Сайт  харитаси

Янгиликлар

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

 

29 май 2013 й.

Наманганда – Ёшлар форуми

29 май куни “Соғлом авлод – соғлом келажак”  шиори остида  Наманганда   Республика Ёшлари форуми бўлиб ўтди.  Унда эзгу мақсад атрофида бирлашган минглаб кўнгиллилар жамулжам бўлишди.  Форум ишида  мамлакатимизнинг  барча минтақаларидан келган 200 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.   

 

Анжуман Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти    вилоят бўлими,  Фуқаролик жамияти шаклланишини  мониторинг қилиш мустақил институти вилоят  бўлими, вилоят Ахборот маркази, БМТ тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда ижтимоий инновациялар ва волонтёрлик” лойиҳаси, “Камолот” ЁИҲ, “Келажак овози” ва Ёшлар  марказлари  ташаббуси билан ўтказилди.

 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, форумдан кўзланган асосий мақсад - кўнгиллилар ҳаракатининг аҳамиятини кўрсатиш,  ёшлар ташкилотларининг баркамол авлод тарбияси, соғлом турмуш тарзи тарғиботига қўшган ҳиссасини очиб бериш, шунингдек  кўнгиллиларни  жалб этиш, уларни самарали  фаолиятга ундаш ва ишига баҳо беришдан иборат. Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Қизил яримой жамияти ижрочи директори Э.А.Амиралиева табрик сўзи билан чиқиш қилди.

 

Маърузаларда таъкидланганидек,  Ўзбекистон ҚЯЖ фаолиятининг  устивор  йўлналишлари орасида  кўнгилли ёшлар ҳаракати ва бошланғич ташкилотини шакллантириш,  халқаро  лойиҳалар тажрибасини ўрганиш ва гуманитар соҳада  ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш каби жабҳалар муҳим аҳамият касб этади.  

 Шунингдек, форумда кўриб чиқилган масалалар ичида   кўнгиллиларнинг  касб маҳорати ошириш, маънавий камолотига хизмат қилувчи ҳужжатларни  ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, барча ташкилотлар кўнгиллилари учун  марказлашган ўқув курсларини ташкил этиш ва улар учун  ўқув тадбирларининг қўшма режасини тузиш, ижтимоий тармоқларда махсус саҳифаларни очиш ва улар орқали мамлакатимз кўнгиллилари фаолиятини ёритишга оид масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Халқаро  ташкилотлар вакиллари ўз чиқишларида  волонтёрлар институтининг ўзига хос  хусусиятларига тўхталдилар, уларнинг давлат ривожидаги ижтимоий ва иқтисодий ўрни ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг  кўнгиллилар ҳаракати ривожидаги ўрнига ижобий баҳо бердилар. Ташкилотчилар қизиқарли маълумотларга бой бўлган маърузалар, тақдимотлар, шўъбалардаги интерфаол тренинглардан тузилган  форум дастурини тақдим этдилар.  Колледж ўқувчиларидан тузилган кўнгиллилар иштирокидаги ҚВЗ ўйинлари ҳам ёрқин таассуротлар билан эсда қоларли бўлди.

 

Маълум бўлишича, Наманган Ёшлар форуми эндиликда анъанага айланади ва мунтазам  ўтказиб турилади.

 

 

 

 

 

 

11 май  2013 г.

XXI аср ёшлари қалбида  эзгулик  қадриятлари

Қорақалпоғистон. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг  Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти томонидан Ҳаракатнинг  юбилей санасига  бағишлаб ўтказилган   танлов Халқаро Қизич хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти тариҳининг энг кучли билимдонларини аниқлаб берди.  Оролбуйи худудининг  7 та коллежида ўқувчи   30 нафардан ортиқ йигит-қизлар  юқоридаги мавзу бўйича  иншолар танловида  финал босқичи ғолиблари бўлдилар.

Танлов шартлари сифатида иштирокчиларга  ёзма (эссе, шеър, очерк) шаклда Ҳаракатга кўнгилли сифатида аъзо бўлган  илк инсон – Анри Дюнаннинг “Сольферино яқинидаги жанг ҳақидаги хотиралар” китобидан олинган таассуротларни ифодалаш таклиф этилди.  Ҳайъат аьзолари  тақдим этилган ижодий ишларини  батафсил ўрганиб, 3 нафар  мутлоқ ғолибни аниқлади.

Нукус шаҳридаги педагогика коллежининг талабаси Жанар Сражатдинова   танлов ғолиби дея эьлон қилинган бўлса,  1- сонли академик лицей талабаси Зулҳумор Камалова 2- даражали, ижтимоий-иқтисодий коллеж талабаси Нурсулу Абатбаева 3- даражали диплом билан тақдирланди.

Эзгулик миллат ва ёш танламайди. Иштирокчилар билан суҳбатлашар эканмиз, бу фикрни уларнинг юз-кўзидан,чеҳрасидан англаш қийин эмас. Инсонпарварлик - бу аввало қалбдан бошланади, кўнгилда чечак очади. Танлов ғолиби, бўлажак педагог Жанар Сражатдинованинг  ёзган ижодий ишидаги   қуйидаги сатрлар фикримиз исботидир. “Анри Дюнаннинг қаҳрамонлиги ҳар куни бутун сайёрамиз бўйлаб такрорланади. Бунда кишилар  азобланаётган инсон устида эгилиб, у ким ва кимга хизмат қилишини сўрамай биргина саволни берадилар: “Сизга ёрдам керакми” дея  қўл чўзадилар. Меҳр-мурувват, раҳмдиллик ҳар бир инсоннинг қалбида бўлиши керак, шунда айни дақиқада ёрдамимизга муҳтожларнинг ёнидан шунчаки ўтиб кета олмаймиз”.

Тадбир якунида совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 

6 май 2013 й.

“Туркистон” саройидаги тантанали мажлис

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳалқаро  Харакатининг 150-йиллиги муносабати билан  тантанали кеча бўлиб ўтди.

Байрамона қилиб безатилган сарой меҳмонлар билан гавжум. Карийиб бир ярим аср давомида фаолият олиб бораётган Ҳалқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой – инсонпарварлик, холислик,  бетарафлик, мустақиллик, иҳтиёрийлик, бирлик, универсаллик каби еттита тамойилларга асосланган дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири хисобланади. 1992 йилда Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида»ги фармонига мувофиқ мустақил  гуманитар  жамоат бирлашмаси мақоми берилди. Ҳозирги вақтда Миллий жамият сафида бир миллион 300 мингдан зиёд иҳтиёрий аъзолар бор. Барча ҳалқлар маданиятидаги энг эзгу хусусиятларни мужассам этган ушбу ташкилотнинг 150 йиллиги пойтаҳтимизда ҳам кенг тантана қилинди.

Унда дипломатик корпус вакиллари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ходимлари, тиббиёт муассасалари мутаҳассислари иштирок этди. Кечага йиғилганларни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси Т.К.Норбоева, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.И.Комиловлар қутлуғ сана билан чин дилдан муборакбод этишди. Ўз сўзида Ив Арнольди  - Ҳалкаро Кизил Хоч қумитасининг Марказий Осиёдаги худудий ваколатхонаси раҳбари шундай деди:" Дунёдаги 188 мамлакатлар каби Ўзбекистонда ҳам Жамиятнинг ташкил топган куни кенг нишонамоқда. Бугунги катта аудитория - бу тадбирнинг қай даражади нуфузли эканлигини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти -  бизнинг мухим ва ишончли ҳамкоримиз. Муносабатимиз давом эттирилади ва янада чуқурлашиб бораверади."

 Ўтган йиллар мобайнида Харакат ҳалқаро гуманитар ҳуқуқнинг шаклланишига хизмат қилиб, уни тўлдириб янада бойитди. Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларга қарши тезкор ҳаракат қилиш, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш, тиббий-санитар патронаж хизматларини тақдим этиш, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, беғараз донорлик тарғиботи каби вазифаларни ҳал қилиш учун катта салохият ва малакали ходимларга эга. Ўзбекистон қизил Ярим Ой Жамияти ўз фаолияти стратегиясини сифат жиҳатидан янги боскичга олиб чиқмокда. Бундан асосий эътибор ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган, дея таъкидланди йиғилишда. 2011-2015 йилларга мўлжалланган жамиятни ривожлантириш стратегик режаси амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мантиқий давоми бўлиб, ташкилотни янада тараққий топтириш, аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қўвватлаш борасида самарали натижаларга эришишдир.

 Кечанинг тантанали қисмида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан тайёрланган «Эзгулик» фильми ҳам намойиш этилди. Ушбу фильм нафақат ҳаракатниг шаклланишига оид тариҳий жиҳатларни ўз ичига олган, балки жамиятнинг янги фаолиятига чизгилар ҳам акс этган. Шундан келиб чиқиб, тизим  мутахассилари ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар борасида ҳам тажриба алмашдилар, келгусидаги саъй-ҳаракатларни янада бир бор муҳокамадан ўтказиб олдилар. Кеча якунида мамлакатимизда кўзга кўринган эстрада юлдузларининг мусикий чиқишлари тадбирга янада файз бағишлади.

 

 

3 май 2013 й.

Миллий матбуот марказдаги пресс-конференцияси

2013 йил  3 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва  Қизил Хоч Ҳалқаро Харакатининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан биргаликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар билан бўлган мулоқот жараёнига Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг барча  бўлимлари раҳбарлари  таклиф этилдилар. Унда айтилганидек, бугунги кунда  минглаб кўнгилларни  эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари  атрофига  бирлаштирган  мазкур ташкилот  таркибидаги  188 та давлатни ичида  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  тенг ҳуқуқли аьзосидир.  Инсонпарварлик,беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик,  ягоналик ва универсаллик каби тамойиллар  ташкилот  фаолиятининг мазмун - моҳиятини қамраб олган. 1992 йилдаги   Президентимизнинг  “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  тўғрисидаги ” Фармони билан  Миллий жамиятга инсонпарварлик  жамоат бирлашмаси мақоми  берилди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ташкилот  фаолиятида  янги босқични бошлаб берди. Матбуот анжуманида Миллий жамият раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов атрофлича маълумот берди. Анжуманда Ҳалқаро Қизил Хоч Қумитасининг Мараказий Осиёдаги  ваколатхонаси раҳбари Ив Арнольди сўзга чиқди. "Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Ҳалқаро харакатнинг ажралмас бўлаги хисобланади - деди у сўз бошида.  "Биз  гуманитар хукук, фавқулодда вазиятларга тайёрланиш,  ёшларни инсонпарварлик қадриятлари руҳида  тарбиялашга қаратилган қатор  ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошираяпмиз. Бизни кўп йиллик алоқалар янада  бирлаштиради  ва биз Марказий Осиёда Ўзбекистондек  шеригимиз борлигидан фаҳрланамиз".   

Тадбирда айтилганидек, жорий йилда Жамият томонидан тайёрланган барча лойиҳалар  “Гуманитар фаолиятга 150 йил ” шиори остида олиб борилмоқда. Мазкур санани нишонлаш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан турли учрашувлар ўтказилмоқда дея маьлумот берилди журналистларга. Масалан, “Фуқаролик жамиятини  қуришда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ўрни ва  аҳамияти ” мавзусидаги  илмий-амалий конференция ушбу  нодавлат нотижорат  ташкилотининг     мазмун мохиятини янада ёрқинрок белгилаб берди. Шу кунларда қатор  ҳайрия акциялари, анжуманлар,  тренинглар ўтказилмоқда. Давра суҳбатларининг иштирокчилари эса талабалар, ёшлар, маҳалла фаоллари ва кўнгиллилардир. Дипломатик корпус вакиллари, вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик,  Жамият фаоллари    “Туркистон ” саройида ўтказиладиган тантанали кеча меҳмонига айланади.

 

 

18 апрел 2013 й.

“Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши жараёнида Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг ўрни ва роли“  мавзусида илмий - амалий конференцияси

 

Ҳабар берганимиздек, бу йил Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харакатига 150 йил тулади. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти бу санага бағишлаб кенг қамровли тадбирларни режалаштириб қўйган. 2013 йил 18 апрелда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти офис биносида “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши жараёнида Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг ўрни ва роли“ мавзусида илмий - амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, Республика ҳотин - қизлар қумитаси раҳбарлари, Адлия вазирлиги, ФВВ, Олий ва ўрта маҳсус, ҳалқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ҚЯО жамияти мутаҳассислари, ўқув юртлари профессор - ўқитувчилари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Конференцияни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов кириш сўзи билан очиб берди. Хамкор ташкилотлардан бири бўлган Ҳалқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси раҳбари Ив Арнольди сўзга чиқди.

В ходе Конференции

Конференция қатнашчилари

Участники Конференции- Председатель Комитета женщин республики Э.Э.Баситханова и  заместитель хокима г.Ташкента, председатель комитета женщин Ф.Ю.Абдурахимова

Конференция қатнашчилари: Бош вазир ўринбосари, Республика ҳотин -  қизлар қумитаси раиси Баситханова Э.Э. ва сенатор, Тошкент хокими ўринбосари, шаҳар ҳотин - қизлар қумитаси раиси Абдурахимова Ф.Ю.

Маълумки, 2013 йил  8 майда, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган, жаҳонда энг кекса, нуфузли гуманитар ташкилот ҳисобланган, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Харакатига 150 йил тулади. Ушбу санага бағишлаб,  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти кенг қамровли ишларни амалга ошириш режасини белгилаган.  Шуни маълум қилиш жойизки,  1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўгрисида»ги Фармони имзоланди. 1995 йида эса Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг аъзоси этиб қабул қилинди. Ҳозирги вақтга келиб жаҳоннинг 188 мамлакатида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий жамиятлари фаолият олиб бормоқдалар. Давлатимиз Мустақиллиги йиллари Миллий Жамиятнинг моддий-техник базаси тубдан ўзгариб, мустаҳкамланди.  Бугунги кунда ЎҚЯОЖ 15 ҳудудий вилоят ва 191 туман бўлимлари мавжуд, 2,5 минг бошланғич ташкилотларда деярли 1 млн 300 мингдан ортиқ аъзолар ва 36 минг кўнигиллилар фаолият кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг   “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясидан келиб чиқиб, қўйилган вазифаларини муваффақиятли бажариш, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш борасида Ўзбекистон ҚЯО жамияти ҳам ўз вазифаларини белгилаб олган.  Бунда Ўзбекистон ҚЯО жамияти Давлат ташкилотларига аҳолининг ижтимоий масалаларини ечишда, соғлом турмуш, бегараз донорлик тарғиботини ва юқумли касалликлар профилактикаси ишларини олиб боришда ёрдам бермоқда, халқаро инсонпарварлик ғоялари тарғиботини олиб бормоқда. Шунингдек турли фавқулодда вазиятларда яқин қариндошларини йўқотган фуқароларни излаб топишда қидириш ишини ташкил этмоқда.

 Бугунги кунда  Миллий Жамият Халқаро Федерация, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Швеция, Финляндия, Германия, Нидерландия, Япония Қизил Хочлари  ва бошка мамлакатларнинг Миллий Жамиятлари билан инсонпарварлик йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек  Ҳамдустлик мамлакатлари Жамиятлари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Илмий - амалий конференцияда бир қатор маърузалар презентацияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Раиси, профессор, юридик фанлари доктори А.Х.Саидов маъруза билан катнашди. Қизиқарли бахс-мунозаларда Республика ҳотин - қизлар қумитаси раиси Э.Э.Баситханова, сенатор,Тошкент шаҳар Хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ю. Абдурахимова, Ўзбекистон ҚЯО жамияти Ижрочи Директори Э.А. Амиралиева, Ўзбекистон ҚЯО жамияти Наманган вилояти ташкилоти раиси Д.Ф. Сайфитдинова, Тошкент давлат педагогика университети катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди А.А. Норбоев ва А.А. Хукумов Ҳалқаро Қизил Хоч қумитаси худудий ваколатхонаси ходими уз маърузалари билан қатнашдилар. “Фуқаролик жамиятининг барпо этилишида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли”, “Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлиги”, “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этишда Қизил Ярим Ой жамиятининг фавқулотда вазиятларни олдини олишдаги фаолияти” каби кенг қамровли маърузалар қатнашчилар эътиборига хавола этилади.

Выступает А.Х.Саидов  -  Председателя Комитета Законодательной палаты Олий мажлиса по демократическим институтам, негосударственным организациям и органам самоуправления граждан.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари  қўмитаси Раиси, профессор  А.Х.Саидов ва Ўзбекистон ҚЯО жамияти Ижрочи директори Э.А. Амиралиева

 

 

 

11 апрел 2013 й.

Дўстона алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбариятининг  Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Бош директори Ив Дакор билан учрашуви  ташкилот  ҳаётидаги ёрқин воқеа бўлди. Мартабали меҳмон билан бирга  учрашувда ХҚХҚнинг Евроосиё ҳудуди бўйича  амалий фаолияти раҳбари Лоран Корба, ХҚХҚнинг Марказий Осиё  бўйича минтақавий Делегацияси бошлиғи Ив Арнольди, ХҚХҚ МВ ҳамкорлик бўлими ассистенти Кира Сулейманян, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  раиси профессор Х.Ё.Каримов, Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  ижрочи директори Э.А.Амиралиева, халқаро бўлим мудири П.Д.Абдуллахонов иштирок этдилар. Суҳбат аввалида  профессор Х.Ё.Каримов  Жамиятнинг ҳозирги ривожланиш босқичидаги фаолияти ҳақида сўзлаб,  Қизил Хоч ва   Қизил Ярим Ой  Халқаро Ҳаракатининг 150 йиллиги  муносабати билан режалаштирилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди.   

Жумладан, “Қизил Ярим Ой Жамиятининг  республикада фуқаролик жамиятини барпо этишдаги роли ва ўрни” мавзуидаги илмий-амалий анжуман мамлакатимиз  ижтимоий ҳаётидаги  муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Унда иштирокчилар эътиборига Нодавлат нотижорат ташкилотларининг   Ўзбекистондаги  фаолиятига бағишланган бир қатор қизиқарли  маърузалар ҳавола этилади.  Байрам тадбирлари доирасида 2013 йил 3 май куни  Миллий матбуот марказида матбуот анжумани, 6  май куни эса  “Туркистон”  саройининг муҳташам биносида   байрам тадбири ва катта концерт дастури бўлиб ўтади.  Бундан ташқари Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ҳамкорлигида 24-26 апрель кунлари  Республика шошилинч тиббий ёрдам  илмий маркази ҳамда Тиббиёи ходимларини  малакасини ошириш институти базасида  тиббиёт ходимлари учун  ўқув курслари ташкил этилади.  Ўз навбатида, Ив Дакор Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой Жамияти фаолиятига юқори баҳо бериб,  ушбу Миллий жамият Халқаро эканлигини, бу борадаги алоқалар  эса  давом этиб, янада мустаҳкамланишини таъкидлади.  

Делегация МККК во время переговоров

Ҳалқаро Қизил Хоч қумитаси делегация аъзолари

 

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати