Сайт  харитаси

Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари

Халқаро Федерацияси

Миллий жамиятларда пайдо бўлган кенг имкониятлар ва улар томонидан нафақат уруш қурбонларига, шунингдек табиий офат ва ҳарбий ҳаракатлар оқибатидан жабрланган шахсларга ёрдам бериш бўйича тўпланган тажриба Биринчи жаҳон урушида жуда керак бўлди.

Урушдан сўнг, 1919 йилда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Бирлашмаси ташкил топди. 1991 йилда унинг номи Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясига ўзгартирилди. Федерацияни яратишни Генри Дэвисон, Америка Қизил Хоч ҳарбий қўмитаси президенти таклиф этди.

Федерациянинг биринчи вазифаси, уруш давом этган тўрт йил ичида оғир синовларга дуч келган мамлакатлар аҳолисининг соғлини тиклаш бўлди. Мақсад “мавжуд Қизил Хоч жамиятларини соғлиқни сақлаш манфаатларида ҳаракат қилиш учун бирлаштириш ва мустаҳкамлаш, ҳамда янги жамиятлар пайдо бўлишига кўмаклашиш”дан иборат эди.

Асосчи миллий жамиятлар бешта мамлакатни ифодалашган, булар Буюк Британия, Франция, Италия, Япония ва АҚШ. Шу пайтдан бошлаб Федерация аъзолари сони ўсиб борган ва ҳозирги кунда уларнинг сони 188 га етди, яъни деярли барча мамлакатларда ўз миллий жамият мавжуд. Ҳозирги пайтда Федерация йилда 100 га яқин ёрдам кўрсатиш амалиётларини ўтказмоқда.

Мақсад

Уставга мувофиқ Федерация мақсади миллий жамиятларнинг гуманитар фаолиятларининг барча кўринишларини рағбатлаш, қўллаб-қувватлаш ва енгиллаштириш, ҳамда одамларнинг азоб ва қийноқларини енгиллаштириш ва бартараф қилишда миллий жамиятларга ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан, бутун дунёда тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшишдан иборат.

 Миссия

Федерация миссияси, унинг стратегиясида белгиланганидай, инсонпарварлик кучини ишга солиб, кам ҳимояланган тоифали шахсларнинг ҳаётини яхшилашдан иборат.

 Вазифалар

Федерация устави унинг 10 та асосий вазифасини белгилаган, Федерация:

1) миллий жамиятлар учун доимий алоқа, мувофиқлаштириш ва ўқитиш органи сифатида ҳаракат қилиб, улар сўраган ёрдамни тақдим этади;

2) ҳар бир мамлакатда мустақил ва тегишли тартибда ҳамма томонлар тан олган миллий жамият яратилишига ва ривожланишига кўмаклашади;

3) барча мавжуд воситалари билан табиий офат ва ҳалокатларнинг барча қурбонларига ёрдам беради;

4) миллий жамиятларга эҳтимолли офатларга тайёрланишда ёрдам беради, уларнинг ёрдам бериш бўйича фаолиятларини ва ёрдам бериш бўйича амалиётларни ўтказишни ташкиллаштиришда кўмаклашади;

5) Халқаро конференция томонидан қабул қилинган Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой томонидан табиий офатлар ва ҳалокатларда ёрдам бериш бўйича амалиётларни ўтказиш Тамойиллари ва Қоидаларига мувофиқ, табиий офатлар ва ҳалокатларда ёрдам бериш бўйича халқаро амалиётларни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради, ҳамда уларни бошқаради;

6) миллий жамиятлар аҳолининг соғлиғини сақлаш ва ижтимоий таъминотни такомиллаштиришга қаратилган фаолиятда, тегишли миллий ҳукумат билан ҳамкорликда иштирокларини рағбатлайди ва мувофиқлаштиради;

7) болалар ва ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш ва барча мамлакатлар ёшлари ўртасида дўстликни ривожлантириш масалалари бўйича миллий жамиятлар ўртасида фикр алмашишни рағбатлайди ва мувофиқлаштиради;

8) миллий жамиятларга ўз қаторларига янги аъзоларни жалб этишда ва уларга Ҳаракат тамойиллари ва назарларини сингдиришда ёрдам беради;

9) қуролли тўқнашувлар қурбонларига ёрдам беради, халқаро гуманитар ҳуқуқ мустаҳкамланиши ва ривожланиши бўйича ишга, ва ушбу ҳуқуқ тўғрисида билимларни, ҳамда Ҳаракатнинг бошқа таркибий қисмлари билан тузилган келишувларга мувофиқ, асос солувчи тамойилларни тарқатишга қаратилган ишларда кўмаклашади;

10) аъзо-жамиятларни халқаро даражада расмий равишда ифодалайди ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати