Сайт  харитаси

Тимсол

 

Юз йилдан ортиқ даврда қизил хоч ва қизил ярим ой қуролли можаролар қурбонлари, ҳамда уларга ёрдам бераётганлар ҳимоясини таъминлаб, инсоният хизматидадир.


1859

Ўн тўққизинчи асргача ҳар бир мамлакатнинг қуролли кучларида тиббий хизматлар фойдаланган ўз рамзлари бўлган. Бу рамзлар кенг маълум бўлмаган, ҳурмат билан фойдаланмаган ва ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимояни таъминламаган.

Ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида ўқ отар қурол ишлаб чиқарилиши тез ривожланиши муносабати билан уруш пайтида ўлдирилган ва ярадор бўлган шахслар сони кескин ошиб кетди.

1859 йил йигирма тўртинчи июнь куни Италияни бирлаштириш учун уруш бўлаётган эди. Хусусий сафар вақтида Анри Дюнан исмли Швейцария фуқароси Сольфернино шаҳрига келган. У ерда у жанг майдонида ўлган ёки ярадор бўлиб, ёрдамсиз қолиб кетган 45 мингдан ортиқ аскарларнинг фожиаси гувоҳига айланган.

Женевага қайтиб, Анри Дюнан китоб ёзишни бошлаган, китобда у уруш қурбонларига ёрдам миқёсини анча кенгайтиришни таклиф қилган.

1862

1862 йилда “Сольферино жанги тўғрисида хотиралар” деб номланган китоб чоп этилди. Ушбу китобда иккита таклиф келтирилган:

- тинч пайтда ҳар бир давлатда уруш қурбонларига ёрдам бериш учун кўнгилли шахслар гуруҳларини яратиш;

- барча мамлакатлар жанг майдонида биринчи ёрдам хизмати кўнгилли ходимлари ва ярадорларнинг ҳимоясини таъминлаш розилигига эришиш.

Биринчи таклиф миллий жамиятлар яратилиши асоси бўлди, ҳозир бундай жамиятлар 188 та давлатда мавжуд. Иккинчиси – Женева конвенциялари тузилишининг асоси бўлди, улар ҳозирги кунда 192 та мамлакат томонидан имзоланган.

1863

1863 йил ўн еттинчи йилда бешта аъзодан иборат қўмита – келажакда Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси (ҚХХҚ) – Анри Дюнан ғояларини ўрганиш учун учрашди. Йиғилганларнинг асосий мақсадларидан бири, ягона ажратиб турувчи рамзни танлаш бўлган, ушбу рамздан фойдаланиш қонун билан тасдиқланиб, қуролли кучларнинг тиббий хизмати, биринчи ёрдам кўнгилли ходимларига нисбатан, ҳамда қуролли можаролар қурбонларига нисбатан ҳурматли муносабатни таъминлаши керак эди.

Рамз оддий, катта масофадан яхши кўринадиган, барчага маълум ва тарафдор, ҳамда душман тараф учун бир хил бўлиши керак эди. У барча учун ягона бўлиши ва барча тарафлар томонидан тан олиниши шарт эди.

1863 йил йигирма олтинчи октябрь куни биринчи халқаро конференция ўтказилди. Унда 14 та мамлакат делегациялари иштирок этишди.
Ярадор аскарларга ёрдам бериш жамиятларини – келажакда Қизил Хоч жамиятлари, ва кейинчалик Қизил Ярим Ой Жамиятлари ҳам яратилишини тартибга солувчи ўнта қарор қабул қилинди. Бундан ташқари конференция оқ фонда туширилган қизил хочни ягона ажратиб турувчи рамз сифатида қабул қилишди.

1864

1864 йил август ойида 1863 йилда қабул қилинган қарорларни шартнома меъёрларига қайта ишлаб чиқиш мақсадида чақирилган Дипломатик конференция биринчи Женева конвенциясини қабул қилди.

Шундай қилиб, замонавий гуманитар ҳуқуқ вужудга келди.

Биринчи Женева конвенцияси оқ фонда туширилган қизил хочни ягона ажратиб турувчи рамз сифатида қабул қилди.

Рамз қуролли кучлар тиббий хизматининг бетарафлигини акс эттириб, унга тақдим этиладиган ҳимояни белгилаши керак эди. Қабул қилинган рамз Швейцария байроғининг тескари рангларидан иборат эди.

Швейцариянинг доимий бетараф мақоми охирги бир неча йиллик тажриба билан тасдиқланган эди, ҳамда 1815 йилдаги Вена ва Париж шартномалари билан мустаҳкамланган эди.

Бундан ташқари оқ байроқ музокара ўтказиш ёки асирга олиниш истагини белгиловчи рамз бўлган эди ва ҳозиргача шундай қолган. Ўз ихтиёри билан оқ байроқни кўтарганга ўқ отиш ман этилган.

Натижада яратилган рамз афзалликлари шундаки, уни тасвирлаш жуда осон, ҳамда кескин фарқ қиладиган ранглар ҳисобига у узоқдан кўринади.

1876-1878

Рус-турк уруши вақтида, Усмонли империя қизил хоч ўрнига оқ фонга туширилган қизил ярим ой тасвиридан фойдаланиш ниятини билдирди. Қизил хоч рамзини ҳурмат қилиб, Усмонли империя ҳукумати қизил хоч мусулмон аскарлар учун табиатан ҳақоратли ҳисобланиши тўғрисидаги фикрини билдиришди. Қизил ярим ой рамзи қуролли можаро тугагунча вақтинча фойдаланиш учун маъқулланган.

 

 

1929

Биринчи жаҳон урушидан сўнг Женева конвенцияларини қайта кўриб чиқиш учун Дипломатик конференция чақирилган. Турк, форс ва миср делегациялари Конференцияга қизил ярим ой, ҳамда қилиш шер ва қуёш рамзларини тан олиш тўғрисида илтимос билан мурожаат этишди. Узоқ вақт давом этган баҳслардан сўнг, Конференция иштирокчилари ушбу рамзларни қизил хоч рамзига қўшимча рамзлар сифатида тан олишга рози бўлишди. Аммо рамзлар сонини кўпайтирмаслик учун, Конференция ушбу рамзлардан фойдаланаётган учта давлатлар таклиф қилган рамзлардан фойдаланувчи мамлакатларни, ушбу мамлакатлар билан чеклади. Женева конвенциясига мувофиқ, учта ажратувчи рамз бир хил мақомга эга.

1949

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Женева конвенцияларини қайта кўриб чиқиш учун Дипломатик конференция чақирилиб, у рамзлар тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун учта таклифни кўриб чиқди:

янги ягона рамз жорий этиш тўғрисида Голландия таклифи;

ягона қизил хоч рамзидан фойдаланишга қайтиш тўғрисида таклиф;

Исроил қуролли кучлар тиббий хизматларини ажратиб турувчи рамз сифатида қўлланган Доуд қизил қалқони кўринишидаги янги рамзни тан олиш тўғрисида Исроил таклифи;

Учала таклиф ҳам рад этилди. Конференция ҳимояловчи рамзлар сонини оширишга қарши ўз эътирозларини келтирди. Қизил хоч, қизил ярим ой, қизил шер ва қуёш рамзлари ягона тан олинган рамзлар сифатда қолдирилди.

1980

Эрон Ислом Республикаси қизил шер ва қуёш рамзларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиши ва келажакда қуролли кучлар тиббий хизматларини ажратиб турувчи рамз сифатида қизил ярим ой рамзидан фойдаланиши тўғрисида эълон қилди. Аммо Эрон келажакда бошқа қандайдир янги рамзлар тан олинган тақдирда, қизил шер ва қуёш рамзига қайтиши мумкинлиги ҳуқуқини ўз зиммасида қолдирди.

 

1992

1949 йилда қабул қилинган қарордан сўнг ҳам рамзлар тўғрисида баҳслар давом этди. Бир қатор мамлакатлар ва уларнинг ҳудудларида фаолият кўрсатаётган ёрдам жамиятлари миллий рамзлардан ёки қизил хоч ва қизил ярим ой рамзларидан бир вақтда фойдаланиш истакларини билдиришди. Тўқсонинчи йилларга бориб, бир нечта мураккаб қуролли можаролар давомида қизил хоч ва қизил ярим ой бетарафлигини ҳурмат қилишга нисбатан хавфлар вужудга келди. 1992 йилда ҚХХҚ президенти бирор бир миллий, сиёсий ёки диний тавсифлардан халос бўлган қўшимча белги яратиш таклифи билан оммага мурожаат қилди.

1999

1999 йилда ўтказилган Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Конференцияси, барча тарафлар учун мазмуний тарафдан ҳам, қоидалар жиҳатидан ҳам барчага маъқул келадиган рамз тўғрисида масала бўйича ҳар томонлама ва узоқ муддатли қарорга келиш учун, давлатлар ва миллий жамиятлар вакилларидан ишчи гуруҳни шакллантириш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

2000

Ишчи гуруҳ, давлатлар ва миллий жамиятлар аксариятининг тарихи қизил хоч ва қизил ярим ой рамзларидан фойдаланиш билан узлуксиз боғлиқ деган хулосага келди. Шундай қилиб, барча тарафларни қондирадиган ягона қарор, бу миллий, диний ёки сиёсий тавсифлардан холис бўлган учинчи рамзни қабул қилиш ҳисобланади.

Янги рамз дизайни ундан фойдаланувчи миллий жамиятларга қуйидаги имкониятларни таъминлаши керак:

янги рамз марказида қизил хоч ёки қизил ярим ойни жойлаштириш;

янги рамз марказида ҳам қизил хоч, ҳам қизил ярим ойни жойлаштириш;

янги рамз марказида мазкур миллий жамияти томонидан ишлатилаётган ва Женева конвенциялари депозитарийи ҳисобланган давлат ва ҚХХҚ га берилган бошқа исталган рамзни жойлаштириш;

2005

2005 йил декабрь ойида, Женева шаҳрида Дипломатик конференция давомида давлатлар Женева конвенцияларига учинчи Қўшимча баённомани қабул қилишди, у қизил хоч ва қизил ярим ой рамзлари билан бирга учинчи, қўшимча рамздан фойдаланиш қоидаларини тартибга солади. Янги рамз қизил кристалл номи билан маълум бўлиб, Ҳаракат қатор йиллар давомида дуч келган бир нечта муаммони ҳал қилади. Улар қаторида:

қизил хоч ёки қизил ярим ой рамзларини қабул қилишни истамаган давлатларга Ҳаракатга қўшилиш ва қизил кристалл рамзидан фойдаланган ҳолда, Ҳаракатнинг тўлиқ ҳали иштирокчиси бўлиш имконияти;

қизил хоч ва қизил ярим ойдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти.

2006

2006 йил июнь ойида Женевада қўшимча янги рамз қабул қилинганлиги муносабати билан Ҳаракат уставига ўзгартириш киритиш мақсадида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро конференцияси чақирилган.

2007

2007 йил ўн тўртинчи январь куни 1949 йилдаги Женева конвенцияларига Учинчи Қўшимча баённома ўз кучига кирди (уни биринчи иккита мамлакат ратификация қилганидан сўнг олти ой ўтгач, у кучга кирди). Бу ҳукуматлар ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати фойдаланиши учун қўшимча рамзни яратиш жараёнини ўз охирига етказди.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати