янгиликлар                                 янгиликлар                                 янгиликлар                             янгиликлар                         янгиликлар                                 янгиликлар                                 янгиликлар                             янгиликлар                         янгиликлар                                 янгиликлар                                 янгиликлар                             янгиликлар                        

Сайт  харитаси

 

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти  раиси

  профессор Хамид Якубович Каримовнинг

 МУРОЖАТИ

 

Ҳурматли дўстлар!

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти   Республикамиздаги бой тажрибага эга инсонпарварлик  ташкилот  хисобланади. 1925-йилдан буен фаолият юритаетган мазкур жамият   1992- йилда Ўзбекистон республикаси Президентининг «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳақидаги » фармонига биноан мустақил инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақомига эга бўлди. Шуни алохида  таькидлаб ўтишни истардимки, Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой жамияти дуне бўйлаб 188 та миллий жамиятларни бирлаштирувчи    Халкаро Кизил Хоч ва  Кизил Ярим Ой жамиятлари Халкаро Федерациясининг 165- тенгҳуқуқли аьзоси ҳисобланади.  Ўзбекистонда истиқлол йилларида  мехр-мурувват кўрсатишнинг мустаҳкам  ҳуқуқий базаси яратилди. Бу орқали бундай ташкилотларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди.  Мақсад эса қийналганларга, муҳтожларга ҳартомонлома ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлашга каратилган.                                                                                         

Бизнинг фаолиятимиз  аҳолининг кам таьминланган, ночор катламига инсонпарварлик ва ижтимоий  сохаларда  ёрдам беришда давлат билан ҳамкорликда ишлаш, яқиндан  кўмак бериш  мақсадларини қамраб олади. Шу маьнода  жамият  томонидан  амалга ошириладиган ишлар -    турли касалликлардан азият чекаётгаган кишиларга , аҳолининг ночор қатламига турли ҳил  бахтсиз ва фавқулодда  нохуш ҳолатларда ёрдам бериш, хайрохлик кўрсатишдан иборат.Бундан ташқари,  якка-ёлғиз кексалар, кўп болали кам таьминланган   оилалар, ногиронлар ҳамда ёрдамга муҳтож  кишилар бизнинг жамиятимизнинг доимий  диққат марказида .

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тарихида  ҳам Республика аҳолисига ҳартомонлома ёрдам кўрсатиш борасида  салмоқли  ишлар олиб борилган. Ва бундай бой  тажриба   орқали  жамият ўзининг   ҳамиша фаолигини кўрсата олди. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати  инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик, универсаллик  каби  тамойилларга асосан иш юритади. Бизнинг ходимларимиз ва кўнгиллиларимиз    ўзларининг хайрли ишларида ана шу тамойилларга  суянади. Биз барча аьзоларимиз, ҳамкорларимиз ва кўнгиллиларга Ўзбекистон Қизил  Ярим Ой жамиятининг  инсонпарварликка йўғирилган эзгу фаолиятини амалга оширишда қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз. Бугунги кунда бизнинг ташкилотимизда  1 миллион 300 минга яқин   ихтиерий аьзолар  ва 38 минг нафардан ортик кўнгиллилар  рўйхатга олинган. Шу билан бирга  кўпқиррали мақсадларнинг ҳартомонлома самарали  амалга оширилишини  таьминлаш мақсадида  янги гуманитар чақирик ва таҳдидларни  ҳисобга олиш зарур.

Жамиятимиз ўз фаолиятида одамларнинг эҳтиёж ва заруратларига эьтибор беришга ҳаракат ҳилади. У қайси йўл билан амалга оширилади ва мазмун моҳияти қандай?   Аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида меҳр- мурувват, инсонпарваролик ва қийналганларга ёрдам қўлини чўзиш, окибат туйғуларни шакллантириш орқали амалга оширилади.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти аҳолида  биринчи  тиббий ёрдам кўникмаларини шакллантириш, тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш, инсонпарварлик ёрдам  бериш, беғараз донорлик каби  йуналишларида  иш олиб боради. Бизнинг фаолиятимизнинг устивор йўналишларидан бири - бу сўзсиз жамиятнинг ёшлар ҳаракати ва кўнгиллилар бошланғич ташкилотини тузиш ҳамда шакллантирищ, ҳалқаро  лойиҳаларни тадбиқ этиш ва гуманитар  соҳаларда ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Бу  борада ташкилот  ўзига хос нуфуз  ва малакали ходимларга эга.      

Албатта, олдимизга  қўйилган мақсад ва вазифаларни  амалга ошириш учун биз  ҳам моддий ва  энг аввало  инсон ресурслари салохиятига  эгамиз.  Бу фикримиз  жамиятнинг  юртимизнинг барча вилоятларидаги филиаллари, шаҳар ва туманлардаги бўлинмалари тарзида янада аниқроқ намоён бўлади. Шу ерда яна бир жиҳатни алоҳида  эьтироф этишни истардим, ижтимоий келиб чиқиши,қайси динга мансублиги, миллатидан қаьтий назар мамлакатимизнинг   ҳар бир фуқароси Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятига аьзо бўлиш ҳуқуқига эга. Ташкилотимиз томонидан олиб борилаетган хайрли ва эзгу ишларга ҳайирхоҳ бўлиб, фаол иштирокингиз орқали сиз нафакат саҳоват, мехр-мурувват кўрсатасиз, шунингдек, юртимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга  ўз  ҳиссангизни   қўшган бўласиз.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати