Сайт  харитаси

Янгиликлар

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

24 декабр 2013

 

Конкурс ғолибларини тақдимоти

 

 2013 йил 24 декабрда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Марказий офис биносида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилда Миллий Жамият томонидан эълон қилинган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

 

Йиғилишда Ўзбекистон ҚЯО Жамияти рахбарлари, Раёсат аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, вилоят ташкилотлар раислари,  ОАВ журналистлари, конкурс ғолиблари иштирок этадилар.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти сафларида 1 млн.300 минг нафарга яқин  ихтиёрий аъзо ва 38 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар бор. ЎҚЯО Жамияти 15 минтақавий, 191та шаҳар ва туман, Темир йўл ташкилоти ва 2,5 мингдан зиёд  бошланғич тишкилотларидан иборат.

 

2013 йил мобайнида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  ўз Низомида кўрсатилган асосий  вазифаларни изчил ва мақсадли  бажариб келмоқда. Улар қаторида  давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ёрдам кўрсатиш,  ёрдамга мухтож фуқароларга кўмак бериш,  Халқаро Гуманитар ҳуқуқ ҳақидаги билимларни тарқатиш, турли  табиий, экологик офатлар  ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳайрия ёрдамини кўрсатиш,  Жамият фаоллари ва кўнгиллиларини инсонпарварлик, меҳр-мурувват тамойиллари руҳида тарбиялашда  Миллий Жамият муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.  Ўзбекистон ҚЯО Жамияти томонидан кенг қамровли ишлар- Жамият бошланғич ташкилотларини фаолиятини янада такомиллаштиришга, нуфузини  оширишга қаратилган. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Раёсати томонидан 2013 йил 24 июнда қабул қилинган  Қарори асосида, 2013 йилда   6 та йўналиш бўйича кўрик - танловлар  ўтказилди.  Конкурслар  қуйидаги  номинациялар бўйича ўтказилди:  

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман - шаҳар бўлинмаси”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол “Меҳр-шафқат” ҳамшираси”; 

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи тиббий ёрдам бўйича энг фаол тренер инструктори”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ёшлар маркази”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини ОАВ ёритиш”;

-“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам кўрсатувчи  намунали командаси”.

 

Кўрик-танловда Миллий Жамиятнинг кўпчилик минтақавий, вилоят ташкилотлари ва туман-шаҳар бўлинмалари самарали иштирок этдилар. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳар ва “Темир-йўл” минтақавий ташкилотлари  кўрик-танловни юқори савияда ташкил этишди.

 

Конкурсга тақдим этилган материаллар  “2013 – Обод турмуш йили” Давлат Дастури,  Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Низом талаблари, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “2011-2015 йилларга мўлжалланган Стратегик режаси” вазифаларига мос бўлиб, Жамият бўлинмалари томонидан аҳолининг энг мухтож қисмига тиббий, ижтимоий ёрдам беришда, Давлат тизими ташкилотларига кўмакчи ташкилот сифатида намоён бўлиши жараёнларини ёритиб берди.

 

Журналистларнинг анъанавий танловига 100 дан ортиқ  газета, радио, телевидениеда эълон қилинган материаллар тақдим этилган эди. Ҳайъат аъзолари барча ижодий ишларни батафсил ўрганиб чиқди. Қилинган сарҳисоб бўйича, кўпчилик муаллифлар Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг фаолиятини изчил ўрганиб, гуманитар ташкилотнинг эзгулик йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан яхши  таниш бўлганини, чуқур изланишлар олиб бориб, қизиқарли маълумотларни излаб топиб, мухлисларга етказиб бераётганини кўрсатиб берди.

 

Барча тақдим этилган хужжатларни Ҳайъат аъзолари яхшилаб ўрганиб чиқиб, талабларга тўлиқ жавоб берадиган ғолибларни аниқлаб олди.

 

 “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ишловчи туман/шахар бўлинмаси” кўрик - танловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Республика жюриси эътиборига Миллий Жамиятнинг ташкилотлари томонидан жаъми 9 туман бўлинмаси хужжатлари топширилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра, қуйидаги туман бўлинмалари ғолиб деб топилди:

1 ўрин - Султонов Абдулла, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлинмаси Ижрочи Директори.

2 ўрин -  Ахмедова Хурсанд, Тошкент шахар Олмазор тумани бўлинмаси  Ижрочи Директори.

2 ўрин - Хожиева Яйрахон Наманган вилояти Норин туман бўлинмаси  Ижрочи Директори.

3 ўрин   -  Абдухакимова Мақсудахон, Фарғона вилояти Фарғона тумани бўлинмаси  Ижрочи Директори,

 

Қуйидаги туман бўлинмалари рағбатлантирувчи дипломлар билан тақдирланди:

Ювмитова Феруза -  Бухоро вилояти Олот туман бўлинмаси  Ижрочи Директори;

Рахмонов Шавкат - Самарқанд вилояти Тойлоқ туман бўлинмаси Ижрочи Директори;

Рахмонов Жаббор -  Навоий вилояти Нурота туман бўлинмаси Ижрочи Директори;

Фармонов Шухрат - Андижон вилояти Хўжаобод туман бўлинмаси  Ижрочи Директори;

Мамасолиев Амантурди -  Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бўлинмаси  Ижрочи Директори.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол меҳр-шафқат ҳамшираси” номинациясига тақдим этилган 11 вилоят меҳр-шафқат ҳамшираларининг фаолияти ўрганилиб қуйидаги ғолиблар аниқланди:

1 ўрин – Хайдарова Насиба, Бухоро вилояти Жондор тумани меҳр-шафқат ҳамшираси,

2 ўрин - Низамова Мухаббат, Наманган вилояти Наманган тумани меҳр-шафқат ҳамшираси;

3 ўрин – Шомуродова  Зулхумор,Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳамшираси.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи ёрдам бўйича энг фаол тренер инструктори” номинациясига 8 вилоят ташкилоти томонидан тақдим этилган ходимлар фаолияти ўрганиб чиқилиб қуйидаги натижалар қайд этилди:

1 ўрин - Давлетмуродов Куролбой, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахар Ижрочи Директори;

2 ўрин – Мамасиддиқова Насиба, Фарғона шахар ижро аппарати  мутахассиси;

3 ўрин – Милтиқбоев Шавкат, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “Темир йўллари” минтақавий ташкилоти мутахассиси.  

 

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг энг фаол ёшлар маркази” номинациясига топширилган 6 ёшлар маркази фаолияти ўрганиб чиқилиб, улар ичида ғолиблар деб аниқланганлар:

 1 ўрин – Наманган вилояти Наманган шаҳар ёшлар маркази;

2 ўрин – Навоий вилояти Конимех тумани ёшлар маркази;

3 ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ёшлар маркази;

                Тошкент шахар Олмазор тумани ёшлар маркази;

 

Рағбатлантирувчи дипломлар билан

- Бухоро вилояти Вобкент тумани Ёшлар маркази,

- Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти Ёшлар маркази тақдирландилар.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам кўрсатувчи командалар” номинацияси бўйича:

рағбатлантирувчи диплом ва мукофот билан тақдирландилар:

Махбубов Азамат - Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўллар” минтақавий ташкилоти волонтери;

Саматов Жаҳонгир - Ўзбекистон ҚЯОЖ “Темир йўллар” минтақавий ташкилоти волонтери;

Казаков Александр - Ўзбекистон ҚЯОЖ Самарқанд вилояти ташкилоти волонтери;

Тилляев Нодир - Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилояти ташкилоти волонтери;

Губайдуллин Артур - Ўзбекистон ҚЯОЖ Хоразм вилояти ташкилоти волонтери;

Калыбаев  Даулетбай - Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Респуликаси ташкилоти волонтери;

Тошпулатов Отабек - Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилояти ташкилоти  волонтери;

Патхуллаев Улугбек - Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шахар ташкилоти  волонтери;

Нуриддинов Ахрорбек  - Ўзбекистон ҚЯОЖ Андижон вилояти ташкилоти  волонтери;

Алимқулов Мурод - Ўзбекистон ҚЯОЖ Сурхондарё вилояти ташкилоти  волонтери.

 

“Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш” номинациясида иштирок этган 32 журналист томонидан тақдим этилган материаллар ўрганиб чиқилиб қуйидаги натижалар қайд этилди:

 

- Телевидениеда энг яхши журналистик материаллар учун:

 1 ўрин – Барчиной Джураева – Миллий телерадиокампаниянинг “Ўзбекистон” канали бўлим бошлиғи;

2 ўрин – Ширинбоева Мақсуда – “Давр” ахборот дастури журналисти;

3 ўрин – Қаймокова Раҳима - Миллий телерадиокампаниянинг Навоий вилояти журналисти.

 

Радиода энг яхши журналистик материаллар учун:

1 ўрин – Олима Хамроева  - “Машъал” радиоканали журналисти;

2 ўрин – Шахло Абзалова -  “Пойтахт” радиоканали журналисти.

 

 Газеталарда чоп этилган энг яхши журналистик материаллар учун: 

1 ўрин – Роганова Алла - Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти Ижрочи Директори;

2 ўрин – Сурия Магдеева – “Наманганская правда “ вилоят газетаси  журналисти;

3 ўрин Улуғбек Асроров – “Туркистон Пресс” шархловчиси.

  

Рағбатлантирувчи дипломлар билан

Ринат Абдульманов – “Самаркандский вестник” газетаси журналисти;

Шамшиддин Қорабоев - “Фарғона Хақиқати” газетаси журналисти;

Нуриддин Убайдуллаев – “Жамият” газетаси журналисти  тақдирдандилар.

 

   Барча Ғолиблар Ўзбекистон ҚЯО Жамияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

27 ноябр 2013

 

Мутахассислар  малака  оширмоқдалар

  

2013 йил  27 ноябрда Тошкент шаҳрида амалиётчи шифокорлар учун  «Кенг жароҳатланишларда шошилинч тиббий ҳаракатлар» мавзуида  уч кунлик ўқув курси ўз ишини бошлади.  Ушбу ўқув амалиётини ташкилотчилари - Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий Ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий кўмагида амалга оширилди.

 

Амалиётчи шифокорлар учун шошилинч тиббий ҳаракатлар бўйича тренинг ҳамкор  ташкилотлар билан биргаликда иккинчи марта ўтказилмоқда. Семинар ишида республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган шошилинч ёрдам бўйича амалиётчи шифокорлар қатнашмоқдалар.       

 

Ўқув курси давомида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро тоифадаги тренерлар кенг жароҳатланишлар сабабли касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш мақсадида беморларга қўлланиладиган стандарт ташхис қўйиш услублари ва терапевтик таомиллар бўйича маҳорат дарсларини ўтказдилар. Кенг жароҳатланишларда шошилинч тиббий ҳаракатлар бўйича мазкур семинар амалий ўқув курси ҳисобланади ва унинг жараёнида стандарт ташхис қўйиш ва терапевтик таомиллар қўлланилиб, айниқса, кенг жароҳатланган беморлар оммавий тартибда келиб тушаётган вазиятларда зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Уни ўтказишдан асосий мақсад бемор аҳволини дарҳол ва бехато баҳолаш, шошилинч ёрдам кўрсатишда устувор ҳаракатларни аниқлаш ва тўғри қарорларни қабул қилиш, кўп сонли жабрланганлар келиб тушганда уларни тўғри тақсимлашда тез тиббий ёрдам шифокорларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ва мустаҳкамлашдан иборат.

 

Ўқув курсининг иккинчи ва учинчи кунлари стандарт ташхис қўйиш услублари ва касалланишни пасайтириш мақсадида мижозларга нисбатан қўлланиладиган терапевтик таомилларга бағишланади. Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг замонавий юқори технологик ускуналари ёрдамида ташхис қўйиш ва тез ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмалар ҳам профессионал маҳоратни оширишга хизмат қилади. Ўқув курси давомида мутахассислар олган маълумотлар фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тамойилларини аниқлашга, уларни тартибга солиш  ва амалиётда муваффақиятли қўллашга замин бўлиб қолади.

 

 

12-18 ноябр 2013

 

«Инсонпарварлик кучи» Халқаро Форуми 

 

Куз ойининг бошларида  Австралиянинг  Сидней шаҳрида   “Инсонпарварлик кучи” ва “150 йил гуманитар фаолият” шиорлари остида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси Бош Ассамблеясининг 19-чи Сессияси ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати Делегатларининг Кенгаши бўлиб ўтди.   Халқаро форум ишида Ўзбекистон ҚЯОЖамиятининг  Раиси Ҳ.Ё.Каримов ва Миллий Жамиятнинг Ижрочи Директори Э.А.Амиралиева  ҳам  иштирок этишди. Анжуманда  кўзда тутилган тадбирларда 182 та давлат Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари ва  Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг етакчи вакиллари иштирок этдилар.  Бу ерда 150 йилдан буён самарали инсонпарварлик фаолиятини юритаётган Халқаро Ҳаракатнинг қадрдонлари ва янги дўстлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлар етакчилари, ҳаракат вакиллари  учрашдилар. Шуьба йиғилишлари,  давра суҳбатлари давомида иштирокчилар янги ғоялар, фикрлар ва таклифларнинг энг  таъсирчан воситаларини тавсия этишди.  Тадбирнинг сермазмун жадвали нафақат шерик мамлакатларда тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашиш, шу билан бирга  гуманитар муаммоларни ҳал қилишнинг энг самарали йўлларини топишга хизмат қилди. 

 

Бош Ассамблея 19-Сессияси кун тартибининг асосий мавзуси 2020-Стратегияси, Халқаро Федерациянинг барча таркибий қисмлари салоҳияти ва фаолиятини янада кучайтириш  масалаларига бағишланди. Бу борадаги глобал мақсад, шунингдек, мавжуд гуманитар муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш учун Ҳаракатнинг келгуси иш режаларини хам қамраб олди.  Иштирокчилар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати қандай қилиб долзарб гуманитар муаммоларга энг муқобил равишда муносабат билдириши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Мулоқот чоғида Миллий Жамиятлар етакчилари 2011 йилда 31-Халқаро конференцияда қабул қилинган қарорлар ва бошка хужжатлар  ижросини  муҳокама қилдилар ва 2015 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги Халқаро конференциянинг устувор йўналишларини белгилаб олишди.   

 

Бош Ассамблея ва Делегатлар Кенгашларининг ялпи мажлисларида Халқаро Ҳаракатнинг келишиб ишлаши ва самарали ҳамкорлигига оид масалалар кўриб чиқилди, иштирокчи мамлакатлар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини муҳокама қилдилар. Энг муҳим истиқболли вазифалар ичида Жамият сафига ёшларни жалб қилиш масаласи ҳам мавжуд бўлиб, бу амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, намоён этиш, келажакнинг глобал гуманитар ҳолатини самарали шакллантиришнинг кафолати сифатида хизмат қилади. Низомда кўзда тутилган тадбирлар доирасида Миллий Жамият томонидан Халқаро Федерациянинг 2014-2015 йилларга мўлжалланган режалар ва бюджет тақдим этилди.

 

Ушбу форум яна бир ёрқин воқеа билан иштирокчиларнинг  эсида қолади. Сидней форумида Кипр Қизил Хочи ва Судан Кизил Ярим Ой Жамияти Халқаро Федерациянинг 188-чи ва 189-чи тўлақонли аъзолари сифатида руйхатга олинди. Яна бир эьтиборли жихати шундаки, бу галги Сессия муҳим хужжатлар тақдимоти билан ҳам янада аҳамиятли бўлди.  Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти ва Исроилнинг Маген Давид Адом ўртасида Англашув Меморандумининг имзоланиши Халқаро Федерация тарихидаги  янги ва муҳим босқич бўлди.  

 

Ташкилий масалалар қаторида – Бошқарув Кенгаши Президенти, вице-Президенти лавозимларига номзодларни ҳамда Бошқарув Кенгаши аъзоларини сайлаш тадбирлари хам ўрин олди. Кўпчилик овозлар билан кейинги тўрт йиллик муддатга Президент сифатида  жаноб Тадатеру Коное такроран  сайланди.

 

Ўзбекистон делегацияси учрашувлари ҳам мазмунли ва унумли бўлди. Ўтказилган тадбирлар доирасида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раҳбарияти Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси  Президенти Тадатеру Коное ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси  Европа минтақавий офиси директори Анитта Андерлин билан икки томонлама музокараларни ўтказди. Амалий мулоқот чоғида Халқаро Федерация Раҳбарияти Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг инсонпарварлик соҳасидаги фаолияти ва кейинги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолади. Томонлар Миллий Жамиятнинг келгуси ривожи ва Жамият қонунчилик базасини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.  

 

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раҳбарияти Япония Қизил Хоч, Корея Қизил Хоч, Хитой Қизил Хоч, Саудия Арабистони Қизил Ярим Ой Жамияти етакчилари билан учрашувлар ўтказиб, амалга ошириш мумкин бўлган билитариал шериклик ва амалий ҳамкорлик, салоҳиятни икки томонлама мустаҳкамлаш ва ташкилий ривожланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

 

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти делегацияси мунозаралар, семинарлар, ишчи учрашувларда, Сессия кун тартибидаги гуманитар оқибатларда муаммоларни ечилиши, соғлиқни сақлаш сохасидаги вазифалар, 31 ва 32-Халқаро конференциялар қарорлари хамда табиий офатларга қарши курашиш борасидаги фаолиятнинг самарадорлигини максимал таъминлашга бағишланган  муҳокамаларда  фаол иштирок этди.

 

Экспертларнинг фикрича гуманитар муаммоларни ҳал қилишда ижобий ўзгаришлар бўйича янги даврга старт берилди. Уни амалга ошириш учун кучли салоҳият мавжуд – бу сайёрамизнинг 189 та гуманитар ташкилотлари бўлиб, уларнинг бош шиори эзгуликка даҳлдор: “Бутун дунё бўйлаб одамлар ҳаётини қутқариш, муҳтожларни ҳимоя қилиш ва ёрдам кўрсатиш”.

 

 

7 ноябр 2013

 

              Беғараз донорлик бўйича 50 тренерлар тайёрланди

 

    6 -7 ноябрь 2013 йил «Инсонийлик»  Республика ўқув методик марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  ташаббуси билан мунтазам кўнгилли беғараз донорликга бағишланган  минтақавий семинар- - тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирни  ЎҚЯО Жамияти раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов очди ва нутқ сўзлади. Семинар ишида ЎҚЯО Жамияти Ижрочи директори Э.А.Амиралиева, республика гематология ва қон қуйиш институти директори А.Б.Саидов, ЎҚЯО Жамияти вилоят ташкилотлар раҳбарлари ва ектакчи мутаҳассислари қатнашдилар.

Тадбир  ўтказишдан асосий мақсад –  БМТнинг Глобал фонди кщмагида “Ўзбекистонда ВИЧ – инфекцияси ахолининг заиф қатламлари ўртасида тарқалишини олдини олиш борасидаги  кенг кўламли ишларни амалга оширишни давом эттириш,  ҳамда  бу касалликнинг олдини олиш, диагности ва даволаш ишларини мустахкамлаш ва салохиятини ошириш” лойиҳасининг амалиёти. Лойиҳага асосан ЎҚЯО Жамиятининг 50 мутахассислари мунтазам кўнгилли беғараз донорликни ривожлантириш бўйича аниқ кўникмаларга эга бўладилар.

 

Таъкидланганидек, бугунги кунда  Ўзбекистон аҳолиси орасида беғараз донорликни ривожлантириш стратегик дастури амалга оширилмоқда, унинг ҳуқуқий негизи таъминланган, жамоат хайрия фонди яратилган.  Республикамизда хавфсиз қон топшириш учун барча қонунчилик асослари яратилган,  “Қон ва унинг таркибий қисмлари донори бўлиш тўғрисида”ги Қонун 2002 йилда қабул қилиниб,  донорликни асосий тамойилларини белгилаб берди, улар қон ҳавфсизлиги, зарарсизлиги ва иҳтиёрийликдан иборатдир. 

 

Беғараз донорликни тарғиб килиш  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятиниг мухим йуналишларидан биридир. Бу масалада кенг қамровли ишлар қилинмокда.  Шу каторда беғараз донорликга бағишланган дастурларни самарали амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун  ҳамкорларни жалб этиш, аҳолини донорлик масалалари бўйича  маълумотга эга бўлиш  даражасини ошириш каби тадбирларни  ташкил этиш ва унда қатнашиш ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари, беғараз донорликни тарғиб этиш ишларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой  Жамияти минтақавий ва вилоят ташкилотларига амалий ва консультатив ёрдам ҳам бериб келинмоқда.

 

Яна шуни айтиш  жойизки, Ўзбекистон Қизил Ярим  Ой Жамияти беғараз донорликни тарғиб қилиш бўйича бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан иш олиб боради. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан  Глобал фонди гранти доирасида  беғараз донорликни тарғибот қилиш бўйича   Битим  тузилган. Ушбу битимнинг асосий мақсади – ахолининг кенг қатламларини беғараз донорликка жалб қилиш.  Лойиха доирасида  гематология ва қон қуйиш институти мутахассислари билан биргаликда  беғараз донорлик бўйича бир қатор семинар тренинглар ўтказилди. Бугунги семинар ҳам айнан шу самарали ишларнинг давомидир. Икки кун мобайнида мутаҳассислар эътиборига мунтазам кўнгилли беғараз донорликга бағишланган  ўн бешдан зиёд презентациялар тақдим этилади. Секция йиғилишларида семинар иштирокчилари амалга оширилаётган мунтазам кўнгилли беғараз донорлик  лойиҳаси натижалари ва янги донорларни ахолининг турли қатламлари орасида  жалб қилиш борасидаги дастур ва таклифлар хусусида сўз юритдилар.

 

Семинар якунида мунтазам кўнгилли беғараз донорликни Ўзбекистонда истиқболи ва амалиётига бағишланган дастурлар режаси кўриб чиқилди.  

 

 

30 октябр 2013

 

 

Ўзбекистон  ОАВ вакиллари  билан  мулоқот

 

30 октябрь 2013 йилда  Миллий Матбуот Марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  ташаббуси билан  республика ОАВ вакиллари учун матбуот конференцияси  ташкил қилинди.  Конференция ишида  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбар ва ижро аппарати ходимлари, минтақавий ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари, ОАВ  журналистлари қатнашдилар.

 

Конференцияда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси,   профессор Ҳ. Ё. Каримов   “Ўзбекистонда Қизил Ярим Ой Жамияти фаолияти ва вазифаларири” га бағишланган маъруза қилди.

 

Авваламбор, йиғилганларга ЎҚЯО Жамияти тўғрисида   батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек,  2013 йил май ойида, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган, жаҳонда энг кекса, нуфузли гуманитар ташкилот ҳисобланган, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Харакатига 150 йил тўлди. Ушбу сана халқаро миқёсда ва Ўзбекистон Республикасида кенг нишонланди. Жорий йил 29 октябрь куни биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинганига ҳам 150 йил тўлди. Ўзбекистон ҚЯО жамияти Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Харакатининг ажралмас бўлаги ҳисобланади.

 

Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Устав бўйича асосий мақсади ва вазифалари ичида - давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ёрдам кўрсатиш,  ёрдамга мухтож фуқароларга кўмак бериш,  Халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳақидаги билимларни тарқатиш, турли  табиий, экологик офатлар, техноген фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда хайрия ёрдамини кўрсатиш;  Жамият фаоллари ва кўнгиллиларини инсонпарварлик, меҳр-мурувват тамойиллари руҳида тарбиялаш.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги Қарори билан тасдиқланган “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” Дастури доирасида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Қўшма чора – тадбирлар режаси қабул қилинган.Ушбу чора тадбирлар бажарилиши борасида  Жамиятнинг 170 мехр-шафқат ҳамширалари  3033 якка-ёлғиз, ўзгалар қарамоғига мухтож  фуқароларга уйида хизмат кўрсатиб келмоқда.2013 йил давомида  аҳолининг мухтож, кам таъминланган қисмига 140 мингдан зиёд турли кўринишда тиббий, ижтимоий ва маиший ёрдам кўрсатилди. Жамият хомийлигида бўлган 14232 фуқарога 400 млн сўмдан зиёд моддий ёрдам берилди.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида Жамият ташкилотлари томонидан 2102 кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига мухтож кекса на ногирон фукароларга, жаъми 103 млн 790 минг сум микдорида моддий, молиявий ёрдам, кийим кечаклар, озик–овкат тўпламлари, дори-дармон топширилди. Ҳайрия тадбирдлари манзилли ва конкрет мухтож фуқароларга йўналтирилган бўлишига харакат қилинмоқда.          Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги  ва Ўзбекистон ҚЯОЖ ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига мувофиқ Жамият ташкилотлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарғиботини олиб бормоқдалар.

         

Хабарингиз бор, қон ва унинг компонентларига республикамизда эҳтиёж жуда катта ва ўта зарур йўналиш бўлиб умумдавлат стратегик аҳамиятига эгадир, шу сабабли бу иш билан доимий равишда шуғулланиб келинмоқда. Лойиҳа доирасида 100 зиёд аудиторияларда учрашув, тренинглар ўтказилиб  уларда 10 мингдан зиёд аҳоли иштирок этди.2013 йилда донорликни тарғиб этувчи 1218 кўнгиллилар, шунингдек турар жойда,  маҳаллаларда 2288 фуқаро таёрланди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шахрида замонавий асбоб ускуналар билан жихозланган  тиббий марказлар  мухтож фуқароларига тиббий ва ижтимоий ёрдам бериб келмоқда.

 

Вазирлар Махкамасини      24  август 2011йилда қабул қилинган  «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ФВ содир бўлганда харакат бўйича Давлат тизимини ривожлантириш тўғрисида” Қарори бажарилишида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятига конкрет вазифалар қўйилган. Шу жумладан аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакасига ўқитиш ва ФВ жабрланганларга ёрдам кўрсатишга тайёрлашни ташкил этиш,  ФВ тайёргарлик кўриш Давлат функционал тизимига киритилган     ташкилотларга санитар дружиналарини тузиш, уларни таъминлаш масалаларида  масалаларида ёрдам бериш,  Халқ таълими ва Соғлиқни Сақлаш  вазирликлари билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ҳунар таълими ташкилотларида санитар постларини ташкил  этиш ва ўқитиш, контракт асосида Ички Ишлар вазирлиги ва биринчи галда йўл харакати хавфсизлиги ходимларини, курсантларни жабрланганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолини ўзаро ёрдам бериш ва жабрланганларга хизмат кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш,домий ва тизимли равишда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллилари ичидан отрядлар тайёрлаш, ўқитиш, уларни керакли анжомлар билан таъминлаб бориш,  ФВ жабрланган аҳолига биринчи ёрдам кўрстиш мақсадида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг омборлари ва биринчи галдаги товарлар захиралари тизимини ташкил этишни давом эттириш.

 

Мана шу Қарорни мувафақиятли бажариш мақсадида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ва Фақулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида шартнома қабул қилинган. Шу кунда Жамиятимиз ташкилотлари томонидан 644 санитар дружиналари ташкил қилиниб уларга услубий ёрдам бериб келмоқдалар. Ўзбекистон ҚЯО жамияти томонидан 100дан ортиқ оилага мўлжалланган мобил лагер яратилган бўлиб, унда палаткалар, матрас, ётоқ ва гигиена анжомлари билан жихозланган.

 

Ҳар йили вилоят ташкилотлари йиллик жалб этилган молиявий маблағнинг бир қисмини фавқулодда вазиятларга заҳира яратишга ишлатмоқда.Охирги икки йил давомида Республика ижро аппарати ходимлари томонидан  150 яқин киши биринчи ёрдам бериш кўникмаларига ўргатилган ва инструкторлик сертификатлар берилган.

Вилоятларда турли семинарларда биринчи тиббий ёрдамга 12 мингдан зиёд фуқаро ўргатилди, 300дан зиёд маҳаллаларда амалий машғулотлар ўтказилди.2013 йил 18-21 май кунлари Тошкентда Япония Қизил Хоч ташкилотининг  халқаро тренерлари кўмагида  биринчи ёрдам бўйича тренерлар тайёрлашга бағишланган  семинар ташкил этилди.

 

Бугунги кунда Миллий Жамият Халқаро Федерация, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Швеция, Финляндия, Германия, Нидерландия, Япония Қизил Хочлари  ва бошка мамлакатларнинг Миллий Жамиятлари билан инсонпарварлик йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек Жамиятимиз Ҳамдустлик мамлакатлари билан яқин алоқалар ўрнатилганган. Халқаро алоқаларни ривожлантириш йўналишида Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси Женевада ўтказилган ХҚХ харакатининг 31 конференциясида иштирок этди. 2012 йил 22-27 сентябр кунлари Минск шаҳрида ҳамдўстлик мамлакатлари Миллий жамиятларининг раислари йиғини бўлиб ўтди.  Ушбу анжуманда Халкаро Федерация Президенти Тадатеру Каноэ  ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакили Лоран Кармеси билан музокаралар олиб борилди. Шу йилда Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон ва Германия мамлакатлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди ва унда республикамизда яшаб турган немис миллатига мансуб фуқароларга тиббий  ва ижтимоий ёрдам бериш муаммолари кўриб чиқилди. Ушбу учрашувлар Бухоро, Самарқанд, Фарғона шахарларидаги тиббий ижтимоий марказлар фаолиятини яхшилаш учун имкон яратди.

 

Йил давомида аҳоли ичида халқаро инсонпарварлик хуқуқи тарғиботига бағишланган  1432 семинар ўтказилди ва буларга 48 мингдан зиёд тингловчи жалб этилди.ХҚХҚ билан олиб борилган ишлар натижасида Намаганда, Фарғона водийси вилоятлари учун мўлжалланган Халкаро инсонпарварлик хукуки бўйича Халқаро Хуқуқ тарғиботи лойиҳаси амалга оширилмоқда.Жамиятимиз ташкилий ривожланиш масалаларида аниқлик, конкретлик ва манзиллилик тус олмоқда. Республикамиз бўйича 191 туманда, жамиятнинг 2400 зиёд бошланғич ташкилотлари фаолият юритмоқда.  Республика Президентининг 1 992 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон ҚЯО жамияти тўғрисида” Фармони, Вазирлар Махкамасининг Қарорлари Жамият фаолияти учун жуда катта имкониятлар очиб берди.

Республикамизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи декадасидаМиллий  Жамият ҳисобига хайрия маблағ тўплаш декадаси ўтказилмоқда.  Вилоятлар Хокимлари ҳайрия декадасини ўтказиш буйича қабул қилган қарорлари самарали ёрдам бермоқда.Бундан ташқари жамиятнинг ҳар бир аъзоси марка олиш билан ўз аъзолигини тасдиқлайди. Мана шу имкониятлар орқали Миллий Жамиятимизнинг барча бўлинмаларига тушаётган маблағ молиявий барқарорлик ва мустақиллигини таъминлади. 2012 давомида республика бўйича 4,5 мрлд сўм жамғарилган бўлса шундан 90%дан  зиёди ички ресурслардан келган, 2013 й. тўққиз ойи ичида 4 млрд .яқин маблағ тўпланди. Молияни топгандан сўнг, уни Устав талаблари асосида ишлатиш, маблағни  ўта мухтожларга манзилли  етказиш ҳам ўта зарур ва бу йўналишда тизимли иш олиб борилмоқда.

 

Ўртага ташланган саволлар журналистларнинг нуфузли ташкилот фаолиятига қизиқиши катта эканлигини   яққол намоён этди. Ижодкорларнинг кўплаб  саволларига ЎҚЯО Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов, ижрочи директор Э.А.Амиралиева, бўлим раҳбарлари Т.С.Собитов ва П.Д.Абдуллахонов, шунингдек Навоий вилоя ташкилоти раиси М.А.Бахриева ва Наманган вилоят ташкилоти раиси Д.Ф.Сайфутдинова

 

Учрашув якунида  яна бир маълумот бериб ўтилди. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида  йилнинг бошида “Энг яхши теле-радио репортаж”, “Энг яхши газета ва журналистика мақолалари” бўйича кўрик танлов эълон қилган эди. Ҳали вақт бор, шунинг учун барча ОАВ вакилларини  танловда фаол иштирок этишга таклиф қилинди.  Танлов якуни 2013 йил 14 ноябрда, Ўзбекистон ҚЯО жамияти ташкил этилган куни эълон қилинади.

 

 

 

19 сентябр 2013

Эзгулик йўлидаги ҳамкорлик

 

Термиз.2013 йил 18-19 сентябр кунлари Термиз шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг 150-йиллига бағишланган “давра суҳбати”   бўлиб ўтди. Ушбу тадбир  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси, Сурхондарё  минтақавий ташкилоти ва   вилоят  хокимлиги билан ҳамкорликда  ўтказилди.  

Семинар ишида   вилоят  Адлия бошқармаси, Қуролли кучлар, Фавқулодда  вазиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари  вакиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Сурхондарё вилоят минтақавий ташкилотлари маъсул ходимлари ва  бир қатор хамкор Нодавлат нотижорат ташкилотлар мутахассислари ҳамда ОАВ ижодкорлари  иштирок этдилар.  

Учрашувда Сурхондарё вилоят Хокими ўринбосари М.У. Қобулова иштирок этиб унда  нутқ сўзлади.  “Давра суҳбати” иштирокчилари эътиборига бир қатор презентациялар хавола этилди. Қизиқарли маърузалар билан  ХҚХҚ вакили А.Хукумов, ЎҚЯО Жамияти бўлим бошлиқлари Т.С.Собитов, П.Д. Абдуллахонов, Р.М.Акбаровлар  чиқишлар қилдилар.

“ХҚХҚ - Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харакатининг таркибий қисмларидан бири сифатида”, “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг тарихи ва тузилиши”, “Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг халқаро ҳуқуқий мақоми” мавзуидаги маърузалар  такдим килинди.

Эслатиб ўтамиз, шонли санага бағишлаб, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти фаол ва шижоат  билан хизмат қилаётган ҳудудий бўлим мутахассислари ҳамда хамкор ташкилотлар вакилларини Фахрий ёрлиқ  ва эсдалик совғалар  билан тақдирламоқда. Учрушув сўнгида  самарали фаолияти муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими муовини М.У Қобуловага  Фахрий ёрлиқ  топширилди. 

13 сентябр 2013

 

 

 Тошкентда  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг навбатдаги  Раёсат йиғилиши  бўлиб ўтди.

 

Тошкент. Раёсат ишида Миллий Жамият раҳбарлари, вилоят ташкилотлари раислари, вазирликлар ва  нодавлат ташкилотлар  мутахассислари қатнашдилар.  Биринчи бўлиб Ўзбекистон  ҚЯО Жамияти   вилоят ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг  22  йиллиги ва Халқаро Ҳаракатнинг 150 йиллигини нишонлаш бўйича олиб борилган маънавий–маърифий тадбирлари тўғрисида  ахборот тингланди.  

Таъкидландики,  Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  Қарори ижро учун қабул қилинди ва тегишли  дастурлар режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Темир йўл минтақавий ташкилотлари, туман, шаҳар бўлинмалари  уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда  “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида Жамият ташкилотлари томонидан 2102 кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кекса на ногирон фуқароларга, жаъми 103 млн. 790 минг сўм микдорида моддий, молиявий ёрдам, кийим-кечаклар, озиқ–овқат тўпламлари, дори-дармон топширилди.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар, Наманган,  Фарғона вилоятлари, Темир йўллар минтақавий ташкилоти томонидан  кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кекса на ногирон фуқароларга  берилган молиявий, моддий ёрдам салмоқли бўлди.

Шунингдек, Раёсат йиғилишида 2013 йилнинг биринчи ярмида  Миллий Жамиятнинг  бюджети бажарилиши тўғрисида ҳисобот тингланди.

30 май  2012 йилда  қабул қилинган  1542 - сонли  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси юзасидан Тошкент вилоят ташкилотининг  “Меҳр-шафқат”  хизмати  фаолияти кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилоят ташкилоти мисолида  “ЎҚЯО Жамиятининг хўжалик ҳисоботини такомиллаштириш  тўғрисида”ги  Низоми бажарилиши хусусида ахборот  берилди.  Кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича Сурхондарё вилоят  ташкилотининг  ҳисоботи ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

 

12 сентябр 2013

Донорлик – бу хаёт манбаи

 

Тошкент.Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти беғараз донорлик бўйича “Исломобод” махалласида семинар ташкил қилди.   Табиат  инъом этган  фазилатлари ичида куз фаслининг  таровати ўзгача. Тўкин – сочинлик,  файзу-барака, тўйлар фасли. Шу билан бирга куз ойида мутахассисларнинг таъкидлашича аҳоли  ўртасида ОИВ-инфекцияси кўпроқ  тарқалади. Касаллика чалинишга мойиллиги юқори бўлган қатламларга қаратилган  тадбирлари кўламини кенгайтириш  мақсадида  аҳоли орасида беғараз донорликни тарғиб қилиш бўйича “Қон - бу ҳаёт” шиори остида семинар ўтказилди.  Тадбир  Шайхонтохур туманида жойлашган “Исломобод” махалласида бўлиб ўтди.  Семинарда Донорлик қони ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти мавзулари кенг ёритилди. Семинар сўнгида 22 та иштирокчидан   4 кўнгиллилар ҳамда аҳоли орасидан вакиллар ўз хохишлари билан жамият аъзолигига қабул қилиндилар. Ўтказилган тадбир доирасида  2013 йил 12 сентябрь куни    “Исломобод” кафесида “Донорлик куни” ўтказилди. 

 Тадбир ўтказилишидан асосий мақсад –   донорлик хусусида, унинг ахамияти ва инсон учун фойдали томонларини мутахассислар ёрдамида  махалла фуқароларига тўлақонли маълумотларни етказишдан иборатдир.

 Ҳар кунги турмушимизда ҳар биримиз ҳалокат, куйиш, турли жарроҳлик муолажаларига, аёлларда эса фарзанд дунёга келишида муаммолар бўлгандаги  ходисаларга дуч келишимиз эхтимолдан холи эмас. Ва ана шундай холларда яна ҳам донорлик қонига муҳтожлик сезилади.    Жамият томонидан ана шундай муаммоларни олдини олиш учун  бир қатор дастурлар асосида аҳоли орасида беғараз донорликни тарғибот қилиш, кўнгиллиларни тайёрлаш  бўйича  семинар, учрашув, “давра суҳбатлари” ўтказилади. Ҳар бир ўтказилган тадбир натижасида   “Донорлик куни” ташкил этилади. Ушбу тадбирда кўплаб инсонлар ўз ҳохишлари билан қон топшириб қанчадан қанча одамлар ҳаётини сақлаб қолишда ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.

 

 

10 сентябр 2013

Ёшлар ташаббуслари мухим сана йилида

 

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Навоий вилоят ташкилоти ва вилоят “Камолот” ЁИХ билан хамкорликда 2013 йил 10-сентябрь куни “150 йил гуманитар фаолият” номли мавзусида “Ёшлар маркази” саройида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  вилоят ташкилоти кўнгуллилари, Навоий Техника-иқтисодиёт коллежи ўқувчи ва ўқитувчилари, Камолот ЁИХ вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад - ёшларни  Халқаро Ҳаракат фаолияти билан таништириш ва ёшлар ўртасида хамжихатлик, дўстлик, хамкорлик ришталарини боғлашдан иборат эди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятии Навоий вилоят ташкилоти мутахассислари Жамият тарихи, ташабусслари ва  150 йиллик фаолият тўғрисида тадбир қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтишди ва  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан тайёрланган “Эзгулик” видеофильми намойиш этилди.

Тадбир сўнгида қатнашчиларига мавзуга оид  брошюра, буклет ва ўқув-методик қулланмалар тарқатилди.

 

 

 

 

<  1   2   3   4   5   6   7   8  > 

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати