Сайт  харитаси

Янгиликлар

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

 

1 июл 2014

Минтақа хабарлари

 

Шу кунларда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг барча минтақавий бўлинмаларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.  Жумладан, Навоий вилоятида ҳам учрашув бўлиб ўтди.  

 

Ҳисобот сайлов конференцияси вилоят ҳокимиятнинг катта залида ўтказилди. Форум ишида Навоий вилоят ҳокими Э.О. Турдиев ва Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э.А.Амиралиева иштирок этди.

 

Бугунги кунда минтақавий ташкилот салоҳияти - 2та шаµар, 8 та туман ва 64 бошланғич ташкилотлар саналади. Инсонпарварлик миссиясини бажаришга  85 минг нафар аъзо ва 200 дан ортиқ волонтёрлар жалб этилган.  Бутун ҳиобот даври мобайнида вилоят ташкилоти давлат ижтимоий дастурининг муўим устувор йўналишлари, "Соғлом бола йили" Давлат дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

 

Фавқулодда ҳодисалар юз берганда қандай йўл тутиш, ёшлар ўртасида  соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, ажрашган оилаларни тиклаш, инсонпарварлик ҳуқуқларини татбиқ қилиш мавзулари мутахассислар эътиборида бўлди.

 

Конференция иштирокчилари вилоят ташкилоти фаолиятининг 2014-2018 йилларга мўлжалланган режасини кўриб чиқишди, ташкилот раиси, Президиум аъзолари ва тафтиш комиссиясини сайлашди.

 

28  июн  2014 й.

Ҳамиша бўл тайёр! 

 

Ёзнинг иссиқ кунларининг бирида Тошкент вилоятинииг “Бурчмулла” соғломлаштириш оромгоҳида “Ёш қутқарувчилар куни” бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти минтақавий ташкилотларининг амалга ошириладиган лойиҳаларида ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган бир қатор дастурлар мавжуд.  “Соглом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида бўлиб ўтган “Ёш қутқарувчилар куни’'тадбирда қатнашган болалар учун унутилмас воқеа бўлди.

 

Таклиф қилинган меҳмонлар  қаторида - Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Темирйўл минтақавий ташкилоти ходимлари, офатларга қарши кураш Миллий жамоа аъзолари,  “Узтемирйулмаштаъмир” корхонасининг санитар дружинаси, ФВ Тошкент вилояти бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

 

Уч юз нафардан ортиқ болалар қизиқарли ўқув-соғломлаштириш тадбирида қатнашдилар. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Ҳаракатининг ташкил этилиши ва фаолияти тариҳи, Темирйўл минтакавий ташкилоти лойиҳалари,   дастур доирасида амалга оширилган  ишлар билан танишдилар.

 

Волонтёрлардан  иборат офатларга қарши курашиш Миллий жамоа вакиллари болаларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Шунингдек, оромгоҳда дам олаётган 10 нафар ўғил ва 10 нафар қиз боладан иборат ёш қутқарувчи командаси ташкил этилди. Болалар шифокор етиб келгунга қадар биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича эстафета ўйинида иштирок этишди. Улар противогаздан фойдаланиш, суяклари жароҳатланганларга  биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалларини бажаришди.

 

19 июня 2014

Навбатдаги Раёсат йиғилиши якунлари

 

2014 йил 19 июнь куни Миллий Жамиятнинг Марказий Офис биносида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат ишида Раёсат аъзолари, ЎҚЯО Жамияти раҳбарияти ва ходимлари, Минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

 

Кўриб чиқилган масалалар ичида -  ЎҚЯО Жамиятининг 2014 йил биринчи чорагидаги фаолияти ва бюджет бажарилиши якунлари. Шунингдек, йиғилишда ЎҚЯО Жамияти Навоий вилояти ташкилоти раиси М.А.Бахриева, Самарқанд вилояти раиси Л.Р.Хошимова, Андижон вилояти ташкилоти раиси Н.Қ.Қосимовлар ҳисоботи тингланди.

 

Таъкидланганидек, ЎҚЯО Жамияти Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, ТОшкент шаҳар ва Темирйўллар ташкилотлари бюджетига жорий йил биринчи чорагида 902 млн.601 минг сўм маблағ жалб қилинди. Молиявий маблағ тўплашда  ЎҚЯОЖ  Тошкент вилояти, Фарғона, Андижон, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ташкилотлари салмоқли ҳиссаларини қўшдилар. Бу масалада Сурхондарё, Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё вилотлари ташкилотларида маблағ тўплаш масаласи суст олиб борилмоқда.

 

Раёсат аъзолари “Инсонийлик” ўқув-услубий марказини молиявий қўллаб-қквватлаш хусусида қарор қабул қилишди. Ҳайрия ёрдами сифатида марказнинг иситиш тизиминин таъмирлаш учун 100 млн.сум ўтказилди.

 

Раёсат йиўилиши давомида яна бир мухим масала кўриб чиқилди. Аъзолик чипталари ва бадалини тарқатиш бир қатор ташкилотлар мисолида ижобий ишлар самараси кўриб чиқилди.  Энг фаол ходимларни рағбатлантириш масаласи ҳам ўртага ташланди.

 

6 июн 2014

              Миллий жамоанинг  дала машғулотлари

 

2014 йил 3-5 июнь кунлари Тошкент вилоятининг “Умид гулшани” оромгоҳида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг офатларга муносабат билдириш Миллий Жамоасининг дала машғулотлари бўлиб ўтди. 

 

Ўқув машғулотлари ташкилотчилари олдиларига бир нечта масалаларни қўйган эдилар -  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг офатларга муносабат билдириш жамоалари кўнгиллилари, қидирув хизмати мутахассислари ҳамда жамият ходимлари ва  янги аъзоларини амалий кўникмаларга ўргатиш, ФВга тайёрланиш борасида Миллий Жамият салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат эди.  

 

Ўқув машғулотлари бир неча  босқичда ўтказилиб,  ФВга тайёрланишда  назарий билим ва кўникмаларга эга бўлиш,   биринчи ёрдам, шу жумладан психологик ёрдам бериш борасидаги билимларни текшириш жараёнларини қамраб олган.  

 

Дала машғулотлари давомида  барча кўникмалар пухта ўрганиб чиқилди. Миллий Жамоа  аъзолари   шартли равишда жабрланган 80 кишига мўлжалланган чодир лагерини ташкил қилдилар, зилзила, сув тошқини,  ёнғин каби турли офатларда  биринчи ёрдам кўрсатиш учун ўқув станциялари ташкил этилди. Имитация ўқув машғулотлари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.  Қутқарув ишларини ўтказиш, биринчи  ёрдам кўрсатиш ва махсус анжомлар, воситалар ва ускуналар ёрдамида жамоалар шахсий таркибларининг ҳаракатлари кузатилди ва янада такомиллаштирилди.  Бўлиб ўтган дала ўқув машғулотлари Миллий Жамоанинг юқори даражада шайлиги, фавқулодда вазиятга яқинлаштирилган шароитларда тартибли ва уйғунликда ишлай олишини кўрсатди. Дала машғулотлари ўтказилган жойга 5 тонна миқдорда махсус юклар етказиб берилди.

 

5 июн 2014

Беғараз донорлик

 

Инсонларнинг беғараз донорлик ёрдами тўғрисида фақат гап-сўзлар орқалигина билмаймиз. Бировлар учун бу қаҳрамонлик, фидойилик бўлса, бошқа бирларга – фуқаролик бурчи, яна кимгадир эса – ўзлари қачонлардир бошқа бир инсонлардан кўрган ёрдами учун миннатдорчиликдир. Донорлик – турли тақдирга эга инсонлар, аммо уларнинг ўхшаш томони – ўз қонини топшириш орқали бировлар ҳаётни қутқаришдир. Беғараз донорликка ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига бағишланган лойиҳалар Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон минтақавий ташкилоти фаолиятида кўплаб амалга оширилади.

 

Шулардан бири – "Ёшлар соғлом турмуш тарзи ва беғараз донорлик" акциясидир. Мазкур тадбир минтақавий ташкилот ташаббуси билан Қорақалпоғистондаги бир қатор олий ўқув юртларида бўлиб ўтди. Унда талабалар ва ўқитувчилар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Қон қуйиш станцияси мутахассислариқ ва унинг таркибий қисмлари, муҳтожлар учун қон базасини ташкил этишда кенг жамоатчилик иштирокининг зарурлиги тўғрисида сўз юритди.

 

Акция давомида кўплаб ёшлар беғараз донор бўлмоқчи эканлигини билдиришди. Шулардан бири Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талабаси Тимур Муратбоевдир. У беғараз донор бўлиш истагини шундай изоҳлади: "Мен бир неча йиллардан буён соғлом турмуш тарзини юритаман, чекмайман, спиртли ичимликлар ичмайман. Менинг қоним кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берса, жуда мамнун бўлардим".  

 

4 июн 2014 й.

                             Учрашув манзили – Флоренция

 

2014 йил 4-6 июнь кунлари Италияда “Ўзгача ишлаш вақти келди” шиори остида  Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг 9-чи Европа Конференцияси  бўлиб ўтди.

 

Флоренцияга  хуш келибсиз! Бундай дил изҳорлари  Флоренция аэропортидан  тезкор автомагистраль бўйлаб, то Firenze Fiera Марказигача  турли тилларда намойиш этилиб турарди.  Халқаро Ҳаракатнинг навбатдаги форуми серқуёш Италия ўлкасида  сайёрамизнинг 47та  Миллий Жамиятларининг 220 дан ортиқ ҳамкорларини жамлади. Уч кун мобайнида Европа ва Марказий Осиёнинг Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари вакиллари  бугунги жаҳондаги мавжуд глобал  иқтисодий инқироз шароитида Ташкилотлар  олдида турган долзарб масалаларни  ижобий ҳал қилиш йўлларини  топишга ҳаракат қилишди. Вакиллар янги ғоя, режалар, изланишлар билан юзма- юз бўлишди. Семинар ва сессияларда нафақат тажриба алмашинуви, эришилган ютуқлар солномаси, балки долзарб муаммоларни ҳал этиш йўлларини аниқлашга ҳам  эришилди.

 

Конференция давомида Халқаро Ҳаракатнинг олдида турган ўз ечимини кутаётган  баъзи бир масалалар баробарида янги инновацион технологияларга таянган ҳолда,  Ташкилотнинг барча бўғим ва  бирлашмаларига яқиндан ёрдам бериш йўллари, ҳамда давлат бошқарув органлари ва донорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари  ўрганиб чиқилди.

Бугунги ер юзида содир бўлаётган  чуқур иқтисодий инқироз шароитида   маҳаллий аҳолига яқиндан ёрдам беришда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари бу муаммони ҳал қилишнинг янги имкониятларини  излаб топиш ва  бу йўналишда ўз ўрни ва мажбуриятларини аниқлаб олишлари лозим – деди ўз сўзида Франческо Рокка, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси вице-Президенти ва Италия Қизил Хоч Қўмитасининг Президенти.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Халқаро конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ҳамда  Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Федерацияси билан  ҳамкорликни давом эттириш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш тўғрисида янги Битим тузилди. Ушбу хужжатда  нуфузли ҳамкорлар томонидан  Стратегия-2020 дастурини амалга оширишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш  назарда  тутилган.

 

Конференция доирасида олтита семинар бўлиб ўтди. Жумладан, тадбир доирасида  – миграция муаммолари,  аҳолига ижтимоий гуманитар ёрдам бериш, Харакатга янги кўнгиллиларни  жалб этиш каби кўплаб масалалар кўриб чиқилди.

 

Аҳоли миграциясига  бағишланган сессия ишида Ўзбекистон Делегацияси фаол иштирок этди. Маълумки,  бу  масала кўплаб  давлатлар учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда ва Халқаро Ҳаракатнинг асосий  гуманитар йўналишларидан биридир.

 

Миллий Жамиятлар вакиллари  мигрантларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича бир қатор  мажбуриятлар қабул қилишди.

 

Гуманитар дипломатия йўлларидан кенг фойдаланиш -ушбу масалани ечишда яқиндан ёрдам бериши таъкидланиб ўтилди.

 

Асосий йиғилиш Анри Дюнан залида бўлиб ўтди.  Меҳмонларни   ташкилотчилар  қизиқарли  таклиф билан кутиб олишди.  Яъни, бу ерда   Ғоялар дарахти ўрнатилган бўлиб, унинг баргларига ҳар бир конференция қатнашчиси ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини  ёзишлари керак эди. Ўзбекистон делегацияси номидан ҳам бир нечта барглар хотира сифатида қолдирилди.  Ёзилган тилак ва истаклар ичида дил изҳорлари: “ Биз янги инновацион ғояларга биринчи қадам қўйдик. Биз бир - биримизни эшитишга ва қўллаб - қувватлашга тайёрмиз. Янги технологияларга инвестиция дастурларини қўллаш натижасида  ҳамкорларни сафи кенгайиб,  гуманитар ёрдам  ҳажми ортиб боришига олиб келади”. 

 

Европа конференцияси якунида қатнашчилар  Ҳаракатга даъват қабул қилишди. Ушбу тарихий хужжатда  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари, давлатлар, ҳамкорлар учун аниқ вазифалар белгилаб олинди. Мақсад битта  – ер юзидаги энг кекса гуманитар ташкилотнинг  ҳайрия лойиҳалари эзгулик йўлида хизмат қилаверсин!

9 май 2014

 

Қизил Ярим Ой ҳақида менинг ҳикоям

 

Ер юзидаги кўҳна инсонпарварлик ташкилоти мақоми меҳр-шафқат миссияси билан узоқ йиллардан бери шуғулланаётганлар фаолиятига алоҳида мазмун бахш этади.

Жорий йилда Халқаро Ҳаракат фаолияти "Қизил Ярим Ой ҳақида менинг ҳикоям"  шиори остида бўлиб ўтмоқда. Бу эзгу фаолиятдаги иштироки ҳақида Ўзбекистон Қзил Ярим Ой Жамияти Фарғона вилоят ташкилоти фаолларидан бири шундай дейди:

 Захид Исхакович ЕФЕРОВ  -  ташкилот фахрийси.

– Мен ўз меҳнат фаолиятимни Риштон туманидаги қишлоқлардан биридаги акушерлик пунктида, сўнгра туман касалхонасида бошладим. 

Ана ўшанда Қизил Ярим Ой Жамияти  фаолияти билан қизиқдим. Чунки тиббиёт ходими сифатида инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлашга йўналтирилган инсонпарварлик фаолияти қалбимга яқин эди. Шунинг учун ҳам кўнгил амри билан Риштон тумани такилотида сидқидилдан меҳнат қилдим.

Ёрдамга мутож кишиларга кўмаклашиш - бу Жамият фаолиятнинг асосий йўналишларидан биридир. Кўз олдимда ушбу ҳаракатнинг ихтиёрий иштирокчиларига айланган риштонлик бир неча авлод улғайди. Буларни кўрб қалбим қувонади.  Ана шундай эзгу ишга ҳаётини бағишлаган инсонлар билан фахрланаман. Шунигдек, ёш авлоднинг бундай ҳаракатга меҳр-муруватли ёндошувидан қувонаман.

 

8 май 2014

Юбилей йилида ёшлар ташаббуси

 

Бахорий кайфият бу кун ҳаммага хамнафас бўлди.  Мафтункор рангларга  безатилган Ғофур Ғулом номидаги маъданият ва истироҳат боғи ўзгача тус олди.  Анъанага кўра, ЎҚЯО Жамияти Тошкент  шаҳар ташкилоти айнан шу боғда  Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати  куни ва  Биринчи Женева Конвенциясининг 150 йиллигига  бағишланган байрам тадбирини ташкил қилди.

 

Бу йилги байрам қўшалоқ бўлди. Шу кунларда Биринчи Женева Конвенциясига  150 йил тўлди. Боғ меҳмонларни – ХҚХҚ нинг Марказий Осиёдаги  минтақавий ваколатхонаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоатчилик идоралари вакилларини қарши олди. Тантана қаҳрамонлари сифатида республикамиз олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари иштирок этишди. Мусобақа мавзуси – Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи. Командалар томонидан моҳирлик билан ижро этилган саҳна асарлари, уларнинг “Қувноқлар ва зукколар” мулоқотларидаги фаол иштироки ёшларнинг чуқур билимга эга эканлигини билдирди.

 

Шу куни хиёбоннинг очиқ майдонида "Саломатликнинг ёш дўстлари" деб номланувчи мактаб санитария пости   жамоаларининг мусобақалари бўлиб ўтди. Бундай командалар Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва халқ таълими муассасалари ҳамкорлигида республикамизнинг барча мактабларида ташкил этилган. Уларнинг асосий вазифаси -  санитария-гигиена  билимларни тарғиб қилиш, ўқувчиларнинг ушбу билимларни ўзлаштиришидан иборат. Санитария постлари шунингдек, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, Халқаро Ҳаракат тўғрисида билимларни  тарҳиб қилиш бўйича биринчи бўғин саналади.   Мазкур танловда туман босқичларимда ғолиб бўлган 11 та команда иштирок этди. Жюри аъзоларнинг якуний хулосасига кўра Бектемир туманидаги 190-мактаб санитария пости жамоаси ғолиб деб топилди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

 

7 май 2014

Ноёб фотосуратлар кўргазмаси

 

2014 йил 7 май куни Ёшлар ижодиёт саройида яна бир ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Бу ерда Биринчи Женева Конвенциясига бағишланган фотокўргазма очилди.  Мазкур кўргазмада сайёрамизнинг энг кекса гуманитар ташкилоти фаолияти ҳақида сўзловчи фотосуратлар ва фотоколлажлар намойиш этилди.

 

Кўргазмага таклиф этилган меҳмонлар қаторида сенаторлар, депутлар, дипломатик корпуслар вакиллари, ХҚХҚниг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.   

 

– Бугун эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлаётган фотосуратлар Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг узоқ йиллар давомидаги фаолияти ҳақида сўзлаб беради, – дейди ХҚХҚ Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раиси Жак Вилетта.   

 

– Биз XIX, XX ва XXI асрларда олинган бир қанча тарихий ва замонавий фотосуратларни йиғдик. Кўргазма Халқаро ҳаракатнинг бир ярим асрдан ошиқ фаолияти давомида  дуч келаётган вазифанинг қанчалик долзарблигини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Бу – ажралишган оила аъзоларини қайта бирлаштириш, муҳтож одамларни қўллаб-қувватлаш, гуманитар ҳуқуқни қўллаб-қувватлаш ва ҳакозо.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси Ҳ.Я.Каримов йиғилганларни тантанали сана билан табриклаб шундай таъкидлади:

– Мустақиллккка эришган илк йилларда Ўзбекистон Республикаси инсонпарварлик мазмун касб этувчи Халқаро шартномага, айнан 1949 йилдаги Женева Конвенциясига қўшилишида рамзий маъно мужассам. 1993 йил сентябрда мамлакатимиз Президентининг " Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида"ги Фармойишига мувофиқ республика Парламенти Женева конвенциясига қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Кўргазма иштирокчилари намойишга қўйилган ноёб фотосуратларни мириқиб томоша қилишди. Уларда тоғларда, қуруқлик ва денгизда қизил рамзли байроқ билан миллионлаб волонтёрлар меҳнат қилаётгани акс эттирилган.  Ҳар бир сурат ўзи билан йиллар залворини, инсонпарварлик ва эзгуликнинг ёрқин ифодасини намойиш этади.

 

7 май 2014

 “Туркистон” саройида тантанали кеча

 

Хар йили 8 майда   Жаҳон ҳамжамияти  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро кунини кенг нишонлайди. Бу йил ушбу сана Халқаро Қизил Хоч Қумитаси ташаббуси билан “Қизил Ярим Ойи менинг тақдиримда” шиори остида ўтади.  Бу кун хашаматли “Туркистон” саройи ўзгача тус олди. 7 май куни улуғ ссана доирасида тантанали кеча бўлиб ўтди. Таклиф қилинган меҳмонлар ичида – дипломатик корпус вакиллари, вазирлик ва идоралар, ҳамкор жамоалар, нодавлат жамоат ташкилотлар ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, тиббиёт  муассасалари мутахасислари, олий ўқув юрти ходимлари иштирок этишди.

 

Кечани Миллий Жамият раиси профессор Ҳ.Я. Каримов очди ва нутқ сўзлади. Байрам билан йиғилганларни Халқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Жак Вилетта табриклади.

 

Таъкидлаб ўтилгандек, сайёрамиздаги энг кекса  жамоат ташкилоти замиридаги  инсонпарварлик ғоялари мана бир ярим асрки,  олийжаноб интилишлар байроғи остида  дунёнинг 189 дан ортиқ давлатларини бирлаштириб келмоқда. Барча халқлар маданиятидаги   энг эзгу  хусусиятларини мужассам этган ушбу  халқаро ташкилот, башарият  тарихида биринчилар қаторида  “инсонпарварлик” сўзига аниқ амалий мазмун киритди.    Мазкур Ҳаракат фаолиятининг ахлоқий ва маънавий негизи ҳанузгача  аниқ ифодаланган еттита тамойилдан иборат: инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик ва универсаллик.

 

Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой  Жамияти ушбу шонли санани кенг нишонлаш мақсадида бир қатор тадбирларни режалаштирган. Миллий Жамиятнинг барча минтақавий ташкилотларида сана доирасида турли хил кечалар, давра суҳбатлари, конференция ва фто-кургазмалар ташкил қилиш кўзда тутилган.

 

Кеча якунида Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет театрининг етакчи артистлари ижросида П. Чайковскийнинг “Шелкунчик” балети намойиш этилди.

 

6 май 2014

150 йил қонунчилик химоясида

 

2014 йил 6 май куни    Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташаббуси билан  “Биринчи Женева Конвенциясининг 150 йиллик санаси ва Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи масалалари”   мавзуида республика илмий – амалий конференцияси бўлиб ўтди.

 

 Форум ишида Сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  нодавлат ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар, ЎҚЯО Жамияти раҳбарлари ва минтақавий ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

 

Йиғилишни  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси профессор Х.Я.Каримов ва Халқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги  Минтақавий ваколатхонаси рахбари Жак Вилетта  кириш сўзи билан очиб беришди.

 

Самимий қутловлари билан сентатор Ф.Ю.Абдураҳимова сўзга чиқди. Учрашув қатнашчилари бир қатор презентациялар билан танишишди. “Фуқаролик жамиятини барпо этишда Женева Конвенцияларининг ўрни ” мавзуида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва ўз ўзини бошқариш органлари Қўмитаси раиси, профессор А.Х.Саидов маъруза қилди.  

 

Маълумки, бу йил  Жахон хамжамияти нуфузли сана –  Женева Конвенциясининг 150 йиллигини кенг нишонлайди.  Тўртта Женева Конвенцияси хамда  уларнинг қўшимча Баённомаларида ифода  этилган Халқаро гуманитар ҳуқуқ бугунги кунда Жаҳондаги 160та мамлакатлар ҳукуматлари томонидан эътироф этилган.  Бу ўз навбатида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг дунё ҳамжамиятидаги юксак нуфузидан дарак беради. Улуғ сана доирасида Миллий Жамиятнинг барча минтақавий ташкилотларида давра суҳбатлари, учрашув ва фото-кўргазмалар ташкил қилинади.

 

Конференция қатнашчилари эътиборига бир қатор маърузалар  хавола этилиб, улар   Ўзбекистон қонунчилигида Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи нормалари, Женева Конвенциясининг Халқаро ҳуқуқ ривожидаги ўрни, Минтақавий ресурс маркази фаолиятига  бағишланади.

 

 

 

5  май 2014

Журналистлар билан мулоқот

 

2014 йил 5 май куни   Миллий Матбуот Марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг  ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Навбатдаги учрашув Бириничи Женева Конвенцияси қабул қилинганига  150 йил тўлганига бағишланади. Ушбу анжуманда ЎҚЯО Жамияти рахбарияти ва вилоят ташкилотлари мутаҳассислари,  Халқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси вакиллари, ОАВ журналистлари қатнашдилар.

 

Матбуот анжуманини ЎҚЯО Жамиятининг раиси, профессор  Ҳ.Ё.Каримов очди ва унда маъруза қилди.

Ҳар йили 8 май санасини Жаҳон ҳамжамияти Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати куни сифатида кенг нишонлайди. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, бундан 150 йил муқаддам қабул қилинган Женева Конвенцияси инсонпарварлик мазмунидаги биринчи халқаро шартнома хисобланади ва у ер юзида халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини бошлаб берган. Бугунги кунга қадар ушбу ҳужжат асосида 4 та Женева Конвенцияси ва унга қўшимча баённомалар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Парламенти мазкур ҳужжатларни 1993 йилда ратификация қилган. Аслида меҳр-оқибат, саҳоват, ўзгаларга инсонпарварлик кўмагини кўрсатишдек олий фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ушбу анъаналар эса ҳамиша бардавом. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг тенг хуқуқли аъзоси саналади. Тадбирда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги янги лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 

      - Биринчи Женева Конвенцияси қабул қилингандан буён ўтган 150 йиллик давр мобайнида 189та мамлакатни бирлаштирган Ҳаракат Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг ташкил топишига ёрдам берди ва уни янада бойитди, - деди ўз сўзида  Жак Вилетта, Халқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари. - Ушбу сана Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади. Бугунги учрашув – режамиздаги биринчи тадбир. Сана доирасида нафақат Тошкентда, балки, вилоятларда ҳам илмий-амалий анжуман, фотокўргазма ва бошқа учрашувлар  ўтказилади. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти бизнинг ишончли ва мухим ҳамкорларимиздан. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.

 

Матбуот конференцияда шунингдек ЎҚЯО Жамиятининг Наманган вилояти ташкилоти раиси Д.Ф.Сайфитдинова ва Қорақалпоғистон республикаси минтақавий ташкилоти раиси Д.У.Даниярова сана доирасида ўтказиладиган тадбирлар хусусида сўзлаб беришди.

 

Тадбир давомида журналистларнинг кўплаб саволларига ЎҚЯО Жамияти раҳбар ва мутахассислари жавоб бердилар.

 

30 апрел 2014

                    Истиқболли  йўналишлар аниқланди

    

2014 йил апрел ойида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Фарғона вилоят ташкилотида ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

 

    -Раҳм-шафқат ҳар бир инсонда бўлади. Биз ҳеч маҳал ўзгалар қайғуси олдидан бефарқ ўтиб кета олмаймиз. Унинг билан бирга азобланамиз, ташвиш чекамиз ва ҳар доим юпанч сўз топа оламиз. Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э. А. Амиралиева Фарғонадаги конференцияда ўз маърузасини шундай сўзлар билан бошлади. – Инсонпарварлик ва эзгулик ғояси бутун фаолиятимизннг асосини ташкил этади. Ташкилотимизнинг Низомида, бир қатор лойиҳаларда,  "Соғлом бола йили" Давлат дастурини бажаришга  кучли салоҳиятимиз бор.     

Соҳа мутахассислари, вазирлкл  ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари, ўқув муассасалари вакиллари очиқ музокарада иштирок этишди.

Иштирокчилар маърузаларида бу борадаги муҳим муаммолар тўғрисида юзма-юз сўзлашиш, уларни ҳал этишнинг янги йўлларини топиш, келажак режалар йўналишини аниқлаш учун бундай учрашувлар жуда муҳим эканлиги бир неча бор қайд этилди.  

 

Фарғона вилоятининг барча туманларидан келган 64 нафар делегат конференция ишида фаол иштирок этишди. Ўтган йили амалга оширилган ишларнинг батафсил таҳлили Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилоят ташкилоти раиси Ю.К.Рахимова маърузасида таъкидлаб ўтилди.   Бугунги кунда бир қатор вилоят ташкилотларида 212минг аъзо, 950 нафардан ортиқ волонтёр фаолият юритади.

 

Жамият тузилмасида 4 та шаҳар, 15 та туман ва 72 та бошланғич ташкилот мавжуд. Миллий Жамиятнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар йўлга қўйилган. Ҳар йили вилоят ташкилотининг моддий техник базаси мустаҳкамланади. Масалан, жорий йилда 10 та бўлинма компьютерлар, ксерокс ва принтерлар билан таъминланди. Ҳар бир бўлим электрон почтага эга. Йўлга қўйилган ишлар рақамларда ифода этилса,  ҳисобот даврида 2 миллиард сўм маблағ тўпланди.

                       

 

28 апрел 2014

Туркманистон пойтахтида инсонпарварлик форуми.

 

Жорий йилнинг апрель ойи охирида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Федерацияси вакилларининг минтақавий учрашуви бўлиб ўтди. Инсонпарварлик форумида Федерация раҳбарлари ва МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия мамалакатлари Миллий Жамиятларининг вакиллари иштирок этди.     

 

Форум иштирокчилари бир қатор масалаларни, жумладан, ХҚХФ бошқарувини такомиллаштириш, унинг глобал муаммоларни ҳал этишдаги роли масалаларини кўриб чиқишди. Асосий эътибор ХҚХФ бошқарув тизимини ва Конституциясини такомиллаштиришга қаратилди.

– Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси 2015 йилда янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилишга тайёрланмоқда, – деди Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси Президенти Тадатэру Коное. – Биз шу сабабли юзага келадиган асосий мавзуларни  муҳокама қилишимиз зарур. Миллий Жамият потенциалини ривожлантириш ана шундай муҳим масалалардан биридир. Бутун дунё бизга ягона бир ташкилот деб қарайди, шу боис Миллий Жамиятларнинг фаолияти аниқлигини ва ўзаро тушунишларин таъминлашимиз зарур.   

 

Форум иштирокчиларининг эътиборига бешта асосий масала ҳавола этилди ва уларда Миллий Жамиятлар салоҳиятини ривожлантириш, Федерация билан алоқани мустаҳкамлаш, тузилмани такомиллаштииш,  ХҚХҚ  фаолияти мувофиқлаштиришни максималлаштириш, Миллий Жамиятлар ва Халқаро Қизил Хоч Федерациясини ривожлантиришга кўмаклашувчи восита сифатида гуманитар дипломатиядан фойдаланишга эътибор қаратиш лозим бўлади.

 

4 март 2014

Мутахассислар  малака оширмоқда

 2014 йил мартда Наманганда амалиётчи шифокорлар учун «Кенг кўламдаги шикастланишда шошилинч тиббий ҳаракатлар» мавзуида уч кунлик ўқув курслари бошланди. Курс ташкилотчилари – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.    

 

Семинар ишида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоятлардаги филиаллари ва Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тез ёрдам хизмати амалиётчи шифокорлари иштирок этди. Хамкор ташкилотлар билан биргаликда тренинг амалиётчи шифокорлар учун учинчи марта ўтказилмоқда.

 

Курс давомида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ХҚХҚ халқаро тоифадаги тренерлари Абдулла Каззаз (Ироқ) ва Алессандро Ригобелло (Италия) стандарт диагностика ва оғир жароҳат ҳолатларида инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур терапевтик амалиётлари бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди.

 

Семинарнинг ҳар бир иштирокчиси кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тўғри ташхис қўйиши ва имитация жиҳозида батафсил ташхис қўйиш бўйича амалий машғулотларда қатнашишди.  

 

Экспертлар фикрича, мутахассислар курс давомида оладиган ахборот шошилинч холатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни амалда муваффақиятли қўллаш тамойилларини тизимлаштиришга ёрдам беради.

 

27 феврал 2014

Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти  Фавқулодда вазиятларда  аҳолини тайёрлаш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқларида иштирок  этди.

 

Ўқув машғулотлари  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Вазиятларда харакатланиш ва  олдини олиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  Қарорига асосан  ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 30 декабрь  2013 йилдаги  буйруғини бажариш мақсадида  ўтказилди.  Тадбир ташкилотчилари қаторида – Ўзбекистон республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги бошқармаси, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ва  туман бўлимлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, ФВДТга кирувчи идора ва туман ташкилотларидир. Унинг ўтказишдан асосий мақсад -  юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича бошқарув органларини, объектлар, фуқаро муҳофазаси кучлари ва меҳнатга жалб қилинмаган аҳолини тайёрлаш дан иборат эди.     

 

Тактик ўқув машқлари  Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Мотор заводида ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотининг фавқулодда вазиятлар йўналиши бўйича тезкор гуруҳнинг фаол волонтерлари ва ходимлари иштирок этиб, профессионал кўникма ва  харакатларини намойиш этишди. Тактик ўқув машғулотларида зилзила ўчоғидан жабрланганларни эвакуация қилиш вазифалари бажарилди,  биринчи ёрдам кўрсатиш учун ўқув станциялари ташкил этилди, имитация ўқув машғулотлари ўтказилди. Қутқарув ишларини ўтказиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва махсус анжомлар, воситалар ва ускуналар, ФВда жароҳатланганларни хавфсиз ҳудудларга ташиш бўйича жамоалар шахсий таркибларининг ҳаракатлари кузатилди ва янада такомиллаштирилди.

21 феврал 2014

Биринчи ёрдам бўйича мутахассис

Шавкат Милтиқбоевнинг асл касби – шифокор-жарроҳ.  Бугунги кунда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти “Темир йўллар”  минтақавий ташкилотида  ахолини биринчи ёрдамга ўргатиш бўйича дастурининг мутахассиси.  2013 йилда тажрибали шифокор 27та тренингларда  қатнашиб, ўқиш жараёнида 600дан зиёд кишилар  биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича билимларга эга бўлдилар. Улар ичида санитар дружиналари жамаоалар  аъзолари, ФВ тезкор жамоалари, муассаса ва корхоналарнинг хавсизлик бўйича мутахасисслари, олий ва ўрта таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларидир. Шавкатжон ЎҚЯО Жамияти ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси томонидан ташкил қилинган халқаро тренингларда бир неча бор қатнашиб келган.

 

Масалан, 2013 йил декабрь ойида Беларусь республикаси пойтахти Минск шаҳрида биринчи ёрдам бўйича халқаро тренинг  ўтказилган эди. ЎҚЯО Жамияти номидан ушбу нуфузли семинарда Шавкат Милтиқбоев қатнашди. Тренингга тақдим этилган маърузасида  Ўзбекистон вакили Жамиятнинг кўп қиррали фаолияти, биринчи ёрдамга ўргатиш бўйича олиб борилаётган ишлар самараси ва бу ҳайрли ишларда жаҳон андозаларидан кенг фойдаланилаётганимизни таъкидлаб ўтди.   

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан 2013 йилда эълон қилинган конкурс якунларига кўра,  Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “Темир йўллар” минтақавий ташкилоти ходими  Шавкат Милтиқбоев  “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи ёрдам бўйича энг фаол тренер инструктори” номинациясида фахрли учинчи ўринни эгаллади.

 

20 феврал 2014

 

 

Янги лойиҳа амалга оширилмоқда 2014 йил 20 феврал куни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг “Инсонийлик” республика ўқув методика марказида “Меҳнат миграцияси” лойиҳасининг амалиётига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

 

Семинар ишида сенатор Ф.Ю.Абдурахимова, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов, Тошкент шаҳар ташкилоти раиси У.Қ.Мухамедова, Миллий Жамият бўлим бошлиғи Т.С.Собитов, Тошкент шаҳар Бош бошқармалари раҳбар ва мутаҳассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.


2013 йилда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятилари Федерацияси билан ҳамкорликда республикамизнинг тўртта вилоятида “Меҳнат миграцияси” лойиҳаси амалга оширила бошланди. Мазкур лойиҳа Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг ўзида лойиҳа доирасида 9та семинар, учрашув ва “давра суҳбатлари” ташкил этилиб, унда хокимликлар вакиллари, ҳамкор ташкилотлар мутаҳассислари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, махалла фаоллари иштирок этишди.
Тўпланган тажрибалар ва меҳнат миграцияси йўналишида аниқ меҳанизм ишлаб чиқиш хусусида навбатдаги йиғилишда сўз борди.
 

Мамлакатимизда меҳнат миграцияси масалалари Давлат сиёсати даражасига кўтарилган - деди ўз чиқишида сенатор Ф.Ю.Абдурахимова. Ҳамкор ташкилотлар билан мигрантларнинг ижтимоий химоялаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бунда уларнинг хуқуқий саводҳонликни ошириш, молиявий кўмаклашиш масалалари мухим аҳамиятга эга.
 

Бир нарсани унутмаслигимиз керак – мигранталар оиласига қайтганидан кейинги фаолиятини тиклаш баробарида, фуқароларимизни чет элга кетишини олдини олиш масалаларини чуқурроқ ўйлашимиз керак. Бунда ёшлар масаласи алохида ўрин тутади. Яхши биласиз, колледж битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича Давлат дастури амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, бизнес билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларимизга молиявий муассалалар томонидан кўмаклашиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Яна бир жиҳат, ўқув юртини битириб, баъзи бир сабабларга кўра олган мутаҳассислиги бўйича ишламаётган ёш қизларимиз учун биз бепул ўқув курслари ташкил қилдик. Унда тикув, тўқув, пазандачилик курслари мавжуд бўлиб, ёшларимиз янги мутахассисликни ҳам эгаллашмоқда. Агарда ёшларимизни кўнглига ёқадиган иш билан боғлаб қўйсак, шароит яратиб берсак, чет элни орзу қилишни унутиши турган гап.
 

- Янги лойиҳа доирасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш, биринчи тиббий ёрдам масалалари бўйича турли хил семинар, тренинг, “давра суҳбатлари”ни ўтказиш режалаштирилган – деди ўз чиқишида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов.


- Бугунги кунда республикамизнинг тўрт в
илоятида меҳнат мигрантлари учун ахборот ўқув марказлари фаолият кўрсатмоқда. Марказлар соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликлар профилактикасини, рус тили ва компютер саводхонлигига ўргатиш каби йўналишларда, шунингдек ҳуқуқий, руҳий ва ижтимоий масалаларда ахборот – маслаҳат ёрдамини бериб келмоқдалар. Ёшларда мигрантларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини тарбиялаш йўналишида ва ўз яқинларини йўқотган оилаларга уларни излаб топишда ёрдам бермоқдалар.
 

Кенг кўламли ишларни мақсадли бажариш учун Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат миграцияси республика агентлиги, вилоят ҳокимиятлари, шунингдек “Маҳалла”, «Нуроний, «Камолот», Республика хотин - қизлар Қўмитаси билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
 

Шунингдек, мавзуга оид турли буклетлар, баннер, ахборот бюллетенлар тайёрланиб минтақавий ташкилотларга етказилди.
 

 

 

13  феврал 2014

Самарали ҳамкорлик

 

2014 йил 13 февралда Миллий Жамият Марказий биносида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида 2014–2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида Битимлар имзоланди.  Битимларни Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раиси Жак Виллета имзолади.

 

Ўзбекистон йигирма йилдан буён  Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. ХҚХҚ Жамият салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Халқаро Ҳаракатининг асосий тамойилларини амалга ошириш ва ҳурмат қилиш, шунингдек, Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини ёйиш, оилавий алоқаларни тиклаш каби йўналишлар бўйича  ҳамкорлик қилади.    2012 йилдан бошлаб ХҚХҚ Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига   фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиб келади.

 

Имзоланган Битим  доирасида  давлат ҳукумати ва бошқарув органлари, таълим, ҳуқуқ-тартибот органлари, нодавлат-нотижорат тузилмалари, маҳалла фаоллари, журналистлар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Учрашув давомида Ҳаракатнинг тарихи, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари гумантар вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг «Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч тимсолидан фойдаланиш ва уни ҳимоялаш тўғрисида»ги Қонуни каби мавзулар ёритиб берилади.

 

 Битимлар доирасида ташкил этилган барча тадбирларда республикамиздаги ОАВ журналистлари иштироки, Миллий телерадиокомпания ахборот каналлари бўйича, Интернет сайтларида, радиоканалларда эшиттиришлар ва босма нашрларда мақолалар тайёрлаш кўзда тутилган.

 

 

 

7  феврал 2014

Фойдали сабоқлар

 

2014 йил 6–7 февраль кунлари Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан «Жамоатчилик саломатлиги ва биринчи ёрдам» дастурини амалга ошириш доирасида ташкил этилган икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 

«НЕСТЛЕ» компанияси ходимлари навбатдаги лойиҳаиш тирокчилари бўлди. Ташкилотчилар ўзолдига қатормақ садвавази фаларниқ ўйганди: сайёрамиздаги энг қадимги гуманитар ташкилот фаолияти билан танишиштириш, Ҳаракат тарихида кўнгиллилар (волонтёрлар) ролиҳақидас ўзлаб бериш, фавқулодда вазиятлар дакор хона жамоаси аъзоларини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш,  юқумликасалликларпрофилактикаси. Компаниянинг 20 нафар мутахассиси таълимкурсини ўтади.

Мутахассислар фикрича, касалликлар даногоҳлантириш учун биринчи галда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, юқумли касалликлар профилактикасида ўз вақтида санитар-гигиена чора-тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Юзага келиш мумкин бўлган ФВ ҳолатларида тўғрий ўлтутишни, жабрланган ларҳа ётини сақлаб қолиш учун биринчи тиббий ёрдамк ўрсатиш малакасига эгаб ўлишлозим.

Интерактив усулидан фойдаланиш семинар қатнашчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўзлаш тириш имконини берди.  Семинар машғулотлари самарадорлиги учун манекен, мултимедиа, флипчат, бойлама материаллар каби замонавий таълим воситаларидан фойдаланилди. Муляжлар воситасида биринчи ёрдам кўрсатишдаги асосий ҳатти-ҳаракатлар намойиш этилди.

Турли вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатаётган инсоннинг ҳатти-ҳаракатлари намойиш қилинди. Тренинг давомида иштирокчилар турли даражадаги шикастланишларда, ҳашоратлар чаққан ҳолатларда, офтоб ва совуқ урганда, аллергик реакцияларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув курсини ўтади. Курс якунида барча иштирокчилар сертификат олишди.

 

 

 

 

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати