Сайт  харитаси

Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси

1863 йилда ташкил топган ҚХХҚ ҳозирги кунда бутун дунё бўйича фаолият кўрсатиб, можаро ва қуролли тўқнашувлар оқибатида жабр кўрган одамларга гуманитар ёрдам кўрсатади, ҳамда уруш қурбонларини ҳимоя қилувчи қонунлар тўғрисида билимларни тарқатади. Мустақил ва бетараф ташкилот бўлиб, у, 1949 йилдаги Женева конвенцияларига асосланган мандатга эга. ҚХХҚ Швейцарияда. Женева шаҳрида жойлашган, унинг ходимлари 80 та мамлакатда тахминан 12 минг кишини ташкил этади. У асосан ҳукуматларнинг ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобига молиялаштирилади.

Ўз ишида ҚХХҚ 1949 йилдаги Женева конвенцияларига, уларга Қўшимча Баённомалар, ўз Устави, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Ҳаракати устави, ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Конференциялари қарорларига асосланади. ҚХХҚ мустақил ва бетараф ташкилот ҳисобланади, у қуролли тўқнашувлар ва бошқа зўрлик билан боғлиқ вазиятлар қурбонларига гуманитар ҳимоя ва ёрдамни таъминлайди. У фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилади ва халқаро гуманитар ҳуқуққа нисбатан ҳурматни тарғиб қилиб, уни миллий ҳуқуққа жорий этишга кўмаклашади.

 ҚХХҚ вазифалари

 Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси холис, бетараф ва мустақил ташкилот ҳисобланади, унинг мақсадлари ва вазифалари мутлақ гуманитар тавсифга эга бўлиб, қуролли можаро ва ички зўрлик вазиятларида жабрланган одамларнинг ҳаётини ва қадриятларини ҳимоялашдан, а уларга ёрдам беришдан иборат.

У Ҳаракатнинг можаро вазиятида гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради. Гуманитар ҳуқуқни ва инсонпарварликнинг универсал тамойилларини тарғиб қилиб ва мустаҳкамлаб, ҚХХҚ одамлар қийноқларининг олдини олиш учун барча уринишларини қаратади.

Айни ҚХХҚ ташаббуси билан давлатлар 1864 йилда дастлабки Женева конвенциясини қабул қилишган. Шу пайтдан бошлаб ҚХХҚ бутун Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг кўмаги билан, ҳукуматларни халқаро гуманитар ҳуқуқини мавжуд вазиятларга, хусусан, можаро қурбонларига самарали ҳимоя ва ёрдамни таъминлаш учун, уруш олиб боришнинг ўзгарган замонавий восита ва усулларига нисбатан  мослаштиришга доимо чақиради

Ҳозирги кунда 1949 йилдаги тўртта Женева конвенциялари билан белгиланган мажбуриятларни барча мамлакатлар ўз зиммаларига олишган, улар қуролли можаролар вақтида ярадор, касал, кема ҳалокатида жабрланган ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий асирларни ва фуқароларни ҳимоя қилишади.

Дунё давлатларининг деярли тўртдан уч қисми ҳозирги кунда Конвенцияларга 1977 йилдаги иккита Қўшимча Баённома иштирокчилари ҳисобланади. 1-сонли Баённома халқаро қуролли тўқнашувлар қурбонларини, 2-сонли Баённома эса, халқаро тавсифга эга бўлмаган қуролли можаролар қурбонларини ҳимоялайди. Хусусан, ушбу шартномалар фуқаровий аҳолини ҳарбий ҳаракатлардан ҳимояловчи қоидаларни қодлашади. 2005 йилда қабул қилинган учинчи Қўшимча Баённома Ҳаракатнинг миллий жамиятлари томонидан яна битта рамз – Қизил Кристалл қўлланишини назарда тутади.

ҚХХҚ томонидан бажарилаётган ҳар қандай ҳаракатнинг ҳуқуқий базаси қуйидагича:

  • Тўртта Женева Конвенцияси ва ҚХХҚ га халқаро қуролли можаро вужудга келган тақдирда махсус мандат тақдим этувчи 1-сонли Қўшимча Баённома. Хусусан, ҚХХҚ ҳарбий асирлар ва ушлаб қолинган фуқаровий шахслардан хабар олишга ҳақли. Конвенциялар, шунингдек, ҚХХҚ га ташаббус билн чиқиш кенг ҳуқуқларини беришади.

  • Халқаро тавсифга эга бўлмаган қуролли можаролар вазиятида ҚХХҚ гуманитар ташаббус ҳуқуқига эга, у халқаро жамоатчилиги билан тан олинади ва тўртта Женева конвенцияси учун умумий бўлган 3-моддада белгиланган.

  • Ички тартиб бузилган ёки ички зўрайиш вазиятида, ҳамда гуманитар ҳаракатларни талаб этувчи бошқа вазиятларда ҳам ҚХХҚ гуманитар ташаббус ҳуқуқига эга, у , Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Ҳаракати устави билан тан олинган. Шундай қилиб, халқаро гуманитар ҳуқуқ қўлланиши мумкин бўлган вазиятда, агар бундай таклифсиз ҳукумат ҳаракатлари манфаатли мамлакатларнинг ички ишларига аралашув сифатида кўрилиши мумкин бўлган вазиятларда, ҚХХҚ ўз хизматларини ҳукуматларга таклиф қилиши мумкин.

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати