Сайт  харитаси

Янгиликлар

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

27 ноябр 2015

 Ижтимоий ҳамкорлик

2015 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти марказий офиси биносида “Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик” тўғрисидаги қонунини амалга оширишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг вазифалари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Учрашувни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси, профессор Ҳ.Ё.Каримов очди ва иштирокчиларни қутлади.  Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жак Вилетта ҳам йиғилганларни   самимий табриклади.

“Ижтимоий шериклик – Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим шарти” тақдимоти билан Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э.А. Амиралиева сўзга чиқди.          

Кенг кўламли маърузада кўп қиррали фаолият натижалари батафсил ёритиб берилди.  Бугунги кунда ижтимоий шериклик доирасидаги лойиҳалар ва дастурлар соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Республика хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар харакати, “Маҳалла”, “Нуроний” хайрия жамғармалари билан ҳамкорликда  амалга оширилмоқда.    

Ҳамкорлик ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, баркамол ва соғлом ёш авлодни тарбиялаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишлар бўйича амалга оширилади. Амалий режалар қаторида  мамлакат қонунчилик органи билан ҳамкорликда меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, Миллий Жамият минтақавий ташкилотларининг Олий Мажлис Парламент комиссияси лойиҳаларида иштироки ҳам ўрин олган. 

Миллий Жамият Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида  фавқулодда вазиятларни олдини олиш  ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш” қарорини ижроси бўйича давлат дастурининг ажралмас таркиби саналади ва у ушбу қарорга киритилган ягона жамоатчилик ташкилотидир.  Дастур доирасида Миллий Жамият ФВВ, корхоналар, идоралар ва ўқув муассасалари  билан ҳамкорликда ўқувлар ташкил этди ва таркибида  10 минг нафар ёшлар бўлган 644 та кўнгилли санитар дружиналарнинг мунтазам тайёрлигини қўллаб-қувватлаб келади. 

Конференция давомида шунингдек, Республика хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, минтақавий ташкилотлар мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.

 

 

25 ноябр 2015

90 йил эзгулик йўлида

 2015 йил 25 ноябрьда   Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Марказий офис биносида улуғ санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали учрашувда вазирлик ва идоралар, ҳамкор ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, минтақавий ташкилотлар  фахрийлари ва ходимлари қатнашди

Фарахбахш қуёшли кун  байрам тантанасига ҳамоҳанг эди. Ён-атрофдан “Табриклаймиз! Байрамингиз билан!”  сингари қутловлар эшитиларди. Таклиф этилган меҳмонлар бир-бирларини қутлаш, мулоқотда бўлиш, янгиликлардан хабардор қилиш, ушбу йилдаги муваффақиятлари ҳақида сўзлаш учун ҳам  эртароқ ташриф буюрган.

Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор Ҳ.Ё.Каримов учрашувни очиш давомида шундай таъкидлаб ўтди:

–Мамлактимздаги минглаб жамоатчилик ташкилотлари қаторида  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти алоҳида ижтимоий мақомга эгалиги билан ажралиб туради. У тиббий, хайрия ёрдамига муҳтож фуқароларга нисбатан раҳм-шавқат, инсонпарварлик вазифасини амалга ошира бориб, давлат органларига устувор ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ёрдамлашиб келади.   

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат Дастурини амалга ошириш учун Жамиятнинг барча минтақавий бўлинмалари катта ҳисса қўшдилар. Агар буни рақамларда ифодаласак,  Дастурнинг биргина иккита банди асосида олиб борилган ишларга 650 миллион сўм сарфланди.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари  Жак  Вилетта  йиғилганларни қутлуғ сана билан қутлар экан, шундай деди:

–Бизни мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради. Биз аҳолига фавқулодда вазиятларда  биринчи ёрдам кўрсатишни  ўргатиш, халқаро гуманитар   ҳуқуқини тарғиб этиш, беғараз донорлик  каби йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширамиз.

Учрашув давомида Жамият фахрийлари ва ходимлари номига кўплаб илиқ сўзлар билдирилди. Ҳар кунги иш соати васийлардан хабар олиш, кўнгилларини кўтариш, лозим бўлса ёрдам бериш билан бошланадиган мутахассислар ва волонтёрлар ана шундай ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир.  

Фидокорона меҳнатлари учун Миллий Жамиятнинг бир қатор ходимларига Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  Учрашув  ўзига хос яна бир совға билан якунланди. Алишер Навоий номли театр шу куни қутлуғ тантана иштирокчиларини қабул қилди. Жаҳон мумтоз асарларидан бири – Чайковскийнинг “Уйқудаги малика” балети барча учун қувончли совға бўлди.    

 

 

24 ноябр 2015

ОАВ вакиллари билан мулоқат

Миллий  матбуот марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан ОАВ вакиллари учун матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, минтақавий ташкилотлар ходимлари қатнашди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор Ҳ.Ё. Каримов сўзга чиқди ва гуманитар ташкилотнинг кўп қиррали фаолияти ҳусусида маъруза қилди.  

Таъкидлаб ўтилганидек, мустақиллик йилларида инсонпарварлик миссиясининг қонуний асослари яратилди, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. 1992 йил Республика Президентининг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги  Фармойишига мувофиқ Миллий Жамиятга ижтимоий йўналиш бўйича  давлат дастурини амалга оширишга кўмаклашувчи ташкилот сифатида  муҳим вазифалар юкланди. Биргина охирги беш йилда кам таъминланган оилалар, ёлғиз пенсионерлар, ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун бир ярим миллиард сўм маблағ сарфланди.                         

Инсонпарварлик ташкилоти “Кексаларни эъзозлаш йили”  Давлат дастурини амалга оширишда ҳам фаол иштирок этиб келди. Йил бошидан буён  кексаларга, кўмакка муҳтож ёлғиз кишиларга, уруш ва меҳнат фахрийларига 650 миллион сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди. “Меҳр-шафқат” хизмати тиббиёт патронаж ҳамширалари  томнидан 3500 нафар ёрдамга муҳтож ёлғиз кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилди. 

Журналистлар томонидан  матбуот конференцияси иштирокчиларига минтақаларда байрам тадбирларини ташкил этиш, халқаро алоқалар, давлат ва жамаотчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик, Олий Мажлис грантлари, маблағлар тўплаш ва тақсимлаш мавзуларида кўплаб саволлар берилди ва аниқ жавоблар олинди.

 

14 ноябр 2015

Иқтидорлилар  беллашуви

 “Гуманитар ҳуқуқ оламида” -  Қорақалпоғистон Республикаси ҚЯОЖ   томонидан ташкил этилган танлов мамлакатимиздаги энг кекса  гуманитар ташкилотининг 90 йиллигига бағишланди.

Ёшлар ўртасида ташкил этилган танлов Ажиниёз номли Нукус давлат педагогика институтида бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистоннинг етакчи олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди. Билимдонларга берилган саволлар қаторида гуманитар ташкилоти фаолияти тарихи, кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш, Халқаро гуманитар ҳуқуқни тарғиб қилиш, “Меҳр-шавқат” хизмати орқали аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ишлар каби фаолият бўлди.

Халқаро ҳаракатнинг фундаментал  тамойиллари, унинг ташкил этилиш ва ривожланиш тарихи, “Кексаларни эъзозлаш йили”даги кенг кўламли ишлар тест вазифаларининг асосий мавзуси бўлди. Ҳайъат аъзолари фикрига кўра, иштирокчилар берилган саволлар бўйича ўзларининг чуқур билимларини ва иқтидорини номойиш этди. Ҳар бир мавзу кенг ва қизиқарли ёритиб берилди.

Танлов якунига кўра, хорижий тиллар факультетининг  2-курс талабаси Дилшод Валиев I даражали диплом билан тақдирланди.

2-ўринни  биринчи  курс талабаси Луиза Сейтжанова, учинчи ўринни эса хорижий тиллар факультетининг иккинчи курс талабаси Павел Пак эгаллади.   

 

 

 

28 октябр  2015

Хитойда Халқаро  форум  

2015 йил 22  октябрь куни Пекинда Осиё–Тинч Океани минтақаси ҳамда Марказий Осиё  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари вакиллари учун “ Фавқулодда Вазиятларда  ҳаракатланиш  кучларини мустаҳкамлаш” мавзуида семинар бўлиб ўтди. 

Семинар доирасида  табиий офатларга тайёргарлик ва ҳаракатланиш соҳасидаги Хитой Қизил Хочи фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Хусусан, Хитой Қизил Хоч  иши халқаро гуманитар ёрдам, ҳамкорлик дастурини амалга ошириш йўналишида ёритиб берилди. Семинар иштирокчилари шунингдек, ўз фаолиятини Хитой Қизил Хоч Жамияти кўмагида амалга оширувчи  Пекин шошилинч тиббий ёрдам маркази – “999” иши билан танишди. 

Ўзбекистон ҚЯО жамияти томонидан амалга ошириладиган лойиҳа ва дастурлари,    ФВга тайёргарлик соҳасидаги фаолияти  тўғрисида ЎҚЯО Жамияти Ижрочи директори Э.А.Амиралиева сўзга чиқди. 

Семинар давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ вакилларининг Хитой Қизил Хоч президенти Хао Линн хоним билан    учрашуви бўлиб ўтди. Самимий ва дўстона вазиятда икки Миллий Жамият ўртасида узоқ истиқболга мўлжалланган   ҳамкорлик  режаларини ишлаб чиқиш борасидаги  масалалар кўриб чиқилди. Ўзаро кучларни бирлаштириш ва давлатлар томонидан амалга оширилаётган  ижтимоий сиёсатга яқиндан  кўмак бериш     мақсадида мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.  

            Умуман олганда семинар ФВга тайёргарлик ва ҳаракатланиш  борасидаги бой тажрибага эга бўлиш ва бошқа Миллий Жамиятларнинг аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш бўйича  фаолиятини ўрганиш имконини берди. Семинар якунида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси президенти Тадатеру Каное семинарнинг барча иштирокчиларига махсус сертификат топширди.

 

 

 

6  октябр 2015

Биринчи  ёрдамга  ўргатамиз

2015 йил 6 октябр  куни “Инсонийлик” Республика ўқув-услубий марказида “ Аҳолини биринчи ёрдам асосларига ўргатишни ташкил этишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг роли,  мавжуд муаммолар ва стандартларни аниқлаш вазифалари” мавзуида илмий - амалий учрашув бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарлари, минтақавий ташкилотлар вакиллари, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича дастур мутахассислари ва координаторлар иштирок этишди.  

Учрашув давомида аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатиш бўйича фаолияти таҳлил этилди. Минтақавий ташкилотларнинг жойларда аҳолининг юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва   шу мақсадга йўналтирилган амалиётининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, белгиланган вазифаларни стандартлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шуни қайд этиш лозимки, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига ўргатиш Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Ҳаракатининг  Миллий Жамият ва унинг минтақавий ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. Бунда фавқулодда  вазиятларда юз бериши мумкин бўлган фалокатларни  олдини олиш кўзда тутилган.  

ЎҚЯОЖ нинг аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатишда    Миллий Жамиятнинг роли ва унинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган вазифаларини бажарилиши, аҳолининг турли қатламлари ўртасида тиббий ва санитария-гигиена билимларни оммалаштириш  каби масалалр ўрин олган.

Мазкур йўналишда ишларни самарали олиб бориш учун семинар иштирокчиларига тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ҚЯОЖ тизимида аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатишни ташкил этиш ва таълим сифатини такомиллаштириш ҳамда  яхшилаш масалаларини қамраб олган. Қабул қилинган режага кўра, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий база ва халқаро тажрибани ўрганиш, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига ўргатишни такомиллаштириш   учун  малакали ходимлардан иборат ишчи гуруҳ ташки этилади. Биринч ёрдам кўрсатиш  курсларини ўтказишга жалб этилган ходимларнинг ягона базасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

 

30 октябр 2015

ХХI  Қурултой

2015 йил 30 октябрда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг   ХХI  Қурултойи бўлиб ўтди. Съезд ишида Олий Мажлис сенаторлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шунингдек, мамлакатимизнинг барча  минтақаларидан делегатлар иштирок этди. 

Мазкур форум “WYDHAM-Tashkent” меҳмонхонасининг Марказий залида  бўлиб ўтди. Кўп қиррали гуманитар фаолиятга бағишланган баннер ва плакатлар билан безатилган  меҳмонхона фойеси меҳмонлар ва делегатларни қарши олди.

 Самарали ишлаш учун  қурултой иштирокчиларига барча қулайликлар яратилди.  Бирин-кетин минтақавий ташкилотлардан делегатлар, таклиф этилган ҳамкорлар – вазирлик  ва идоралар вакиллари, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонасидан  меҳмонлар ташриф буюришди.  78 нафар делегат ва Президиум аъзолари    кворумни ташкил этди.      

Бош  вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Э. Баситхонова сўзга чиқди ва иштирокчиларни қутлади. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.К. Норбоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ю.Абдирахимова, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жак Вилетта съезд иштирокчиларига ўз истакларини билдиришди.    

Ўтган беш йил ичида  амалга оширилган, эзгу мақсадларга йўналтирилган  ишлар тўғрисида ҳисобот маърузаси билан  форумда   Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор  Ҳ.Ё.Каримов сўзга чиқди.

Ўзбекистон ҚЯОЖнинг  беш йиллик кўп қиррали фаолияти иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди.  Қурултой делегатлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Марказий аппарат раҳбарияти ва минтақавий ташкилотлар раислари иштирокидаги Раёсатининг янги таркибини тасдиқлади.                                                                                                  

Ҳ.Ё.Каримов очиқ овозда якдиллик билан Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси этиб сайланди.

Делегатлар шунингдек, “Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2016–2020 йилларга мўлжалланган  ривожланиш стратегик режаси”ни қабул қилиш учун овоз беришди.  У  “Ҳаётни сақлаб, тафаккурни ўзгартириб”  шиори остида ўтади.

 

 

29 октябр 2015

Қутқарувчилар учун тренинг               .

Наманганда тўрт кун давомида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилотининг Офатларга тезкор ҳаракатланиш жамоаси аъзолари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ичида ЎҚЯО жамиятига Вазирлар Маҳкамасининг махсус  қарори билан аҳолини ФВда олдини олиш ва ҳаракат қилишга  ўқитиш бўйича вазифалар юклатилган. Республика ташкилоти қошида Офатларга тезкор ҳаракат қилиш жамоаси тузилган. Шундай командалар минтақавий ташкилотлар таркибида ҳам фаолият юритади.

Семинарда  вилоят  ташкилоти  тезкор ҳаракатланиш  жамоасининг 15 аъзоси иштирок этди. Машғулотларни Ўзбекистон ҚЯОЖ халқаро тренерлари, ФВ бўйича масъул ходим Баҳодир Абдуллаев ва халқаро гуманитар ҳуқуқни тарғиб этиш бўйича Фарғона водийси координатори Акром Қодиров олиб борди. Семинар Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатланиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.  

Мазкур қарорга мувофиқ семинар дастури ишлаб чиқилди. Офатларга тезкор ҳаракат қилиш янги гуруҳи Наманган муҳандислик-педагогика институти негизида ташкил этилди. Гуруҳга аъзо бўлишни истаган талабалар қатъий танловдан ўтади - дарсларни ўзлаштириш, жисмоний тайёргарлик, соғлом турмуш тарзига риоя қилувчиларни гуманитар ташкилот сафида бўлиш истаги кўриб чиқилади.     

Семинар давомида машғулотлар вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ҳам ташкил этилди.  ФВ да ҳаракат қилишнинг назарий ва амалий кўникмалари, бошқа соҳа хизматларининг вазифалари ишлаб чиқилди.            

Тренинг иштирокчиларига ФВ, тезкор ҳаракатланиш командаси  тўғрисида маълумот батафсил берилди. Шунингдек, ФВда оила аъзолари алоқаларини тиклаш масалалари ўрганилди. Волонтёрлар мураккаб вазиятларда огоҳлантириш ва унинг олдини олиш билан танишди. Тезкор ҳаракатланиш командаси аъзолари тўғрисида маълумотлар базаси яратилди. Чодирли лагер тиклаб,  унинг фаолиятини ташкил қилиш, аҳолига   ва жабрланганларга ФВ да гуманитар ёрдам кўрсатиш қоидалари амалий жиҳатдан кўрсатилди. Бундан ташқари кўнгиллилар қутқарувчилар ўқув отрядига тегишли турли аппаратураларни қўллашни ўрганишди, сувга шўнғиб қутқариш,  юракка массаж қилиш каби бир қатор кўникмаларни  ўрганишди. Семинар якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.  

 

 

 

28 сентябр  2015 г.

 

ERNA  мандати

2015 йил 28 октябрда Қирғизистонниг Бишкек шаҳрида  ЭРНА (Европа Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти)нинг  XVIII –йиллик мажлиси    бўлиб ўтди.

Форумда  20дан ортиқ Миллий Жамият, шунингдек, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси,  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Европа зонаси Халқаро Федерацияси,  ART тармоғи (ВИЧ, ОИТС ва туберкулёз масалалари бўйича Осиё Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти)  ва ERNA Котибиятидан 40 га яқин вакиллар иштирок этди. Ўзбекистон ҚЯОЖдан тиббий-ижтимоий бўлим бошлиғи С. Умаров иштирок этди.

Мажлис иширокчилари “ERNA бугун” ваколатини амалга оширган ҳолда   “Нима?”, “Нима учун?”, “Қандай?” саволларига жавоб бериш давомида  халқаро ташкилот олдида турган долзарб вазифаларни кўриб чиқишди. Форум доирасида “ERNAнинг келажак тармоғи: ОИТС ва туберкулёзга чалинганлар эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, Европа ва Марказий Осиёда янги ҳолатларнинг олдини олиш учун Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятининг муваффақиятли, кучли тармоғини бошқаришга интилиш” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари томнидан ERNAни ривожлантиришнинг 2016–2018 йилларга мўлжалланган стратегиясини  ишлаб чиқиш режалаштирилди. 

Сайлов натижаларига кўра,  ERNAтармоғи Президентлигига  Италия Миллий Жамиятининг доимий қўмитаси аъзоси Массимо Барра беш йил муддатга  сайланди.  Латвия Миллий Жамияти Бош котиби, волонтёр  Улдиз Ликопс ERNA вице-президент этиб сайланди.

Иштирокчилар томонидан бир қатор масалалар, жумладан, Миллий Жамиятларнинг кўп режали фаолиятни амалга ошириш бўйича хабардорлигини ошириш, ERNAни ривожлантиришнинг 2016–2018 йилларга мўлжалланган стратегиясини  ишлаб чиқиш, ВИЧ/ОИТС олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича мобиль иловадан фойдаланишни амалиётга татбиқ этиш, ERNA фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш индикаторини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар қабул қилинди.

 

 

 

Октябр, 2015

ДЕКАДА

Мамлакатимиз Президентининг Фармойишига асосан Ўзбекистон  Қизил Ярми Ой Жамияти зиммасига мухим вазифа -  аҳолининг   ижтимоий химояга муҳтож қатламига  беғараз ёрдам кўрсатиш юклатилган. Инсонпарварлик миссиясини бажариш учун ҳар йили ноябр ойида инсонпарварлик ташкилоти фондига маблағ йиғиш анъанавий декадаси ўтказилади.      

Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамиятларининг тикланиши ҳамда барқарор ривожланиши учун самарали чоралар кўрила бошланди.  Шу боис ҳозирги шароитда ННТ лари демократик қадриятлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, инсонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг ўз имкониятларини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун қулай шароит яратади. Бу вазифаларни энг кекса иснонпарварлик ташкилоти – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти муваффақиятли амалга оширмоқда.  

ЎҚЯО Жамиятининг устувор вазифаларидан бири – ижтимоий йўналишдаги давлат дастурларини амалга оширишда яқиндан кўмак бериш хисобланади. “ Кексаларни эъзозлаш йили”  Давлат дастури доирасида  ушбу ҳайрли ишларга  Миллий  Жамият томонидан 400 милион сўм йўналтирилди.

Жамият фонди турли манбаалар  –  маркалар тарқатиш, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларини  биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларига ўргатиш  ва  кенг кўламли хайрия акцияларидан йиғилади.       

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ  ҳар йили ноябрь ойи бошида республика бўйича Жамият фондига маблағ тўплаш декадаси ўтказилади. Бугунги кунда минтақалар ҳокимларига муҳим инсонпарварлик акциясини юқори даражада ўтказишда вилоят ташкилотларига ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан хат жўнатилган. Декада давомида йиғилган маблағ “Кексаларни  эъзозлаш йили” Давлат дастури бандларини амалга ошириш учун йўналтирилади.  Жамият васийлари, ёлғиз, кекса, ногирон ва кўп болали оилаларга манзилли хайрия ва маънавий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятларда аҳолини қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.

 19 август 2015

Юз ёш  билан юзлашаганлар

2015 йил Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Миллий Жамият ўз васийлари манзилларига медиатур ташкил этди. ЎҚЯО Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти вакиллари билан бирга “Маҳалла” радиоканали, “Пойтахт” информацион дастури ва “Тасвир” журнали  ижодкорлари  100 ёшли кексалар хонадонларига ташриф буюришди.  

– 100 ёшга кириш ҳаммага ҳам насиб этавермайди, бу тақдирнинг инояти, – дейди Тошкент шаҳар Бекобод маҳалласида истиқомат қилувчи Абдумажид ота Ҳошимов. –  Илоҳим юртимизга кўз тегмасин, фаровонлик аримасин элимиздан.

Табаррук ёшдаги отахоннинг тилаклари ижобат бўлсин, деймиз биз ҳам. Бу ёшда уларга аввало, эътибор керак, яхши хабарлар билан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб туриш, асрга тенгдош ҳаёт хотираларидан тинглаш, кўнгилларини  кўтариш лозим. Шу боис отахондан  маҳаладошлар, ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда хизмат юзасидан оилаларга беғараз кўмаклашувчи инсонлар хабар олиб  туришади.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ Учтепа туман ташкилоти “Меҳр-шафқат” хизмати мутахассислари  ҳам Абдумажид ота Ҳошимовдан тез-тез хабар олиб туришади. Байрамлардагина эмас, бегим кунлари ҳам  келиб, табаррук отахондан донишлик, шукроналик, ҳаёт сабоқларини олишади.

 – Ҳар бир кўрган кунимизга қувониб,  Яратганга шукрона айтиш керак, – дейди отахон – Уйғониб тонгни қарши олиш, бола-чақа, неваралар, яқинларингнинг дийдоридан қувониш ҳам бир иноят. Иш ҳам, дам олиш ҳам меъёрида бўлгани  маъқул. Кўп ҳаракатда бўлиш, тоза луқма танноввул қилиш саломатликни мустаҳкамлайди. Хотиржамлик, яхши муомала умрни зиёда қилади.

Шу йил январь ойида отахон 100 ёшни қаршилади. У Жаҳон урушида бошдан оёқ қатнашиб омон қайтди. Кейин боғбонлик қилиб она заминда қанча мевали, манзарали дарахтларни ўстирди.

Аҳил Ҳошимовлар оиласининг саноғи ҳам катта –  саккиз фарзанд, 36 невара, 93 эвара ва 43 чевара! Отахон меҳмонларни яхши кўради. – Уларни кўрсам, кўнглим кўтарилади, суҳбатлашсам дилим ёзилади, – дейди отахон.

Мана бугун ҳам Абдумажид ота журналистлар билан учрашув чоғида кўп воқеаларни ёдга оли. Яна бир бор уруш йилларини эслади, меҳнат, турмуш ва узоқ умр сирларидан ҳикоя қилди. Ҳаётида кўрган яхши кунларидан, айниқса юрт мустақиллигини кўришдек бахтга етказганидан бениҳоя ҳаяжонланиб сўзлади. Пойтахтдаги бениҳоя улкан янги қурилишлардан, ўзгаришлардан ҳайрона қолиб қувонишини айтди. Айниқса, неваралари билан “Минор” мажмуасига боргани ва олган тассуротларини ҳаяжонланиб қайта-қайта айтиб берди...

Навбатдаги учрашув манзили – Миробод туманидаги Афросиёб маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳам Миллий Жамият васийларидан бири истиқомат қилади. Ариада  Васильевна Александрова шу йилнинг февраль ойида юз ёшга тўлди. Тиббиёт соҳасида таълимни тугатиб, жаҳон урушида ҳам  тиббиёт батальонида хизмат қилди. Кейинчалик узоқ йиллар ўзи таъкидлаганидек, оддий шифокор бўлиб ишлади. Юз ёшда ҳам нутқи тиниқ,  гап-сўзи мулойим, фикр-мулоҳазалари ибратли.  Очиғи, кўпчиликнинг ҳавас келади. Қўни- қўшнилар хабар олиб туриш билан бирга ҳануз унга мурожаат қилиб туришади.    “Кексаликнинг ҳам ўз гашти бор, –дейди у. – ҳаётимдан, ҳозирги кунларимдан мамнунман”. Қалби дарё, меҳри баланд онахон инсонларга яхшилик қилишни эзгу амал деб билади. Эл бойлиги бўлган бундай табаррук кексаларимиз бор бўлсин.

 

 7 август 2015

Олий Мажлис грантлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва   фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “ Кексаларни   эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларни кенг жалб этиш” танлови ўтказилди. Унда 210 та ННТ бошқа фуқаролик жамиятлари институтлари иштирок этди. Биринчи танлов якунига кўра Парламент комиссияси 1 млрд 100 млн сўм миқдоридаги 75 та лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ 13 та туман ва вилоят минтақавий ташкилотлари лойиҳалари 2015 йил грант дастурлари ғолиби бўлди. 

Грант танлови ғлиблари қаторида Ўзбекистон ҚЯОЖни таашкилий ривожлантириш бўлимининг “Кексаларни эъзозланган юрт”  лойиҳаси ҳам бор. Дастурларни амалга ошириш доирасида “Меҳр-шафқат” хизмати ходимлари малакасини ошириш, васийлар билан тиббий-ижтимоий ишларни кучайтириш, патронаж тиббий ҳамшираларни ўргатиш, уларнинг касбий малакасини ошириш учун семинарлар ва мастер класслар ўтказиш кўзда тутилган. Лойциҳа 35 нафар тиббиёт ҳамширамини ўқитиш,уларни  керакли медтехинка ва дори-дармонлар билан таъминлаш, шунингдек, васийлар билан ишлаш учун 20 нафар волонтёрни тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҚЯОЖга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 100 ёшдан ошган минг нафардан ортиқ узоқ умр кўрувчилар учукн турли учрашувлар, акциялар ўтказиш кўзда тутилган. Юқимли касалликлар олидини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолига биринчи ёрдам кўрсатишга бағишланган 3 мингдан  ортиқ буклет чоп этилади.

Биз чин юракдан Олий Мажлис грантлари қолибларини қутлаймиз . Улар сафида Ўзбекуистон ҚЯОЖ, Ўзбекистон ҚЯОЖ Нукус шаҳар ташкилоти, Олот, Жондор ва Ғиждувон туман бўлимлари, Наманган вилоят ташкилоти, Касонсой туман бўлими, Самарқанд вилоят ташкилоти, Тошкент вилоят ташкилоти Оҳангарон туман бўлими,Урганч шаҳар бўлими, Тошкент шаҳар ташкилоти Юнусобод, Олмазор туманлари бўлимлари ўрин олганлиги барчамизни хушнуд этди.

 

28 июл 2015

Мутахассислар учрашуви

Жорий йилнинг июль ойида  Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “Инсонийлик” ўқув  марказида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик юзасидан уч кунлик семинар бўлиб ўтди. Унда Миллий Жамият минтақавий бўлимларининг ФВ бўйича ижрочи директорлари ва мутахассислари иштирок этдилар. 

Кўриб чиқилган масалалар қаторида жойлардаги ФВ хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш вазифалари жой олди. Шунингдек,  Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида  фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш  давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  Қарори ижроси бўйича 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ўтказилди.

Учрашув  давомида вилоят ташкилотларида ФВ ларга тайёргарлик бўйича тажрибалар алмашилди, ушбу йўналишдаги янги иш услублари ҳақида сўз юритилди. Семинарга йиғилганлар Ўзбекистон ҚЯОЖнинг ФВ ларга тайёргарлик бўйича бўлим мутахассислари томонидан тайёрланган зилзила оқибатларини бартараф этишга бағишланган тақдимотини қизиқиш билан тинглашди.    

 Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фуқаролик муҳофазаси институти қошидаги  Зилзила тарихи музейига экскурсия ташкил этилди. Мазкур музей МДҲ давлатлари ҳудудида ягона  саналади. Бу ерда иштирокчилар Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик ҳолат ҳақида батафсил маълумот олишди.  Мажмуага ташриф буюрганлар махсус стимуляторда Рихтер шкаласи бўйича 7,9 балллик ер қимирлашини ҳис этиш имконига эга бўлди. Айниқса, семинар қатнашчиларини музейдан ўрин олган зилзилада юз берганда Ўзбекистон ҚЯОЖнинг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича  экспозицияси бефарқ қолдирмади.

 

 4 июл 2015

Биринчи  ёрдам

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти   Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида  фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш  Давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда. Жумладан, аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш устувор вазифалардан саналади.

Бугунги кунда Миллий Жамият мутахассислари турли мамлакатлар қутқарувчилари ва маслаҳатчилари  билан ҳамкорликда  ноёб таълим курсини ташкил этилди. Дастур Ўзбекистон Республикаси вазирликлари томонидан сертификатланган ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган.

Дастурнинг асосини  махсус тибиий маълумотга эга бўлмаган кишилар учун мўлжалланган курс ташкил этади. Унда ўзлаштирилган малака ишда ёки йўл ҳаракатида жароҳат олганларга, касаллик тўсатдан оғриқ берганда илк ёрдам кўрсатишга ва фавқулодда вазиятларга ишонч билан ҳаракатланишга имкон беради.

Ўзбекистон ҚЯОЖ да ташкил этилган  ўқув марказлари ходимлари ва маслаҳатчилари корхоналарда ходимларни биринчи ёрдам кўрсатишга малакали  даражада тайёрлай олади. Курслари танг вазиятларда  амалий тажрибага ҳамда юқори назарий билимга эга малакали мутахассислар олиб боради. Ўқиш давомида ходимлар ёнғин ҳолатида, заҳарли моддалар ёки газ билан заҳарланганда ҳамда ишлаб чиқаришда шошилинч вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил ўргатилади. Мутахассислар мазкур курсларини жойларда  ҳам олиб боришлари мумкин.

Шу йилнинг ўзида мамлакатимиздаги  корхоналарнинг 500  нафар ходимлари курсларни тугатганлик тўғрисида махсус сертификат олди.

 

8 май 2015

Тактик ўқувлар

2015 йил 26-27 май кунлари Когон шаҳрида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича команда-ўқув машқлари бўлиб ўтди. Тактик машқлар Бухоро вилоят ташкилоти томонидан  вилоят фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари ҳамда  “Маҳалла” фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Белгиланган режага кўра “Локомотив” стадионида барча зарурий атрибутлар билан безалган чодирли шаҳарча қурилди. Халқаро ҳаракат, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва вилоят ташкилоти фаолиятига бағишланган стендлар ташки қилинди. Ўқув машқлари давомида 30 киши биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатилди. Амалий машқларда 4 та сандружина ва 40 нафар волонтёр қатнашди. Шунингдек, вилоят терма механизациялашган отряди, эпидемиологияга қарши ихтисослашган гуруҳ, Бухоро саноат ишлаб чиқариш мутахассислари жалб этилди.

Кейинги куни тактик машқлар вилоятнинг Ромитон туманида давом этди. Газли шаҳрида эвакуация пункти ташкил қилиниб, у ерга яқин қишлоқлар  – “Гугуртли” ва “Қизилравот”  аҳолиси қабул қилинди.

Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти эвакуация пункти учун 4 та тўлиқ жиҳозланган палатка ажратди. Аҳолини таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсуллари, кийим-кечак ва пойафзал  омбори ташкил қилинди, инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Ўқув машқлари доирасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда йўриқчилар томонидан жароҳат олганда, суяк синишида, куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш, шунингдек, психологик кўмак  усуллари намойиш қилинди.

Ғиждувон, Қоракўл, Олот ва Ромитон туманлари саноат корхоналари санитария постлари амалий тайёргарликларини кўрсатиб, олқишга сазовор бўлишди. Мазкур ўқув машқларида жами 400 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

 

28 май 2015

Мурувват акцияси

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  Наманган вилоят ташкилоти Рамазон ҳайитни нишонлаш муносабати билан васийликка олинган “Гўдаклар уйи” ҳамда “Саховат” ихтисослашган интернатида васийликка олинганлар учун инсонпарварлик акциясини ташкил этди.

“ Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб,– дея таъкидланади  мамлакатимиз Президентининг Қарорида, – миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш, халқимизнинг азалий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун жойларда тартибли ва  юқори даражада, тегишли тадбирлар амалга оширилсин”.

Васийларни  кенгроқ қамраб олиш мақсадида Наманган вилоят ташкилоти қошида  раис, бўлим раҳбарлари, “Меҳр-шафқат” хизмати мутахассислари, ёш кўнгилилар  таркибида ишчи гуруҳ ташкил этилди.  

Жойларда бўлиб ўтган учрашувларда Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги ҳужжатлар моҳияти ва аҳамияти,  ижтимоий ёрдамнинг янги рағбатлари тўғрисида сўз юритилди. Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кекса авлодни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори эълон қилинди. Мазкур Қарорга ва   “Кексаларни эъзозлаш  йили” Давлат дастурига мувофиқ 100 ёш ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида  устама қўшиб бериш белгилаб қўйилди. Шунингдек,турар- жой хизматига тўловлар юзасидан  ойлик пул компенсанциялари бериладиган шахсларнинг имтиёзли гуруҳлари белгилаб қўйилди.

 

27 май 2015 й.

ТРАСЕКА: Йўллар бехатарлиги – II

2015 йил 25-26 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида минтақалараро семинар бўлиб ўтди. “Йўллар бехатарлигини олдини олишда адвокация усулининг ўрни” мавзуига бағишланган минтақавий форум ишида ЎҚЯО Жамияти Ижрочи директори Э.А.Амиралиева бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.

Мазкур семинар Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Трасека: Йўллар бехатарлиги – II” лойиҳаси асосида ташкил қилинди.Узоқ муддатли ушбу лойиҳанинг ҳамкорлари қаторида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси ҳамда “Бехатар ва ишончли транспорт учун Шарқ альянси” ташкилотлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, ТРАСЕКА (Transport Corridor Europe-Caucasus-Asia) лойиҳасининг мақсади ҳамкорлар - Молдова, Украина, Грузия, Армения, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Болгария, Руминия ва Туркия давлатларида йўл бехатарлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни ташкил қилиш ва уларни ҳаётга тадбиқ қилишдан иборатдир. Дастурда чуқур аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторида – институционал ривожланиш, инфраструктура хавфсизлиги, траспорт воситалари ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлиги масалалари ҳамда ҳодиса рўй бергандан кейинги жараённинг яхшиланиш йўллари ҳам ўрганиб чиқилади.

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар йили йўл транспорти ҳодисалари сабабли 1 миллион 300 минг киши вафот этади. Шунинг учун ҳам долзарб масалалар қаторида чегарадош йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам навбатдаги халқаро учрашувда адвокация, яъни йўллар бехатарлигини таъминлаш сиёсатини ўзгартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Навбатдаги семинарнинг мақсади – энг муҳим муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, тажриба алмашиш, мавзуга оид иш олиб бораётган мутахассисларнинг кучларини бирлаштиришдан иборатдир.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари сессия машғулотларида фаол иштирок этиб, қатнашчилар эътиборига бир нечта қизиқарли презентациялар ҳавола этдилар.

Делегациямиз томонидан тавсия этилган таклифлар ичида ҳамкор ташкилотларнинг тўплаган тажрибаларини уйғунлаштириб, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ўзаро қоидаларни мустаҳкамлаш, қонунчилик тизимини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, ва энг асосийси йўллар бехатарлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракат Дастурини ишлаб чиқиш каби масалалар ўртага ташланди.

 

21 май 2015 й.

DIPECHO VIII: Ҳамкорликнинг янги қирралари

 2015 йил 19-20 май кунларида Тожикистон республикасининг Варзоб шаҳрида Марказий Осиё давлатлари вакилларининг иштирокида митақавий семинар  бўлиб ўтди. Унда “Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Жамиятларининг офатларга қарши Минтақавий заҳира режасини қайта кўриб чиқиш, янгилаш, ва амалда қўллаш” мавзуси муҳокама қилинди.

Ушбу форум  “DIPECHO VIII: Марказий Осиёда фалокат хатарини камайтириш тизимини мустаҳкамлаш  орқали ҳамкорлик  барқарорлигини яратиш” дастури асосида  Инсонпарварлик ёрдами ва фуқаро  ҳимояси бўйича Европа Комиссиясининг молиявий кўмагида   амалга оширилади.

Семинар ишида Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари вакиллари, Германия Қизил Хочи, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси, ҳамда БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича бошқаручи тадқиқотчилари, БМТ Болалар фонди вакилларидан иборат 40 яқин мутахассислар қатнашдилар. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти делегацияси сафида ФВ бўлими бошлиғи М.Миржапаров, лойиҳа координатори М.Адилов ва Андижон вилояти   жамияти ташкилотидан масъул ходим И.Садовниковалар иштирок этишди.

Учрашув доирасида штаб ўқув машқлари режалаштирилган бўлиб, уларни ўтказишдан асосий мақсад – Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Жамиятлари Минтақавий заҳира режасини янгилаш, табиий офатлар ва ФВларга тайёргарлик кўриш ва уни олдини олиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларни  амалда қўллашдан иборатдир.

Икки кун мобайнида Минтақавий заҳира режаси Миллий Жамиятлар  вакиллари ва ҳамкорлар иштирокида муҳокама қилиниб, тахлил этилди. Ўрганиш эараёнида айрим камчиликлар аниқланиб, Режани янгилаш ва файта кўриб чиқиш учун Келишув ишлаб чиқилди.

Бўлиб ўтган команда ўқув машқлари жараёнида Қозоғистон республикаси Алмати шаҳрида кучли ер қимирлашга оид чора – тадбирлар кўллаш  бўйича стандарт операцион фаолият тестлари ўтказилиб ушбу жараенни амалга ошириш учун  5 Миллий Жамиятлар вакиллари ва ҳамкорлар иштирок этишди.

 

8 май 2015 й.

Эзгулик шиори остида 

ТОШКЕНТ. Пойтахтимизнинг муҳташам “Зебу Зар” мажмуасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти “Кексалари эъзозланган юрт”  деб номланган маънавий–маърифий байрам тадбирини ташкил қилди. Ушбу  тадбир 9 май  “Хотира ва қадрлаш” куни, “Кексаларни эъзозлаш йили”, ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Халқаро куни муносабати  билан  ташкил қилинди.

Меҳмонлар пойтахтимиздаги ўзгача тароват  ва  файзи билан ажралиб турувчи  муҳташам марказларидан бирида кутиб олинди. Бино фойеси Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг кенг қамровли фаолиятини акс эттирувчи суратли плакатлар ва ахборот баннерлари  билан безатилди. 

Тантанали кечани ЎҚЯО Жамияти раиси, профессор Хамид Якубович Каримов очиб берди ва ташриф буюрганларларни  қўшалоқ байрам  билан қутлади.  Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси  раҳбари жаноб Жак Вилетта тадбир қатнашчиларига самимий қутловларини изҳор этди.

Байрам дастурхонига мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган  150 нафар фахрийлар, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Таъкидланганидек, 9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланиб,  Иккинчи Жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ҳамюртларимиз хотираси ёдга олинади. Зеро, фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг ҳам қиссаси беқиёсдир.  Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташкилотлари  вакиллари ҳам энг оғир паллаларда мардонавор хизмат кўрсатдилар.

Кеча давомида уруш ва меҳнат фахрийлари ўтмишни эсга олиб, яна бир бор ғалабага муносиб ҳиссасини қўшганларни ёдга олишди. Қадрли меҳмонлар сафида Андижон вилоят ташкилотининг фахрийси Бозорбой ота Муллабоев ҳам қатнашди.  У бутун уруш давомида тиббиёт батальонида хизмат қилиб, оғир ярадорларни ҳаётга қайтариш учун  мардоновор курашди.

– “Бу йил мен 91 ёшни қаршилайман, лекин ҳозиргача  ўзимни ЎҚЯО Жамиятининг волонтёриман деб ҳисоблайман, –  деди  ўз сўзида Бозорбой ота. – Ҳалигача  ёшлар билан учрашиб, бугунгидай гўзал  тадбирларда иштирок этиб келаман ва тинчликни, осойишталикни, бошимиз узра мовий осмонни  асраш кераклигини такрорлашдан  чарчамайман.  Биз – фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимизга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Мен Миллий Жамият томонидан ушбу байрам тантанасига таклифини мамнуният ва қувонч билан қабул қилдим. Бизни бу ерда жуда яхши кутиб олишиб, барча шароитларни яратиб беришди. Бугун эрталаб эса қулай ва шинам автобусда пойтахтимизнинг гўзал гўшаларини томоша қилдик. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қадрдонлар билан қайта учрашиб дийдорлашганимиздан, байрамни биргаликда нишонлаганимиздан жуда хурсандмиз. Ҳаммаси учун катта раҳмат”.

Ташиф буюрган меҳмонларнинг 60 нафари, ЎҚЯО Жамиятининг уруш ва меҳнат фахрийлари    куннинг биринчи ярмида  замонавий автобусда  пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, улкан ўзгаришлар, янгиланишларни, мустақиллик йилларида амалга оширилган чексиз ислоҳотлар натижалари билан яқиндан танишиб чиқишди.  Фахрийлар янгидан барпо қилинган “Минор” мажмуасини томоша қилишди.   Шу куни Мустақиллик майдонидаги Хотира майдонини зиёрат қилиб, Фавворалар сайлида   ва байрам тадбирларида  иштирок этишди.  Хасти Имом мажмуасини зиёрат қилган меҳмонларимизга  тарихимизга оид бир қатор  маълумотлар сўзлаб берилди.    

шонланади.  Бу -  Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати Ҳар йили  май ойида  яна бир муҳим сана анъанавий равишда ер юзида ниташкил топган кун.   Қарийб 152 йил давомида олижаноб ва эзгулик тамойилларига йўғрилган фаолият бу йил “Инсонпарварлик кучи: фундаментал тамойиллар амалда” шиори остида кенг нишонланмоқда.  Ер юзидаги энг кекса жамоат ташкилотнинг шу кунгача эзгулик йўлидаги фаолиятининг  асоси  еттита тамойилни ташкил этиб, ушбу тамойиллар қабул қилинганига бу йил 50 йил тўлади. 

Жорий йилда биз яна бир улуғ санани кенг нишонлаймиз - Ўзбекистон Қизил Ярим Ой ташкил бўлганига 90 йил тўлади. “Кексаларни эъзозлаш йили”  Давлат дастурида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти зиммасига  муҳим вазифалар юклатилган.  Дастурда кўрсатилган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган инсонлар, ўзгалар қарамоғига муҳтож, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, нафақахўрларни  қўллаб – қувватлаш,   100 ёшга тўлган  ва ундан ошган  инсонларга ижтимоий - руҳий кўмак бериш каби вазифаларни амалга оширишда Миллий Жамият  кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.    “Наврўз” умумхалқ баҳор байрамига тайёргарлик кўриш муносабати билан  Ўзбекистон ҚЯОЖнинг барча вилоят, шаҳар-туман, бошланғич  ташкилотлари томонидан “Меҳр-мурувват акциясини ўтказиш кунлари”  деб қарор қилинди. 2015 йилнинг 4 ойи давомида, Жамият ташкилотлари ва бўлинмалари томонидан    фахрийларга, Жамият қарамоғига олинган ўзгалар ёрдамига мухтож  якка – ёлғиз кексалар, ногиронлар,   жаъми 180 млн. сўмдан зиёд молиявий маблағ сарф этилди.

Йил якунигича Давлат  Дастурда кўрсатилган режаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш кўзда тутилган. 

Қўшалоқ байрам кечасида уруш ва меҳнат фаҳрийларига ЎҚЯО Жамиятининг эсдалик совғалари топширилди. Байрам тадбири давомида таниқли ўзбек эстрадаси хонандаларининг куй ва қўшиқлари  кечага ўзгача файз бағишлади.

 

6 май 2015 й.

Ҳамиша иззатда

Наманган.Баҳор кунларининг бирида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Наманган вилоят ташкилоти кенг кўламдаги байрам дастурини ташкил қилиб, унга инсонпарварлик ташкилоти оқсоқоллари ва фахрийлари таклиф этилди.  

Шу куни  вилоят ташкилотининг бир гуруҳ мутаҳассислари Наманган шаҳрининг энг кекса отахони - Мамажон Дадабоевни 103 ёши билан қутлаб муборакбод этди.   Отахон билан бирга  24 нафар фахрийларга ҳам  эсдалик совғалари топштирилди.

“Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Наманган вилоят ташкилоти ҳамкорлар билан биргаликда  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тантанасини ташкил этди.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари, ташкилотнинг фахрийлари ва волонтёрлари – юз нафардан ортиқ оқсоқоллар байрам дастурхони меҳмонлари бўлишди. Уларнинг ҳар бирига вилоят ташкилоти томонидан эсдалик совғалари  топширилди.

Шу куни инсонпарварлик ташкилоти ходимлари  байрам кечасига ташриф буюра олмаган фахрийлар уйларига бориб хабар олишди.

Ёшлар эса анъанага кўра,  фаровонлик ва тўкинлик рамзи сифатида мевали дарахтлар  ўтқазиб, янги боғ барпо этишди.  

 

3 май 2015 й.

ИНСОНПАРВАРЛИК АКЦИЯЛАРИ

Кашкадарё. “Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Қашқадарё вилоят ташкилоти томонидан минтақанинг олис туманларида хайрия тадбирлари ўтказилди.

Бунда уруш ва меҳнат фахрийларига  алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилди. Наврўз байрами арафасида вилоят ташкилоти вакиллари ҳамкорлар билан биргаликда Қарши тумани Нуқрабод қишлоғида истиқомат қилувчи  Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Турди ота Рахматуллаев уйига ташриф буюришди. Меҳмондўст хонадонда бир пиёла чой устида собиқ жангчи суронли йиллар воқеаларини ёдга олди. Кучли ирода, она юртга бўлган меҳр-муҳаббат ва  ўз яқинлари билан дийдор кўришиш истаги уйга ғалаба билан омон қайтишга ёрдам берди.

Ушбу кун уруш фахрийсига совға қилинган ногиронлар аравачаси яна кўп йиллар мобайнида ёшлар билан учрашиб,  она Ватанга садоқатли бўлиш, унга хизмат қилиш ҳақидаги ибратли воқеалар ҳақида суҳбатлашиш имконини беради. Турди ота “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган  байрам тадбирига таклиф этилган энг фахрий меҳмонлар қаторида бўлди. Юз нафардан ортиқ уруш фахрийлари байрам дастурхонига таклиф этилди. Юртимизнинг тинчлик-хотиржамлиги ва бахтли келажаги учун қайта-қайта шукроналик  сўзлари янгради. Оқсоқолар уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор учун чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар. 

Хайрия акцияси доирасида 60 нафар ёлғиз  ва ногирон кексаларга  олти миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингде, 20 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

3 май 2015 й.

Ашхабодда  инсонпарварлик форуми

Жорий йилнинг май ойи бошида  Туркманистон пойтахтида  Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси вакилларининг минтақавий учрашуви бўлиб ўтди.  Халқаро форум ишида Федерация раҳбарлари, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва МДҲ мамлакатлари, Болтиқбўйи ва Грузия  Миллий Жамиятлари вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон делегацияси номидан Миллий Жамият Ижрочи директори Э.А. Амиралиева ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўлими мудири М.М.Миржапаров иштирок этди.

Учрашув қатнашчилари барча Миллий Жамиятларнинг фаолиятида инсонпарварлик дипломатиясини ривожлантириш, Миллий Жамиятларнинг қонунчилик базаси имкониятларини кенгайтириш ва ташкилий жиҳатдан ривожланишини кучайтириш  бўйича  ўзаро амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини  муҳокама қилишди. Шунингдек, аҳолини  ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишларида  Миллий Жамиятларнинг давлат гуманитар лойиҳаларидаги  кўмаги масалалари кўриб чиқилди.

 – Ушбу минтақавий учрашув барча Миллий Жамиятларнинг истиқболдаги ривожланишига ёрдам беради, – деди ўз маърузасида ХҚХ ва ҚЯО Жамиятлари Федерациясининг Бош котиби жаноб Эльхаж Ас Си. – Биз  минтақадаги фаолиятимизнинг янги стратегиясини ва узоқ муддатли истиқболга мўлжаланган  режаларни ишлаб чиқиш имкониятини, шунингдек, Миллий Жамиятлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва улар имкониятини сафарбар қилиш масалалари кўриб чиқдик. Табиийки, бу ўз навбатида барча Миллий Жамиятларнинг инсонпарварлик фаолиятида ижобий тарзда номоён бўлади.

Учрашув давомида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти делегацияси   Миллий Жамиятлар вакиллари, шунингдек, Федерация мутаҳассислари билан мунозаралар ўтказди. Ҳамкорлар гуманитар соҳада бундан буён ҳам фаоллик қилиш ва ўзаро манфаатлар юзасидан ҳамкасбларнинг тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилишди.

 20 апрел 2015 й.

ЎҚУВ-АМАЛИЙ ТРЕНИНГ

 Қарши тиббиет колледжида аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига ва юз бериш мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларда  кандай йўл тутиш қоидаларига ўргатиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинар Вазирлар махкамасининг  “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва харакат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” Қарорини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Қашқадарё вилоят ташкилоти томонидан ташкил этилди.  Семинарда  коллеж талабалари ва ўқитувчилари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳодимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари рахбарияти, маҳалла фаоллари, Қизил Ярим Ой жамияти туман, шаҳар  бўлимлари ижрочи директорлари ва кўнгилли-волонтёрларидан иборат 250 кишидан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Семинар коллеж талабаларини кўнгиллилар сифатида жалб қилган ҳолда кўргазмали ўтказилиб, коллеж талабаларидан ташкил топган жамоалар билимларини, яъни Фавқулодда вазиятларда шикастланган, жароҳатланган, захарланган кишиларга тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини йиғилганларга намойиш этишди.

Семинар давомида Халқаро Ҳаракат, Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг инсонпарварлик фаолияти тариҳи ва ривожланиши, Фундаментал тамойилларнинг  қабул қилинганлигининг 50 йиллиги ва кўп йиллар давомидаги самарасига бағишланган тақдимотлар янгради.  тайёргарлик жараёнида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилди:

Бу билимлар биринчи навбатда санитария постлари ва дружиналари қатнашчилари, , Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари, фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари, ёнғинга қарши курашувчи ўт учирувчилар, Қизил Ярим Ой жамияти кўнгиллилари, транспорт ҳайдовчилари учун жуда муҳим.

Аҳолига Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича  буклетлар ва эсдалик  йўриқномаларини тайёрлаш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилди.

 

1 май 2015 й.

Ёш волонтёрлар

ФАРГОНА. Данғара туманидаги  мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган санитария постларида кичкинтойлар ҳам зўр қизиқиш билан шуғилланишмоқда. 

Кўнгилли жамоатчилик қисмлари – санитария постлари кўп йиллардан буён республика мактабларида фаолият юритиб самарали қирраларини номоён қилмоқда.  Уларга бирлашган болалар биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларини, фавқулодда вазиятларда қандай тўғри йўл тутиш кераклигини ўрганадилар. Шунингдек, шахсиий гигиена, экология, доривор ўсимликлар, йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида билимларни ўзлаштиради, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Ҳаракатининг ташкил этилиш  тарихи ва инсонпарварлик фаолияти билан  яқиндан танишадилар.  

Яқинда Данғара туманида  мактабгача муассасалар санитария постлари ташкил этилди.   Кичкинтойлар ўзларига мақул бўлган интерактив, ўйинлар орқали  инсонпарварлик ташкилоти фаолияти билан танишиб, биринчи ёрдам кўрсатишни ўрганадилар. 

Машғулотни олиб борувчи тарбиячилар Ўзбекистон ҚЯОЖ  Данғара туман ташкилоти томонидан тузилган семинар-тренингда олдиндан тайёргарликни ўтаган.

Яқинда эса ёш санитария постлари фаолияти иштирокчиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кичкинтойлар бу ерда билим ва малакаларини номойиш этишди. Улар белгиланган топшириқларни аъло даражада бажаришди. Фавқулодда вазиятларнинг таклиф этилган ҳолатларида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам дадил ҳаракат қилишди. Йўл ҳаракати бўйича ўз билимларини намойиш этиб, ҳайъат аъзоларини мамнун қилишди.

Шуниси қувонарлики, кичкинтойлар гигиенага риоя қилиш, экология, гумантар ташкилот фаолияти тўғрисидаги саволларга ҳам аниқ ва ишонч билан жавоб бера олишди. Улар катта бўлишганда, албатта волонтёрлар ҳаракатида  иштирок этишларини таъкидлаб ўтишди.

Танловда 26-болалар боғчасининг “Жажжи ниҳоллар” гуруҳи ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни 19-болалар боғчасининг “Меҳржон”, 3-ўринни эса  “Бинафша” гуруҳи эгаллади.

 

27 март  2015 й.

Биринчи ёрдам: буни ҳамма билиши керак

Қорақалпоғистон. Аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон республикаси ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саналади. Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ бу малакани мактаб ўқувчиларидан тортиб, маҳалла аҳолиси, автомашина ҳайдовчилари, республика корхоналари ва ташкилотлари ходимларигача ўрганади.

Бугунги кунда минтақанинг шаҳар ва туманларида аҳолини биринчи ёрдамга ўргатиш бўйича 11 та марказ ташкил этилди. Уларда “Меҳр-шафқат” хизмати мутахассислари ва ходимлари аҳолини юқумли касалликлар профилактикаси, жароҳатланишдан огоҳлантириш, соғлом турмуш тарзи асослари, кексалар ва беморлар  хонадонларига бориб ёрдам кўрсатиш малакаси,   фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутишнинг дастлабки қоидаларига ўргатадилар.

     Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон республикаси ташкилоти томонидан “Чегара билмас шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилоти ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларига ўргатишни  ташкил қилди.  ФВ бўйича юқори малакали тренер-мутахассислар – Қуролбой Давлетмуратов ва  Давлетбой Калибаев шошилинч вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш малакалари бўйича амалий-ўқув курсларини ўташди. Жумладан, тана турли даражада  куйган ҳолатларда, тери ва суяк жароҳат олганда, совуқ урганда, нафас йўллари бўғилишида ва ҳакозо ҳолатларда  дастлабки ёрдам кўрсатиш қоидалари кўриб чиқилди.

   Ўқув курслари давомида  мавзуга оид видеороликлар намойиш этиб борилди. Ҳар бир сессия амалиёт малакасини, интерактив услубий ўқитишни мустаҳкамлаш ҳамда  фавқулодда вазиятларда муаммони тезкор ҳал этиш машқлари билан якунланди. 

 

13 март  2015 й.

Ғолибларга – эътироф

 Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Марказий офис биносида оммавий ахборот воситалари журналистлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Учрашувда  “2014 йилда ОАВларида Ўзбекистон  ҚЯОЖ фаолияти ҳақида энг яхши мақола” кўрик-танлови якунлари  бўйича ғолиблари аниқланди.Ушбу матбуот – анжуманида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг барча ташкилот бўлимлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва “Темир йўл” минтақавий ташкилотининг раислари иштирок этдилар.

Муҳим тадбирга таклиф этилган меҳмонлар – Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси рахбарлари ва мутахассислари, журналистлар, радио, Телевидение, газета нашрларининг ходимлари ҳам қатнашдилар.

Конкурс комиссия фаолияти  якунлари тўғрисида  Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор Х.Я.Каримов  батафсил сўзлаб берди.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси  раҳбари  жаноб Жак Вилетта йиғилган меҳмонларни қутлаб, кириш сўзи билан сўзга чиқди.

Таъкидлаб ўтилганидек, кўрик-танловга 44 та газета мақолалари, 16 та ТВ репортажлари, 14 радиоматериаллари, “Эконьюс” сайти чоп этилган 4 та мақола шунингдек, “Темир йўл” ташкилоти интернет сайтидан ўрин олган 40 та мақола тақдим этилди. “Газета” номинацияси бўйича 18 нафар журналист, “Телевидение” бўйича 4 нафар журналист, “Радио” йўналиши бўйича 2 та журналист ҳамда “Интернетдаги нашрлар” йўналишида 2 та сайт қатнашдилар.

Кўрик-танлов комиссияси иши якунлари бўйича ҳайъат 10 нафар иштирокчини ғолиб деб топди:

 “ГАЗЕТА” НОМИНАЦИЯСИДА

Биринчи ўринга “Ферганская правда” газетасидаги бир қатор мулоҳазага чорловчи мақолалари билан қатнашган журналист Лариса Федорова лойиқ деб топилди. 

Иккинчи ўринни “Знамя дружбы”-Навоий вилоят газетаси таҳририятининг бўлим мудираси Елена Умарова эгаллаб, мақолаларининг чуқур маънолилиги ва савияси юқорилиги эътиборга лойиқдир.

“Вазият” газетаси ва “Мулохаза” журналида берилган кенг кўламдаги мақолалари учун “Ватанпарвар” газетасининг корреспонденти Зульфия Юнусова  учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ҳайъат аъзоларининг алоҳида совринига ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республика ташкилоти ижрочи директори- Алла Роганова сазовор бўлиб, ўзининг мақолаларида инсонпарвар ташкилотнинг мазмун ва мақсадларини атрофлича очиб бергани учундир.     

 “ТЕЛЕВИДЕНИЕ” НОМИНАЦИЯСИДА:

 “Ўзбекистон ” телерадиоканалидаги  инсонпарварлик миссиясига бағишланиб тайёрланган  туркум репортажлар учун биринчи ўрин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” информацион дастурининг сиёсий шарҳловчиси - Назира Мамбетшариповага топширилди.

 Иккинчи ўринга лойиқ деб, Навои вилоят телевидениеси мухбири Рахима Қаймоқова топилди.

 “РАДИО” НОМИНАЦИЯСИДА

 Биринчи ўрин - республика радиосидаги турли қизиқарли репортажлари учун “МАШЪАЛ” радиоканали мухбири Хабибулло Юнусовга насиб этди.

 Иккинчи ўрин- ноанъанавий ва чуқур мулоҳазали репортажлари учун “Тошкент” радиосининг мухбири Севиль Джаббаровага берилди.

“ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКА”

Мазкур йўналишда биринчи ўрин- “ЭКОНЬЮС” интернет сайтида ўзининг мазмунли аналитик материаллари  ва фотохабарлари учун “Экология хабарномаси” журнали мухбири – Дильнура Қутлимуродовага  берилди.

Иккинчи ўрин- ЎҚЯОЖ “Темир йўл” минтақавий ташкилотининг www.dorokp.uz  интернет сайтига берилди.

Барча танлов ғолиблари ЎҚЯОЖнинг қимматбаҳо совғалари ва эсдалик дипломлари билан тақдирландилар.

 

26 январ 2015 й.

САМАРАЛИ  ҲАМКОРЛИК

 2015 йил 26 январда Марказий офисда Миллий Жамият раҳбарияти ҳамда  Россия Федерацияси бўйича Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Федерацияси делегацияси раҳбарлари ва “ОИТС ахборот алоқаси” Минтақавий жамоатчилик ташкилоти ходимлари   учрашуви бўлиб ўтди.

ХҚХ ва ҚЯО  Федерациясининг Россия Федерациясидаги Минтақавий делегацияси соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ёрдамни ривожлантириш ва кўмаклашиш дастурини амалга ошириш бўйича учрашув ташаббускори бўлди.    

Меҳмонлар уч кун давомида Ўзбекистондаги кўҳна гуманитар ташкилот фаолияти билан танишиб чиқдилар.Учрашувнинг биринчи куни Миллий Жамият раҳбарияти билан суҳбат шаклидаги учрашувнинг биринчи кунида кейинги иккиёқлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига КАМАЗ автомобилига жойлаштирилган   тест-тизим, дори воситалари, шунингдек, бошқа тиббиёт маҳсулотларига эга бўлган   даволаш-диагностика мажмуасини беғараз топшириш масалалари музокараларнинг асосий мавзу бўлди.    

Шу куни Ўзбекистон ҚЯОЖ марказий аппарати ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонлар Ўзбекистон ҚЯОЖнинг имкониятлари ва кўп қиррали фаолиятига бағишланган тақдимот билан танишиб чиқди.

Учрашув кун тартибига  “Инсонийлик”  Республика ўқув-услубий марказига бориш ҳам қўйилган эди. Ҳамкасблар ўтган йили очилган тиббий-ижтимоий Марказ ишини қизиқиш билан кўриб  чиқишди.   Меҳмонлар мутахассисларнинг профессионаллиги, қулай шарт-шароитлар, шинамлик ва ҳар бир кишига илиқ муносабат – Марказ ходимларининг юқори касб маҳоратидан дарак беришини таъкидлаб ўтишди. Куннинг иккинчи ярмида москвалик делегатлар Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти иши билан танишиб чиқишди. 

2015 йил 28 январда Россия делегациясининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари  Ш.Х. Тиллаев билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси Х.Я. Каримов иштирок этди.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ҳамда дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун малакали кадрлар билан таъминлаш  ва “кўчма клиника”дан мақсадли фойдаланишга ёрдам беради, – дея таъкидлаб ўтилди учрашув чоғида.

Жорий йилнинг ўзида минтақа бўлимларида ишлаш учун мобиль диагностика мажмуаларининг биринчи партияси келиб тушади. 

 

 

 

24 январ 2015 й.

ОЛИЙ МАЖЛИС ГРАНТЛАРИ

Навоий. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Навоий вилоят ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, еотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтларни қўллаб-қувватлаш Жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил этилган танловда иштирок этди ҳамда ўн тўрт миллион сўм миқдордаги грантга эга бўлди.  

“Ўзингга ва яқинларингга ёрдам бер” деб номланган  лойиҳа  мазкур танловда “Шаҳарлар,  маҳаллалар  ва  кўчалар  ободончилигини  яхшилаш,  шунингдек,  атроф муҳитни муҳофаза  қилиш,  аҳоли  саломатлигини  мустаҳкамлаш   бўйича  аҳоли  ва ННТ лар фаоллигини ошириш” номинациясида ғолиб бўлди. Грант  Ўзбекистон  ҚЯОЖ  минтақавий  ташкилоти  томонидан  тўққиз  ой  давомида амалга оширилади.  

Лойиҳа  доирасида  турли хил  фавқулодда  вазиятларга дуч келган Нурота туманида 55- умумтаълим мактабининг ўқитувчиларидан иборат 20 нафар кўнгилли (волонтёр)ларга  табиий офатлар юз берганда қандай йўл тутиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари ўргатилади.      

Кейинчалик тайёрланган инструкторлар тасдиқланган жавал бўйича 3 минг нафар киши истиқомат қиладиган Ибн Сино маҳалласи аҳолисига ўргатади. Шу орқали бу жараёнга маҳалланинг катта ёшдаги 50 % аҳолиси, шунигдек мактаб ўқувчилари  жалб этилади. 

Лойиҳа  дастурида  шунингдек,  амалий машғулотлар режалаштирилган, барча  инструкторлар,  аҳоли, мактаб  ўқитувчилари  ва  ўқувчилари  иштирокида комплекс-тактик ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Грантни амалга ошириш вилоят ташкилотининг модий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Замонавий модификациядаги компьютерларнинг тўлиқ жамланмаси,  3 хил вазифани бажара олувчи принтерлар, факс-телефон аппарати, фотоаппарат, видеокамера харид қилинади.

 

20 январ 2015 й.

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ

Миллий Жамиятнинг Марказий офисида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида 2015 йилга мўлжалланган  Битим  имзоланди.

Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси  ўртасидаги самарали ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланмоқда. Учрашувда таъкидланганидек, айниқса жорий йилда  ҳамкорлик тадбирлари янада кўпайиши, хусусан, ХҚХҚ нинг Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти 90 йилигига бағишланган тантаналарида фаол иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумки, ХҚХҚ  Миллий Жамият имкониятларини кенгайтиришда,    Халқаро Қизил Хоч  ва Қизил Ярим Ой  Ҳаракатининг асосий тамойилларини амалда қўллаш ва  мустаҳкамлашга кўмаклашиб келади.  Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи, Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва биринчи ёрдам кўрсатиш каби фаолият йўналишлари бўйича ҳамкорлик  алоқалари йўлга қўйилган.

Миллий Жамият учун юбилей йилида, имзоланган Битим доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, таълим, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари иштирокида  семинарлар, учрашувлар ўтказиш  режалаштирилган.

Келишувга биноан “Биринчи ёрдам бўйича Миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уларни Тошкент шаҳар ташкилотида тадбиқ этиш”  дастури кўзда тутилган. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида тегишли ташкилотлар, ўқув муассасалари ва маҳалла қўмиталари фаоллари иштирокида санитар постлари мусобақалари, ФВ га тайёргарлик бўйича  ўқув машғулотлари ўтказиш  режалаштирилган.

Келишув доирасида ташкил этиладиган барча тадбирларда республикамиз  ОАВ журналистлари иштироки кутилмоқда.  Шунингдек, матбуот конференциялари, илмий-амалий анжуманлар, ОАВ вакилллари ўртасида мамлакатимиздаги кўҳна инсонпарварлик ташкилоти фаолиятини ёритиш бўйича республика кўрик - танлови  ўтказиш ҳам режалаштириб қўйилган.      

 

16 январ 2015 й.

“Меҳнат миграцияси” лойиҳаси

2015 йил 16 ноябрда “Инсонийлик” Республика ўқув-методик марказида   “Меҳнат миграцияси” дастури бўйича ахборот-ўқув маркази ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Семинар ишида Ўзбекистон ҚЯОЖ  Қашқадарё,  Сурхондарё,  Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ташилотларининг лойиҳа координаторлари  иштирок  этди. Таклиф этилган меҳмонлар қаторида ҳамкорлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар  ўрта-махсус таълим Бош бошқармаси мутахассислари қатнашди.  

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ижрочи директори Э.А. Амиралиева иштирокчиларни қутлаб мурожаат қилди. “ ХҚХ ва ҚЯО Ҳаракати тарихи”,  “Ўзбекистон ҚЯОЖ 90 йиллиги тўғрисида” ва “Ўзбекистонда “Меҳнат миграцияси” дастурини амалга ошириш тўғрисида”, “2013-2014 йилларда Марказий Аппарат тармоқларида иш якунлари” тақдимотлари билан Ўзбекистон ҚЯОЖ бўлимлар бошлиқлари П.Д. Абдуллахонов ва Т.С. Сабитов сўзга чиқди.   

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Республикамизнинг тўртта минтақаси – Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Федерацияси кўмагида меҳнат имгрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастур амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунгача тўртта вилоятда ахборот-таълим Марказлари ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Учрашувда рақамли маълумотлар ҳам келтирилди.   Лойиҳани амалга ошириш доирасида 4209 нафар киши ҳуқуқий билим олди,  3928 киши соғлиқни сақлаш масалаларига оид маълумотларга эга бўлди, 635 нафар йигит ва қиз эса компьютер малакалари бўйича  ва рус тилига ўқитилди.

Учрашув қатнашчилари 2015 йилга мўлжалланган истиқболдаги вазифаларни кўриб чиқди ва тегишли тавсияларни қабул қилди.

 

 

13 январ 2015 й.

ҲАЛҚАРО АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

2015 йил 13 январь куни Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мосуд Маннан раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига ташриф буюрди.     

Жаноби олийлари  “Тинчлик элчиси ” фахрий унвонига эга.    2014 йил Бангладешнинг  Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Мосуд Маннан айни пайтда Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари бўйича ҳам худди шундай лавозимга эга. Жаноб элчининг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ушбу инсоннинг катта имкониятлар ва кенг  дунёқарашга эга эканлигидан дарак беради. 1995 йилдан Лондон Дипломатия Ассоциацияси Президенти, Бангладеш Фанларни олға ривожлантириш Ассоциациясининг умрбод аъзоси,  Нью-Йоркдаги Ислом маданий марказида БМТ нинг  Бангладеш доимий миссияси расмий раиси – Элчи жаноблари ваколатларининг бир қисми холос. Ўз мамлакатида қон донорлигини тарғиб қилиш бўйича лойиҳаларда ўн тўрт марта иштирок этган.      

Миллий Жамиятда бўлиб ўтган учрашув ўзаро ишонч,  дўстона руҳда бўлиб ўтди. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раиси, профессор Х.Я.Каримов мамлакатимизнинг энг кекса, катта тарих ва тажрибага эга гумантар ташкилоти фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.  

- Жорий йил қизғин воқеалар, учрашувлар ва тақдимотларга бой бўлади, – дея таъкидлади  ўз маърузасида Х.Я. Каримов. – Биз ажойиб сана – ташкилотимизнинг асос солинган кунининг 90 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ҳозирда минтақавий ташкилотларимизда ташкилий ишлар олиб борилмоқда, шунингдек, бўлажак юбилей тантаналарига бағишланган кенг кўламдаги акциялар ўтказилиш режалаштирилган.  

Бангладеш элчиси ҳам инсонпарварликнинг юксак тамойиллари ҳақида  суҳбат давомида гапириб ўтди. Жаноб Мосуд Маннан ўз оилавий биографиясига оид аҳмиятли воқеалардан бирини – унинг онаси бутун умр Бангладеш Қизил Ярим Ой Жамияти ғазначилигини бошқарганлиги ва  Бош Президенти бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Умр бўйи ўзига инсонпарварлик ташкилоти ғояларини сингдириб келган жаноб Маннан, ҳозирга қадар Бангладеш Қизил Ярим Ой Жамияти волонтёри саналади.   

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тўпланган тажрибаларни ўзаро ўрганиш ва татбиқ этиш учун мунтазам равишда делегациялар сафарини ташкил қилишга келишиб олишди.

 

 

 

5 январ 2015 й.

Чин инсоний кўнгил иштиёқи

Наманган. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Наманган вилояти ташкилоти фаолиятидаги муҳим устувор йўналишлардан бири – волонтёрлар билан ишлашдир. Кўнгиллилар минтақавий ташкилотнинг Низом вазифаларини самарали бажаришда ўзларини салмоқли  ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.  

–  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти билан кундалик алоқа кишиларни ўзгалар учун қайғуришга, муҳтожларга ёрдам беришга, бир жамоа бўлиб ишлашга, шунингдек,  бугунги кунда  зарур бўлган бошқа фазилатларга ўргатади, - дейди Акром Қодиров,  Халқаро Гуманитар Ҳуқуқни Фарғона водийси бўйича тарғиб этиш Ресурс маркази координатори. –    Бугунги кунда Наманган вилоят ташкилоти сафида 130 мингдан ортиқ волонтёрлар  мавжуд. Уларнинг кўпчилиги учун  Қизил Ярим Ой Жамияти  нафақат инсонпарварликка, бир-бирини тушунишга, дўстликка ўргатибгина қолмай, шунингдек, уларнинг кейинги фаолияти ривожланишига ўзига хос асос бўла олади.  

Ўтган йили Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Наманган вилояти ташкилоти ташаббуси билан  Волонтёрлар мактаби ташкил этилган эди. ФВ вилоят бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ бўлими, вилоят ҳокимияти, Архитекторлар уюшмаси,  билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Бу ташкилотлар ижтимоий шериклик доирасида биргаликда ишлаш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги  мажбуриятларни ўз зиммасига олди, - давом этади Акром. – Хусусан, ҚЯОЖ фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича олтита волонтёрлар гуруҳи тузилди. Булар яхши тайёргарликни ўтаган, ҳар доим керакли ёрдамни кўрсата оладиган инструкторлардир. Шунигдек тезкор ёрдамга етиб келувчи командага кўнгиллиларни тайёрлаш курслари ташкил қилинган. Бугунги кунда вилоят ташкилотининг жамоаси  ФВ ларда ҳаракатланиш бўйича Миллий жамоасининг бир қисми бўлиб қолди.

Бундан ташқари ЎҚЯОЖ фаоллари санитария постларини ташкил қилишда иштирок этмоқда,  мактаб  ўқувчиларига  факультативларда  ФВ вақтида  тўғри йўл тутиш асосларини ўргатади. Ҳозиргача туман танловлари ва вилоят финал босқичи  Наманган шаҳридаги Бобур номли истироҳат боғида ўтказилди. 

 

            

 

 

25 декабр 2014 й.

“Қамчиқ”  довонида ўқув машғулоти

2014 йил 25 декабрда Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ФВВ бўлинмаларининг тактик - ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Қамчиқ  довони  – Фарғона водийси вилоятлари билан   мамлакатнинг бошқа минтақалари ўртасида транспорт ҳамда йўловчилар алоқасининг асосий қисмини  таъминлагани учун Ўзбекистон иқтисодининг муҳим стратегик объектлардан бири саналади.  Довон автойўлидан кунига 20 мингдан ортиқ машина  ўтади. Довон  бўйлаб  автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз ва хавсиз  ҳаракатини таъминлаш учун ФВВ да ҳаракатланишни назорат қилиш ва улар хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизими яратилган.  Мазкур тизим асосини бутун довон узунлиги бўйлаб жойлаштирилган  таъмирлаш постлари ташкил этади.     

Машғулотлар олтита ўқув жойларида, хусусан тунги  шароитларда авария-қутқарув  ишларини ўтказиш орқали олиб борилди. Иштирокчилар мобиль бошқарув пунктларини тармоқлаштириш ва ахборот алмашуви, аҳолини вақтинча жойлаштириш пуктларини ташкил қилиш,  йўлларда қатнов кўплигидан “тиқин”лар пайдо бўлишини бартараф этиш, қор кўчишидан шартли жабрланганларни қутқариш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган ҳаракатларни ишлаб чиқишди.   

Қамчиқ трассасида ташкил этилган команда-штаб ўқув машғулотлари доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Унда Миллий Жамиятнинг Оҳангарон тумани ташкилотига қарашли пуҳта тайёрланган ва керакли жиҳозлар билан шайланган 2 та санитария дружинаси ва 4 та санитария пости қатнашди. Мутахассислар ва волонтёрлар тасдиқланган сценарий бўйича биринчи ёрдам кўрсатиш ва  ер қимирлашдан шартли жабрланган аҳолини кўчириш борасида яхши тайёргарликка эга эканлигини кўрсатди.

Шу ерда ФВВ “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отряди ҳудудида жойлашган Идоралараро штабнинг янги биноси очилиши бўлиб ўтди. Мазкур бино замонавий алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан жиҳозланган бўлиб, довонда қатнов хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш  учун керакли шарт-шароитга эга.

 

 

<  1   2   3   4   5   6   7   8  >

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати