Сайт  харитаси

Тиббий-ижтимоий хизмат

Ёлғиз қариялар, ногиронлар, кўп болали кам таъминланган оилаларга, ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган бошқа қатламларига гуманитар ёрдам кўрсатиш Жамият фаолиятининг бош йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий бўлинмаларининг тиббий-ижтимоий фаолияти қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

соғлиқни сақлаш ва аҳолининг ижтимоий муҳофазаси бўйича Давлат ижтимоий дастурларини бажариш;

бепул манзилли  тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва аҳолининг кам ҳимояланган қатламларига психо-ижтимоий кўмак бериш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, турли касалликларга дуч келган одамларда уйларида, тиббий-ижтимоий ёрдам хоналарида (марказларида) қараш;

аҳолига “Уй шароитида парвариш асослари”, “биринчи ёрдам”, “санитария маорифи бўйича ишларни ташкил этиш”, “Соғлом турмуш тарзи ва касалликларнинг олдини олиш” дастурлари бўйича таълим хизматларини тақдим этиш.

 

 “Меҳр-шафқат” хизмати

 

“Касалларга қараш – рассомлик ва ҳайкалтарошлик каби санъат.

Қараш санъати энг олий санъат ҳисобланади. Шунинг учун унга таҳдид

қилувчи энг катта хавф – бу оддий ҳунарга айланиш хавфидир...”

Флоренс  Найтингейл

 “Меҳр-шафқат” хизматида 168 нафар тиббий ҳамшира мавжуд. Ўзбекистон ҚЯОЖ патронаж шафқат ҳамширалари ёлғиз яшовчи ногирон ва пенсионерларга ҳар йилда 340 000 дан ортиқ турли хизматлар кўрсатишади. Ҳар йилда Ўзбекистон ҚЯОЖ 20 000 нафардан ортиқ муҳтожларга 300 млн. сўмга яқин миқдорда моддий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий бўлинмаларининг тиббий-ижтимоий фаолияти қўйидаги йўналишларда амалга оширилади:

-бепул манзилли  тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва аҳолининг кам ҳимояланган қатламларига психо-ижтимоий кўмак бериш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, турли касалликларга дуч келган одамларда уйларида, тиббий-ижтимоий ёрдам хоналарида (марказларида) қараш;

-соғлиқни сақлаш ва аҳолининг ижтимоий муҳофазаси бўйича Давлат ижтимоий дастурларини бажариш;

-аҳолига “Уй шароитида парвариш асослари”, “биринчи ёрдам”, “санитария маорифи бўйича ишларни ташкил этиш”, “Соғлом турмуш тарзи ва касалликларнинг олдини олиш” дастурлари бўйича таълим хизматларини тақдим этиш.

“Меҳр-шафқат” хизмати фаолиятига кўнгилли аъзолар жалб этилади, улар таълим, маслаҳат ва бошқа хизматларни тақдим этишади. Ёши катталар ва ёшлар ўртасида маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокларига кўмак беради.

 

Биринчи ёрдам кўрсатишнинг асослари

Ҳозирги кунда аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш масалаларига ўқитиш муаммоси нафақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, балки бутун дунёда ўта долзарб ҳисобланади. Биринчи ёрдамга ўргатиш мақсади, аҳолининг кенг қатламларини биринчи, шифокоргача тиббий ёрдамнинг оддий усулларига ўргатиш ҳисобланади, бунда одамлар ўзлари зарурият бўлганда ўзига-ўзи ёки бошқаларга ёрдам бериш учун кўникмаларидан фойдаланишлари мумкин. Биринчи ёрдам – бу ўткир касаллик вужудга келган жойда ёки жароҳат келтирилганда, тиббий ходим етиб келгунча амалга оширилиши керак бўлган тезкор чоралар мажмуидир.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ўзининг асосий фаолиятини аҳолини биринчи, шифокоргача ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрлашга қаратишга ҳаракат қилмоқда. Бу аҳолининг ўз кучига ишончини оширишга имконият беради ва ўзлари ва атрофдаги одамларга фавқулодда вазиятда ёрдам беришга тайёр одамлар гуруҳи шаклланишига кўмак беради.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вазифаларидан бири – фавқулодда вазиятларда, табиий офатларда ва турли тавсифга эга ҳалокатларда одамлар ҳаётини, инсон соғлиғи ва қадр-қимматини ҳимоялаш, ҳамда кундалик ҳаётда – улар қаерда бўлишидан қатъий назар одамлар қийноқларининг олдини олиш

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти истаган барча шахсларга биринчи, шифокоргача ёрдам бериш курсларида ўқиш имкониятини тақдим этади, уларда нафақат ҳар қандай фавқулодда вазиятда ҳаракат қилиш ва жабрланганга ёрдам бериш кўникмалари ўқитилади, балки олинган кўникмаларни амалда синаб кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Ўқув маркази корхоналарда биринчи ёрдам кўрсатиш каби соҳада ходимларни сифатли тайёрлаш имкониятини берувчи хизматларни тақдим этади. Бизнинг ўқитувчиларимиз ўқитиш курсини жойига чиқиб ҳам, ўқув маркази ҳудудида ҳам ўтказишлари мумкин. Бизнинг биринчи ёрдам курсларимизда машғулотлар аъло даражали назарий билимлар базасига ва фавқулодда вазиятларда амалий иш тажрибасига эга малакали мутахассислар томонидан ўтказилади. Ўқиш жараёнида ходимлар ёнғинда, заҳарли моддалар ёки газлар билан заҳарланишда ва ишлаб чиқаришда бошқа фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатишни батафсил ва синчиклаб ўрганишади.

 

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати