКХ ва ҚХ ва ҚЯОЖ ХФ мутахассислари томонидан ахборот ресур-сларини бошқариш ва стратегияни ишлаб чиқиш, табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни режалаш-тириш, офатлар бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, аҳолининг фавқулодда вазиятлардан хабардорлигини оширишга оид замонавий усуллар юзасидан сўз юритилди. Семинар қатнашчилари томонидан ўзлаш-тирилган билимлар Миллий Жамиятлар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳларда амалий машғулотлар орқали баҳоланди. Ушбу анжуманнинг асосий мақсади табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Миллий Жамиятларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат эди.

 

 

ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ

6 апреля 2019 г.

 3 апрель куни  Наманган шаҳридаги “Атагангузар”, “Ишонч”  ва Учқўрғон тумани “Қайқиобод” маҳаллаларида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат килиш Давлат тизимининг (ФВДТ) хизматлари, куч ва воситалари йиғма командалари таркиби билан ҳамкорликда сел ва сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва бу борада ҳамкорликдаги ҳаракатлар" мавзусида махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди.

 

Машғулотлар давомида ФВДТ ҳудудий қуйи тизимига кирувчи идора ва ташкилотлар билан биргаликда аҳоли билан сел, сув тошқинлари хавфи юзага келганда ҳаракатланиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ маҳаллий бўлимларининг кўнгиллиларидан ташкил топган офатларда ҳаракатланувчи команда аъзолари томонидан фавқулодда вазиятдан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиши намойиш этилди.

 

Шунингдек ушбу мавзуга бағишланган тактик ўқув машқлари 6 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут тумани “Ўрамас” маҳалласида ўтказилди.

 

Биринчи босқичда “Маҳалла фуқаро муҳофа-заси” тузилмаси йиғма гуруҳлари хоналарини амалий кўникмалар билан жиҳозлаш, уларни асбоб-анжом ва ҳимоя воситалари билан таъ-минлаш намойиш этилди. Булардан ташқари, шахсий ҳимоя воситалардан фойдаланиш тартиби, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, аҳолини зилзила, сел оқимлари ва сув тошқини, токсик газлардан ва овқатдан заҳарланиш, ёнғин, сувда чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш мавзуларида презентациялар қилинди. Иккинчи босқичда йиғма гуруҳларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари намойиш қилинди. Ўтказилган машқларга жами 254 нафар ходимлар, шу жумладан ҚЯОЖ вилоят бошқармасидан 15 нафар сандружиначилари ҳамда 14 та техника жалб қилинди.

 

 

ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ

 6 апрел 2019 й.

2-4 апрель кунлари Тошкент вилояти Паркент туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни зилзила оқибатида юз бериш мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўкув машқи ўтказилди.

 

Ўқув машқи давомида Чинорбулоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Паркентсой”нинг 8та хонадонга хавф солаётган қисмида қирғоқни мустахкамлаш ва ўзан тозалаш ишлари амалга оширилди. Олмазор маҳалласидаги 44 сонли мактаб майдонида эвакуация қилинган аҳоли вақтинча палаткаларга жойлаштирилди ва уларга ҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан дала шароитида биринчи ёрдам кўрсатиш ташкил этилди.

 

Зилзила оқибатида юзага келган вайроналар остида қолган аҳолига тиббиёт ходимлари томонидан кенг қамровли малакали тиббиёт ёрдами кўрсатилди. Булардан ташқари тумандаги 44-мактаб ва 13-мактабгача таълим муассасасида ўқувчи ва тарбияланувчиларга зилзила ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш амалда кўрсатилди. Тошкент вилояти ҚЯОЖ ташкилоти ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан фавқулодда вазиятларда зарар кўрган аҳолига зарурий воситалар беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.

 

Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машқи  24-26 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ўтказилди.

 

Ўқув машқлар маҳаллий ФВВ бошқармаси, Чимбой тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Чимбой тумани ташкилотлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирлардан кўзда тутилган мақсадлар аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш, улар томонидан биринчи ёрдам кўник-маларини ўзлаширилиши ва офатларга таъсир кўрсатувчи команда аъзоларини фалокат ҳудудидаги ҳаракатланиш қобилияти текширишдан иборат бўлди. Команда аъзолари томонидан дала шароитида палаткали лагерь ҳамда зилзила оқибатида жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинди. Машғулот давомида қутқарув ишларини амалга ошириш жараёнида жабрланганларни махсус инвентарь ва анжомлардан фойдаланиш орқали эвакуация қилишда команда аъзоларининг ҳаракатлари ишлаб чиқилди.

 

 

БИРИНЧИ ЁРДАМ БЎЙИЧА ТРЕНИНГЛАР

  29 марта 2019 г.

25-29 март кунлари ЎҚЯОЖ Республика ўкув-услубий марказида биринчи ёрдам бўйича тренингда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси биринчи ёрдам мутаҳассиси, халқаро тоифадаги мастер–тренер А.Л.Нечай мураббий сифатида иштирок этди.

 

Тренинг якунида ЎҚЯОЖ ва ХКХҚ минтақавий ваколатхонаси раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш бўйича устувор йўналишлар ҳамда республика даражасидаги мақомга эга бўлган тренерлар томонидан ушбу мавзуга бағишланган минтақавий тренинглар ташкил этиш юзасидан сўз юритилди.

 

ЎҚЯОЖ худудий ташкилотлари томонидан биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш мақсадида Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларига хизмат сафарлари бажарилди. Ўтказилган мониторинг доирасида биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича умумлаштирилган тренинглар ўтказилиб, ходимлар ва кўнгиллилар билимлари муносиб баҳоланди ва уларга 30дан ортиқ “Биринчи ёрдам бўйича инструктор” сертификатлари топширилди.

 

 Булардан ташқари, 18-19 апрель кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳамкор ташкилотларнинг санитар дружиналари учун биринчи ёрдам бўйича тренинг ўтказилди. Шуни таъкидлаш жоизки, 22-24 апрель кунлари ЎҚЯОЖ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ташкилотлари ходимлари учун халқаро стандартлар ва замонавий усуллар асосида биринчи ёрдам бўйича тренинглар ўтказилди.

 

 

ИСЛОҲОТ ВА САМАРА (МАҲАЛЛА ФМ МАРКАЗЛАРИДА)

 

Бугунги кунда юртимиздаги қайсики соҳани олмайлик, уларда изчил ислоҳот ва янгиланишлар олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ҳар бир ислоҳотлар жараёнида маҳалла аталмиш табаррук маскан асосий эътибор марказида бўлмокда. Хусусан, мамлакатимизда Фуқаро муҳофазасини ташкил этиш, юртимиз аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда ҳам маҳалла фаолиятига бош мезон сифатида қаралмоқда. Негаки, Фуқаро муҳофазасини таъминлаш борасидаги тадбирларни, аввало, оиладан, маҳалладан бошлар эканмиз, бу борада кўзлаган эзгу мақсад вазифаларимизга эришиш учун муносиб замин ҳозирлаган бўламиз.

 

Шу маънода кайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги "Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 650-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги 1138-сонли қарори қабул қилинган.

 

Ушбу қарорлар талабларини бажариш ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш давлат тизимига кўмаклашиш мақсадида, Республика Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг салоҳиятини янада ошириш, аҳолини эҳтимол тутилган фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш даражасини кучайтириш борасидаги грант лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жамоат фондига тақдим этилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2018 йил 1 июндаги 32-сонли Давлат ижтимоий буюртмасини тақдим этиш танлови ғолибларини аниқпаш тўғрисидаги қарори билан "Фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимояланиш аҳоли хавфсизлиги ва жамият барқарор ривожланишининг асосидир" номли лойиҳа тасдиқланди. Лойиҳа ижрочиси сифатида Қизил Ярим Ой Жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ташкилотлари танлаб олинди.

 

Лойиҳанинг афзаллиги шундаки, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сонли Қарори доирасида ўтган 2018 йилда мақсадли бюджет маблағлари ажратилувчи 193 та намунавий маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳалла фуқаро муҳофазаси" марказларини (ўқув-услубий маркази) ташкил қилиш кўзда тутилган эди. Ўз навбатида, бошқа маҳаллаларда ҳам ана шундай ишларни молиялаштириш муаммоси мавжуд бўлиб, Қизил Ярим Ой Жамияти давлат буюртмаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 11 та, Тошкент вилоятида 9 та маҳаллани тажриба тариқасида қамраб олиш, уларни Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда тажриба базаси сифатида шакллантириш режалаштирилган.

 

Қайд этиш керакки, ўтган давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ўқув марказида 11 та тумандан танлаб олинган маҳалла фуқаро йиғинлари вакиллари билан семинарлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда "Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва уларни маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқитиш" дастурининг мазмун-моҳияти, маҳаллаларда жамиятнинг бошланғич ташкилотини тузиш, амалга оширилаётган давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, жойлардаги маҳалла маъмурларининг ушбу масала юзасидан бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

 

Семинарлар давомида белгиланган лойиҳа доирасида:
Фуқаро муҳофазаси маҳаллий тизимида ўқув-ахборот пунктларини тузиш ва аҳоли зич шаҳар шароитидаги мақсадли маҳаллаларда ФВга тайёрланиш ва у юз берганда ҳаракатланишга оид самарали режалар ва механизмлар, шу жумладан, маҳаллалардаги хавф-хатар харитасини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
МФЙни ФВда ҳаракатланиш бўйича маълум миқдордаги асбоб-ускуналар жамланмаси, шунингдек, олдиндан огоҳлантиришнинг энг оддий воситалари билан таъминлаш;
аҳоли ва «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳи аъзоларини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш;
маҳаллий аҳоли билан мактаб-маҳалла-болалар боғчаси комплексида муайян хавфсиз жойларга шошилинч йиғилиш ва эвакуация қилиш бўйича ФВда ҳаракатланишга оид амалий машғулотлар ташкил этиш, симуляциявий машқлар доирасида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, аҳолининг ФВда маҳаллий имкониятлар (потенциал) ва ресурслар билан мустақил ҳаракатланиш қобилиятини текшириш ва амалиётдан ўтказиш;
МФЙда ФВда самарали ҳаракатланиш учун энг зарур эҳтиёж моллари заҳирасини яратиш ва яна бир қатор тадбирлар кўзда тутилганлиги айтиб ўтилиб, галдаги вазифалар хусусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
 

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган 2018 йил давомида тегишли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 16 ноябрь куни 11 та маҳалланинг барчаси учун фавқулодда вазиятларда зарур бўладиган белкурак, чўкич, лом, болта, пақир, ўт ўчиргич, фонар, овоз кучайтиргич, замбил, санзвено учун кийим-бош, кўрпа-ёстиқлар, ошхона идишлари, ўчоқ-қозонлар, сув идиши канистра, санзвенолар учун биринчи ёрдам аптечкалари ва боғлов ашёлари, аҳоли орасида тарқатиш учун биринчи ёрдам бўйича чўнтак справочниги ва бошқа буклетлар тақдим этилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш билан Қизил Ярим Ой Жамияти барча давлат органлари билан фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кучайтириладиган чора-тадбирларга етарлича ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

Шунингдек, лойиҳа доирасида сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида дастурга киритилган 11 та маҳалланинг ҳар бирида (М.Улуғбек - "Уйғониш", Шайхонтоҳур - "Зангиота", Яшнобод - "Донишманд", Яккасарой - "Шоҳжаҳон", Олмазор - "Шифокорлар", Чилонзор - "Яккабоғ", Сергели - "Ҳабибий", Учтепа - "Зулфизар", Бектемир - "Зилола", Юнусобод - "Отчопар-1", Миробод - "Фурқат") ИИБ, ССБ, ФВБ, МФЙлар, Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари иштирокида "Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва аҳолини фавқулодда вазиятларда кўрсатиладиган биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш" мавзусида семинарлар ташкил этилди.

 

28 ноябрь куни Олмазор туманидаги "Шифокорлар" МФЙда симуляцион дала машғулоти ўтказилди. Унда маҳалла яқинидаги коллеж ўқувчилари ва аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилиниб, шартли вазиятга кўра, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди.

 

Жорий 2019 йилда ҳам ушбу амалий саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан 18 январь куни Миробод тумани "Фурқат" МФЙда, 23 январь куни Яшнобод тумани "Донишманд" МФЙда, 24 январь куни Бектемир тумани "Зилола" МФЙда, 29 январь куни Сергели тумани "Ҳабибий" МФЙда, 5 февраль куни Яккасарой тумани "Шоҳжаҳон" МФЙда, 6 февраль куни Учтепа тумани "Зулфизар" МФЙда, 8 февраль куни Мирзо Улугбек тумани "Уйғониш" МФЙда симуляцион ўқув машғулотлари ўтказилди.
 

Машғулотларда ҳамкор ташкилотлардан туман ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ФВБ, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, туман "Маҳалла" жамғармаси ҳамда иштирокчи маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи МТМ, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

 

Фуқароларни ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида, оилавий шифохоналар, патронаж ҳамширалари, маҳалла миқёсида тайёрланган тренер-инструкторлар ва Қизил Ярим Ой Жамияти ходимлари иштирокида ўтказиладиган 4 ойга мўлжалланган ўқитиш жадваллари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу жадвал асосида ҳар ойда 4 маротаба ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Амалга оширилаётган ушбу хайрли ишлар юртимизда аҳоли фаровонлиги, юртдошларимиз хотиржамлигини таъминлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Шундай экан, соҳа мутахассислари бу борадаги мавжуд барча имкониятларини ишга соладилар.
 

Зеро, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
 

Истеъфодаги подполковник

Н.СМАЙЛОВ,

Тошкент шаҳар ФВБ АРТТМ катта ўқитувчиси;
оддий аскар И.ҲАБИБУЛЛАЕВА,

ФВВ ходими
 

 

КЎНГИЛЛИЛИК – ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ

15  март 2019 й

 Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан хайрия фаолиятининг муҳим ва ажралмас қисми бўлган кўнгиллиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Жамият 30 минг нафардан зиёд кўнгиллиларга эга. Кўнгиллиларнинг фаолияти биринчи навбатда ногиронлар, ёлғиз кексалар, табиий офатларда зарар кўрганлар ва бошқа муҳтожларга ёрдам беришга қаратилган. Шу билан бирга, соҳада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг янги, замонавий усулларини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Айнан ушбу масалалар ва муаммоларга бағишланган минтақавий учрашув Олма-ота шаҳрида    11-14 март кунлари бўлиб ўтди. Анжуманда Марказий Осиё ҚЯО миллий жамиятлари ҳамда Испания ва Италия Қизил Хочи вакиллари иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон ҚЯОЖ номидан унинг ижрочи директори Э.А.Амиралиева ва “Инсонийлик” Республика ўқув-услубий маркази раҳбари М.М.Миржапаровлар қатнашдилар.

 

Ушрашув давомида минтақавий ҳамкорлик бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш, кўнгиллилар учун ёзги лагерларни ташкил этиш, ягона ахборот платформасини яратиш, соҳада кўнгиллиликни ривожлантиришга ёрдам берадиган бошқа вазифалар ва режаларни амалга оширишга эътибор қаратилди. Минтақавий йиғилишда барча мамлакатлардаги кўнгиллилик фаолияти ўрганиб чиқилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ҚЯОЖ вакиллари томонидан ушбу соҳада эришилган натижалар ҳақида тақдимот ҳавола этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув ўзаро манфаатли масалалар бўйича тажриба алмашиш имкониятини яратиб, минтақавий ҳамкорлик ва шериклик учун қулай шароитлар борлигини кўрсатиб берди.

 

 

 

 

ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ

15  март 2019 й.

 Сирдарё вилояти Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил  28 февралдаги 4-сонли буйруғига асосан 2019 йил 12-14 март кунлари Мирзаобод тумани “Наврўз” шаҳарчасида бошқарув органлари, ФВДТ худудий ва қуйи тизимларининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида қўмондонлик–штаб ўқув машқлари ўтказилди.

 

Қўмондонлик-штаб ўкув машқи давомида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Қизил Ярим Ой Жамиятининг заҳиралари тизими ташкил этилди, туман шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари дала шароитида қуриш учун зарур бўлган палаткалар билан таъминланди. Машқлар давомида вилоят фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг махсус хизматлари билан ҳамкорликда амалий ҳаракатлар олиб борилиб жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ҚЯОЖ Сирдарё вилоят ташкилотининг 48 нафар ўқувчилардан иборат санитар постлари ва 12 кўнгиллилардан ташкил топган офатларга таъсир кўрсатувчи команда ўз маҳоратларини кўрсатиб, фаол иштирок этишди.

 

 

 

30 феврал 2019 й.

ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сонли Қарорига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” марказларини тузиш белгиланган. “Фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимояланиш аҳоли хавфсизлиги ва жамият барқарор ривожланишининг асосидир” номли Ижтимоий буюртмани бажариш борасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 20 та маҳалла тажриба тариқасида танлаб олиниб, “Маҳалла фуқаро муҳофазаси”нинг бундай йиғма гуруҳларидан фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга махсус тайёрланган тажриба базаси сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

 

Ушбу лойиҳа доирасида сентябр, октябрь ва ноябрь  ойларида дастурга киритилган маҳаллаларнинг ҳар бирида Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари иштирокида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва аҳолига “Фавқулодда вазиятларда кўрсатиладиган биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш”га оид семинарлар ўтказилди. Фуқароларнинг ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида оилавий шифохоналар, патронаж ҳамширалари, маҳалла миқёсида тайёрланган тренер–инструкторлар ва ҚЯОЖ ходимлари иштирокида ҳар ойда 4 маротаба ўқитиш ишлари олиб борилди.  Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлардаги ФВларда талофат олиши мумкин бўлган хавфли манзилларнинг хариталари тузиб чиқилди.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича ўтказиладиган  симуляцион ўқув машқларининг режалари Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан келишилиб, машғулот сценарийлари ишлаб чиқилди. 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 2019 йилнинг февраль ойига қадар Ижтимоий буюртмага киритилган ҳар бир МФЙда “Зилзила”, “Ёнғин” каби симуляцион ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотларда ҳамкор ташкилотлардан туман ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ФВБ, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, туман «Маҳалла» жамғармаси ҳамда иштирокчи маҳаллалар ҳудудида истиқомат қилувчи мактабгача, ўрта ва ўрта-махсус таълим муассасалари тарбияланувчи болалар, ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этдилар.

 

Маҳаллий аҳоли билан “болалар боғчаси-мактаб-маҳалла” комплексида муайян хавфсиз жойларга шошилинч йиғилиш ва эвакуация қилиш бўйича ФВда ҳаракатланишга оид амалий машғулотлар ташкил этилиб, Биринчи Ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди, маҳаллий жамоа аҳолисининг ФВда маҳаллий имкониятлар (потенциал) ва ресурслар билан мустақил ҳаракатланиш қобилияти текширилди ва амалиётдан ўтказилди.

 

 

28 феврал 2019 й.

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ОИД СЕМИНАР

 28 февраль куни ЎҚЯОЖнинг “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Германия Қизил Хочи томонидан молиялаштирилган лойиҳа асосида  табиий офатлар хавфини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти, мазкур ўкув маркази ва барча вилоят ташкилотларидан ФВга тайёргарлик кўриш бўйича мутахассислар иштирок этишди.

 

 Йиғилиш давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳар бир вилоят ташкилотининг вакили бу борада ўтган йилда амалган оширилган ишлар ва жорий йил вазифалари тўғрисида ўзининг презентацияси билан ҳисобот берди. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби, санитар дружиналар ва санитария постларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш, офатларга таъсир кўрсатувчи командалар билан амалий машғулотларни ўтказиш каби масалалар бўйича атрофлича фикр алмашинилди. Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича заҳиралар тизимини шакллантириш муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари томонидан бу соҳада 2019 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

 

23 феврал 2019 й.

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИНИНГ ФАОЛИЯТИ

 20-21 февраль кунлари Ўзбекистон ҚЯОЖ Қашқадарё вилояти ташкилотида Қидирув хизматининг самарадорлигини ошириш ва бу йўналишда жойларда масъул ходимларнинг назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган минтақавий семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ республика ташкилотининг мутасаддилари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳар ва туманларининг ижрочи директорлари иштирок этишди.

Семинар давомида аҳолининг кам таъминланган қатламларига инсонпарварлик ёрдамини қўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,   II Жаҳон урушида бедарак йўқолган ватандошларимизни қидириб топишга кўмаклашиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

 

Анжуманда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкил топган кунидан бошлаб, хозирга қадар бўлган фаолияти ҳамда Жамият томонидан  инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисида сўз юритилди ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратилди. Слайдлар орқали намойиш этилган маълумотлар семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

 

 

23 феврал 2019 й.

“МЕҲР-ШАФҚАТ”ХИЗМАТИ ҲАМШИРАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД СЕМИНАР

 21-22 февраль кунлари Фарғона вилояти ҚЯОЖ ташкилотида “Фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш” бўйича “Марказий Осиёнинг танлаб олинган мамалакатларидаги маҳаллий, миллий ва минтақавий даражада Қизил Ярим Ой Жамияти ва мақсадли жамоалар тузилмаларининг салоҳиятини ошириш ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш” номли Германия Қизил Хочи томонидан молиялаштирилган лойиҳа асосида вилоятнинг барча шаҳар, туман бўлинмаларида фаолият олиб бораётган “Меҳр-шафқат” хизмати ҳамшираларини малакасини ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

 

Семинарни вилоят ҚЯОЖ ташкилоти раиси Ю.Рахимова очиб, лойиҳанинг мазмуни, мақсади ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. ФВларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тренер М.Юсупова томонидан Биринчи ёрдам кўрсатиш жараёнида ҳаракатланиш бўйича тушунчалар берилди. Семинар иштирокчилари ФВларда палатка қуриш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, уларни хавфсиз ҳудудга кўчириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди. Тадбир якунида иштирокчилар олган билим ва кўникмаларини текшириш мақсадида савол-жавоблар, гуруҳларга бўлиниб палатка куриш амалий машқи ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш мусобақаси ўтказилди ҳамда тингловчиларга сертификатлар топширилди.    

 

14 феврал 2019 й.

 

ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

 2019 йилнинг 14 февраль куни Наманган вилояти Норин туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон ҚЯОЖ Норин тумани бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ёшлар ўртасида Жамият мақсад ва вазифаларини оммалаштириш бўйича 2019 йил учун тасдиқланган чора-тадбирлар Дастури доирасида туман ҳудудидаги таълим муассасаларида якка тартибда таълим олаётган 64 нафар ўқувчилар иштирокида “Мен шу азиз юрт фарзандиман!” шиори остида Хайрия акцияси ўтказилди.

        

Тадбирда мазкур мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

 Акция давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ Норин тумани бўлими Ижрочи директори Н.Абдумажидова томонидан ўқувчиларга Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг мазмун-моҳияти, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати тамойиллари, Ўзбекистон ҚЯОЖнинг инсонпарварлик йўлидаги мақсад ва вазифалари ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

        

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фаолияти ҳақида берилган саволларига мутасаддилардан батафсил жавоблар олинди ва улар мазкур тадбир қизиқарли руҳда ўтганлигини эътироф этиб, шундай  тадбирларни келажакда ҳам туман таълим муассасаларида кўпроқ ташкиллаштириш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирди.

        

Ўзбекистон ҚЯОЖ Норин тумани бўлими томонидан жисмоний ривожланишда нуқсони бор ўқувчиларга 500 минг сўм миқдорида эсдалик совғалари топширилди.

 

4 феврал 2019 й.

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ОИД СЕМИНАРЛАР

 2019 йил 13 февраль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Уй жой комунал касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ҚЯОЖ Шўрчи туман ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан олинган Давлат гранти ижроси доирасида “Ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш - мустаҳкам оила кафолати” мавзусида ёшлар ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди. Унда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси, туман адлия бўлими, туман “Оила” илмий амалий маркази каби ҳамкор ташкилотлардан ходимлар иштирок этишди.

 

Семинарларда сўзга чиқувчилар тингловчиларга қизларни эрта турмушга бериш, норасмий никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, ОИТСнинг оқибатлари, уларнинг ўсиб келаётган ёш авлоднинг саломатлигига бўладиган жиддий таъсирлари ҳақида сўзлаб беришди. Булардан ташқари фарзандларнинг балоғат ёшига етишида ота-оналарнинг эътибори ва масъулияти таъкидланди. Шунингдек, баркамол авлодни вояга етказиш учун маънавий шароитни яратиб бериш, касбга тўғри йўналтириш, қизларни эрта турмушга беришдек салбий ҳолатларни бартараф этиш, ёшлар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши учун ота-оналар ва устоз-мураббийлар, таълим муассасалари ходимларининг аҳамияти алоҳида таъкидлаб ўтилди. Семинар якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга  буклетлар тарқатилди.

 

 

30  январ 2019 й.

БАЁНОТ АМАЛДА

 Бюллетенимизнинг аввалги сонида маълум қилинганидек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва БМТнинг Болалар Фонди (ЮНИСЕФ) ўртасида “Ҳамжиҳатлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида” Баёнот имзоланган эди.

Баёнот доирасидаги шерикчилик муносабатларининг мақсадларидан бири фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун заҳираларни жамлаш соҳасидаги ҳамкорликдир. 2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон ҚЯОЖ Марказий омборхонасига ЮНИСЕФ томонидан ушбу захираларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 Марказий омборхонага қабул қилинган маҳсулотлар орасида сувни тозалаш учун махсус дизель генератори қурилмаси, сувни сақлаш учун катта ҳажмдаги идишлар, оилавий палаткалар, болалар хоналари учун палаткалар, болалар учун умумтаълим тўпламлари, болалар спорт анжомлари, кўрпа-тўшаклар ва бошқа зарурий нарсалар мавжуд.

 

Ушбу маҳсулотлар фавқулодда вазиятларда аввало болаларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда зарар кўрган аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун Баёнотни имзолаган ҳар икки томоннинг тайёргарлигини оширишга замин яратиб беради. 

 

18  январ 2019 й.

 

2019 йилда «Биринчи ёрдам» учун омадли бошланиш!

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан Ҳалқаро Қизил Ҳоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий Ваколатхонаси ходимлари учун “Шифокоргача Биринчи ёрдам кўрсатиш” дастури доирасида тренинг ташкил этилди.

Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар берилди.

 

                 

 

Кейинги саҳифа                   Олдинги саҳифа

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати