Сайт  харитаси

Информацион бюллетень

"Эзгулик" 

2017 йил

 - Биринчи сон

 - Иккинчи сон

 - Учинчи сон

 - Тўртинчи сон

 

2018 йил

 - Биринчи сон

Янгиликлар

<  1   2   3   4   5   6   7   8   9 >

 

 

 

 

 

 

НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Мамлакатимизга баҳор билан бирга янгиланиш, нафосат ва гўзаллик байрами Наврўз кириб келди. Азалдан бу байрам кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг юртимизда шод-хуррамлик билан кутиб олинган. Ерга барака уруғлари қадалган, янги боғ-роғлар ташкил этилган, кишилар эски гина-кудуратларини унутиб бир-бирларини қутлашган, айниқса болажонлар ва кекса авлод вакилларига алоҳида мурувват кўрсатилган. Наврўзнинг ана шундай асрий қадриятларига ҳамоҳанг фаолият юритаётган ва бу йил 93 ёшини қарши олаётган Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти мазкур айёмни ўз сафларини янада мустаҳкамлаш, ўз фаолият йўналишларини амалга оширишга ёш авлод вакилларини янада кенгроқ жаб этиш билан кутиб олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Фармонида аҳолининг ижтимоий муҳофазасига катта эътибор берилган. Жамиятимиз ушбу ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишга ўзининг бор кучини сарфлайди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, республика Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари билан Жамиятимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланаётгани ва кенгаяётгани мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик фаолиятининг муваффақиятини таъминлаши шубҳасиз. Бунда Жамиятимизнинг кўплаб ташкилот ва бўлинмалари томонидан тайёрланган ижтимоий лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг грантларига сазовор бўлганлиги ўзига хос аҳамият касб этади. Уларнинг мазмуни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилнинг асосий ғояси билан уйғундир.

Ана шундай муборак байрамда оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, мустаҳкам соғлик, олдингизга қўйган юксак марраларни забт этишингизда барчангизга муваффақиятлар тилайман.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ

Раиси

Х.Я.Каримов.

 

 

 

2018 йил 13 феврал

 

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ

 

2018 йил 13 февралда Миллий жамият марказий офисида Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида 2018 йилда ҳамкорлик қилиш бўйича Келишув имзоланди. Ўзбекистон ҚЯОЖ ва ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги самарали ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда.

 

ХҚХҚ Жамият потенциалини мустаҳкамлаш ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатининг Асосий тамойилларини илгари суриш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини тарқатиш, фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва улар юз берганда ҳаракат қилиш каби йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

 

Масалан, Келишувга кўра фавқулодда вазиятларга тайёргарлик йўналиши бўйича аҳолини, айниқса болаларни маҳаллалар ва мактабларда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, зарур қурилмаларни харид қилишга оид лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҚЯОЖ қошидаги офатларда ҳаракат қилувчи Миллий терма команда учун анъанавий дала йиғини, сув санитарияси ва ФВда логистика бўйича тренинг ташкил этилади ҳамда ФВ юз берганда заҳиралар тўлдирилади.

 

Амалга оширилувчи тадбирларда мамлакат ОАВ журналистларининг иштирок этиши кўзда тутилган. Келишув доирасида кўнгилли журналистлар учун ёзги лагер йиғини ташкил этилади.

 

 

2018 йил 16 феврал

 

СИРДАРЁДАН ХАБАРЛАР 

2018 йил 14-16 февраль кунлари Боёвут туманидаги “Маьнавият”, ”Фарход” МФЙ аҳолиси, Боёвут пахта тозалаш АЖ, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари, Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, 10 сонли мактаб ўқувчилари иштирокида “Бошқарув органлари, ФВДТ худудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий хусусиятли  фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” бўйича  қўмондонлик  ўқув машқлари ўтказилди.

Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда жалб этилган куч ва воситаларни бошқариш ва раҳбарлик қилиш мақсадида вилоят ФМ бошқарув маскани (харакатдаги бошқарув маскани) ва туман йиғма командасининг куч ва воситалари кўрикдан ўтказилди, ФВДқТ хизматлари куч ва воситалари зилзила натижасида жабрланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш машқларини амалга оширди.

Машқларда Боёвут тумани “Маьнавият” маҳалласи аҳолисини юзага келган табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан хабардор этиш, жабрланган (бошпанасиз қолган) аҳолини хавфсиз ҳудудларга тезкорлик билан кўчириш ишларини ташкиллаштириш ва аҳолини тўғри  ҳаракат қилишга ўргатиш, йиғиш ва “Фарҳод” маҳалласида аҳолини қабул қилиш пунктлари фаолиятини ташкил этиш амалда кўрсатилди. Шунингдек “Техноген хусусиятли фавқулодда вазият содир бўлганда обьект фуқаро муҳофазаси тузилмаларнинг туман ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги харакатлари” мавзусида махсус–тактик ўқув машқи ҳам ўтказилди.

 

 

 

 

2018 йил 14 феврал

 

ЮНИСЕФ вакиллари билан ўтказилган учрашув ҳақида ахборот

 

2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон ҚЯОЖ офисида мамлакатимиз ҚЯОЖ раҳбарияти ва ЮНИСЕФ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ЮНИСЕФнинг

 

Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Афшин Парси ушбу ташкилотнинг мамлакатимизда олиб бораётган фаолияти ҳақида гапириб берди ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва улар юз берганда ҳаракат қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиқди. Ўз навбатида Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси Х.Я.Каримов меҳмонларга Жамият фаолияти, унинг республика аҳолисини биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш борасида етарли потенциалга эгалиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва бундай вазиятлар юз берганда ҳаракат қилишга оид кенг қамровли ишларни амалга оширишга тааллуқли расмий ҳужжатлар ҳақида сўзлаб берди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва ЮНИСЕФ ўртасида ўзаро ҳамфикрлилик меморандумини тайёрлаш мақсадида ҳар иккала ташкилот фаолиятидан яхши хабардор бўлган вакиллардан иборат ишчи гуруҳи тузиш, бу ҳужжатда ушбу ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишларини акс эттиришга қарор қилинди.

 

 

 

2018 йил 11 январ

 

ГРАНТЛАР БАЖАРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

 2018 йил 10 январ куни Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грантига сазовор бўлган лойиҳалар координаторлари учун семинар бўлиб ўтди.

Унда йиғилганларга “Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда фуқаролар эркинликларини, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда ижтимоий шерикликдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги қўшимча 6-танлов якуни натижаларига кўра Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб топилган лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўқув-услубий йўриқномалар берилди.

Ушбу танлов ғолиблари орасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Қорақалпоғистон республика ташкилотга қарашли Кегайли туман бўлими, Бухоро вилоят ташкилоти Ромитан туман бўлими, Жиззах вилоят Ғаллаорол туман бўлими,  Қашқадарё вилоят ташкилоти, Навоий вилоят ташкилоти, Наманган вилоят ташкилоти Чуст тумани бўлими, Самарқанд вилоят ташкилоти Жомбой туман  бўлими, Сирдарё вилоят ташкилоти Боёвут туман бўлими, Сурхондарё вилоят ташкилоти Шеробод туман бўлими, Тошкент вилоят ташкилоти Қибрай  шаҳар бўлими, Фарғона вилоят ташкилоти Қўқон шаҳар бўлими, Хоразм вилоят ташкилоти Боғот туман бўлими, Ўзбекистон ҚЯОЖ марказий ижро аппарати лойиҳалари – жами 13 та лойиҳа бор.  Йиғилганларга Жамиятимиз тарихида биринчи марта унинг турли ташкилотлари томонидан ёзилган лойиҳалар Олий Мажлис жамоат фондининг шунчалик кўп миқдордаги грант маблағларини бирданига ютганлиги алоҳида мамнуният билан айтиб ўтилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилий ривожланиш бўлими бошлиғи,  “Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг иштироки” номли лойиҳа координатори Т.С.Собитов ушбу лойиҳа ҳақида, Сурхондарё вилоят ташкилоти раиси Р.М.Акбаров “Жамоатчилик назорати - аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш кафолати” номли лойиҳа ҳақида сўзлаб беришди. Улар йиғилганларни лойиҳаларни амалга ошириш давомида режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш, молиявий маблағларни сарфлаш ва ҳисоботини олиб бориш, якуний ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳақида хабадор қилдилар.  ҚЯОЖ Навоий вилоят ташкилоти раиси М.А.Баҳриева лойиҳаларни амалга оширишда туман марказий шифохонаси, “Маҳалла” фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ва Ёшлар Иттифоқи маҳаллий бўлинмалари  ҳамкорлик олиб бориш ҳақида атрофлича тушунтириш берди. ҚЯОЖ Қўқон шаҳар бўлинмаси ижрочи директори Ш.Етобқўзиева ва Жомбой туман ҚЯОЖ бўлинмаси Ижрочи директори Н.С.Гафуровалар жамоатчлик назоратини олиб бориш бўйича тавсиялар ҳамда лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллиларининг ёрдами хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.  

Семинар иштирокчилари билдирилган ишонч учун Олий Мажлиснинг Жамоат фондига миннатдорлик билдириб, лойиҳаларни ўз вақтида ва ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда бажаришлари хусусида ўз фикрларини баён қилдилар. Семинар иштирокчилари Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги 47-оилавий поликлиникада ўрнатилган замонавий техника асбоблари билан танишиб, улардан бажарилажак лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш хусусида керакли ахборотга эга бўлдилар.

 

<  1   2   3   4   5   6   7   8   9 >

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати