Сайт  харитаси

 

Асосий фаолият йўналишлари

Аҳоли билан иш

Ўқув муассасаларида иш

Ресурслар ва потенциал

ОТКларини тайёрлаш

Лойиҳалар ва ҳамкорлар

Семинар ва машғулотлар

ФВ ларга тайёрланиш ва таъсирланиш

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг фаолиятида энг муҳим йўналишларидан бири – фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва уларга таъсирланиш ҳисобланади, ушбу иш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳукумат органлари (ҳокимиятлар, маҳалла қўмиталари) ва бошқа манфаатли ҳамкорлар билан кенг ҳамкорликда, ФВ ларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими доирасида, ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликлари, давлат ва нодавлат тузилмалар билан икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга оширилади.

 Давлат Ҳукумати томонидан тасдиқлаган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимида (ФВДТ) Жамиятимизга унинг функционал тузилмаси вазифаси белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24 август 2011 йилдаги 242-сонли қарори билан Жамиятга қуйидагилар юклатилган:

-Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида касаллар ва зарар кўрганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда парвариш қилиш масалалари бўйича тайёрлаш.

-Санитария дружиналарини тузиш, уларни юкланган вазифаларни бажаришга жиҳозлаш, тайёрлаш ва тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига ёрдам кўрсатиш.

-Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.

-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, энг аввало, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига контракт асосида ўқитишни ташкил этиш.

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

-Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш.

-Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.

 

ФВ га тайёрланиш бўлимининг асосий фаолият йўналишлари:

 - ФВ га таъсирлаши учун моддий-техник база яратиш;

- кўнгилли ишчилар ва Жамият ходимларидан Офатга таъсирланиш гуруҳларни тайёрлаш;

- аҳолининг барча қатламларини ФВ га таъсирланишга ва тайёрланишга ўқитиш;

- санитария дружиналари ва санитария постларини яратиш ва уларни жиҳозлаш, ёшлар ўртасида ФВ бўйича ташаббус гуруҳларини яратиш;

- ФВ да сув санитарияси ва сув таъминоти;

- ФВ да оилавий алоқаларни тиклаш;

- табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш;

- ФВ соҳасида халқаро ҳамкорлик;

- барча даражаларда ФВ га тайёрланиш ва таъсирланиш режаларини тузиш ва ҳоказо.

  юқорига

Аҳоли билан иш

Аҳолини эҳтимолли табиий офатларга тайёрлаш маҳаллаларда ФВ бўйича Маҳаллий қўмиталарни (ФВМҚ) тайёрлаш орқали амалга оширилади. ФВМҚ яратилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади. Маҳаллий жамоалар сардорлари учун машғулотлар ўтказилади, уларда заифлик ва потенциални баҳолаш бўйича кўникмалар, ФВ да ҳаракат қилиш қоидалари, биринчи ёрдамни кўрсатиш кўникмалари тушунтирилади, ҳаракат қилиш режалари ва хатар хариталари тузилади.

Жамоада “ФВ бўйича МҚ” тузилишида, ФВ вужудга келишига асбоблар тўплами билан таъминлаш йўли билан жамоа потенциалини мустаҳкамлаш мажбурий элемент ҳисобланади. ФВ бўйича бурчаклар яратилади ва ўқув қўлланмалари тақдим этилади.

Бу семинарлар жараёнида аҳоли ҳақиқий офатларнинг олдини олиш ва уларга қарши ҳаракат қилишнинг қийин бўлмаган усулларини билиб олишади, зарар кўрганларга биринчи ёрдам бериш усулларини ўрганишади. Бу қурбонлар, шикастлар ва оқибатлар сони пасайишига олиб келади.

  юқорига

 

Ўқув муассасаларида иш

ФВ да ҳаракат қилишга тайёргарлик бўйича фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири – Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари билан фаол иш олиб бориш ҳисобланади. Ушбу фаолият ўзига қуйидагиларни олади:

- ОЎЮ, умумтаълим мактаблар, академик лицейлар ва колледжлар ўқитувчиларини ўқитиш, ўқувчилар билан машғулотларни ишлаб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиш;

- ўқув муассасаларини табиий офатда ҳаракат қилиш қоидалари бўйича ахборот материаллари билан таъминлаш;

- ФВ да ўзини тутиш кўникмаларини ўзлаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилганда, кўмаклашиш;

- санитария постларини ва ФВ бўйича ташаббус гуруҳларини яратиш;

- ўқув муассасаларида Ўзбекистон ҚЯОЖ хоналарини ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш.

 юқорига

Ресурслар ва потенциал

Ўзбекистон ҚЯОЖ фавқулодда вазиятга тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш фаолиятини вилоят даражасида ҳам, республика даражасида ҳам самарали юритиш учун етарли имкониятларга эга. Биринчидан, бу фаолият, охирги йилларда фавқулодда вазиятлар сони ошиб бориши муносабати билан, ўта муҳим ҳисобланади, иккинчидан, фавқулодда вазиятга тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш бўйича фаолият амалга оширилиши, ҚЯОЖ устав фаолияти нуқтаи назаридан ҳам, давлат томонидан қўйилган талаблар жиҳатидан ҳам, Ўзбекистон ҚЯОЖ бўлинмаларига бир қатор бошқа вазифаларини бажариш имкониятини беради.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ Республиканинг барча вилоятларида 15 та вилоят ташкилотига ва Ўзбекистон темир йўллари бошқармаси қошида битта филиалга эга. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят бўлинмаларида ФВ га тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш фаолияти учун масъул штат ходимлар мавжуд. Ўзбекистон ҚЯОЖ бош штаби даражасида ФВ га тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш бўйича махсус бўлим яратилган, унинг таркибига, шунингдек, Ўзбекистон ҚЯОЖ қидирув хизмати киради.

 ФВ вужудга келган тақдирда радио алоқа – Codan.

Ўзбекистон ҚЯОЖ 4 та бўлинмасида (Термиз, Фарғона, Бухоро, Тошкент) ҚТЧ частотали радиостанциялар ишламоқда, улар ФВ вужудга келган тақдирда алоқанинг бошқа манбалари ишдан чиқиши вазиятида радио хабарлар учун мўлжалланган.

Шунингдек, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида яна 2 та радиостанция ўрнатилиши режалаштирилган. Уларнинг барчаси Олма-ота ва Душанбе шаҳрида жойлашган ҚХ ва ҚЯОЖХФ ваколатхоналарининг радиочастоталарига тўғрида-тўғри чиқишади.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ омборхоналари

Ўзбекистон ҚЯОЖ ФВ га таъсирланиш учун йирик моддий-ресурс базасига, шу жумладан Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг ўта йирик Марказий омборхонасига эга, омборхонада ФВ вужудга келган тақдирда 1000 та оила ёки 5000 кишига мўлжалланган захиралар сақланмоқда. Ўзбекистон ҚЯОЖ Марказий омборхонаси ҳозирги пайтда таъмирланган ва ФВ захираларини логистика, сақлаш ва жойлаштиришнинг барча зарур стандартларига жавоб беради.

Марказий омборхонанинг захиралари қуйидагилардан иборат:

Электрогенераторлар,

Матраслар,

Адёллар,

Ошхона тўпламлари,

Печь, резина этиклар,

Ётаржой буюмлари,

Палаткалар, ишлатилган кийим, замбил, тиббий жиҳозлар, асбоблар ва ҳоказо,

Бир суткада 80 000 литр сувни сақлаш ва тозалашга мўлжалланган сув тозалаш ва сув таъминоти тизими.

 Ўзбекистон ҚЯОЖ Марказий омборхонаси ва Минтақавий омборхоналарнинг моддий базасини ошириш ҳисобига Ўзбекистон ҚЯОЖ потенциалини кучайтириш, ФВ да Жамиятнинг ҳаракат қилиш ва ФВ дан сўнг тез тиклаш имкониятларини оширади. Охирги йиллар тажрибаси кўрсатиб туришича, йирик моддий-ресурс базасига эга бўлиб, Ўзбекистон ҚЯОЖ маҳаллий тавсифли ҳам, йириқ миқёсли ҳам ФВ да тезкор ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади.

 юқорига

Офатга таъсирланиш командаларини тайёрлаш

ФВ га тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятининг ажралмас қисми – Жамиятнинг кўнгилли иштирокчиларидан офатларда ҳаракат қилувчи командаларини (ОҲҚК) яратиш ва жиҳозлаш ҳисобланади. Ҳозирги кунда жами бўлиб 440 кишидан иборат 24 та команда ва Миллий ОҲҚК нинг 75 та аъзоси тайёрланган.

Мазкур командалар фавқулодда вазиятнинг турли кўринишларида аҳолига беғараз асосда ёрдам кўрсатишади ва асосан, гуманитар ёрдамни тарқатиш, Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкил этган тадбирларни ўтказишда жалб этишади, Биргаликдаги команда-штаб машғулотларда иштирок этишади. Командаларнинг барча аъзолари биринчи ёрдам кўрсатишда, палаткали шаҳарчани жойлаштиришда, гуманитар ёрдамни беришда, тиббий-ижтимоий хизматларни тақдим этишда билим ва кўникмаларга эга, зарар кўрган шахсларни ташиш кўникмаларини билишади.

Командалар Ўзбекистон ҚЯОЖ логотипи туширилган формали кийим-кечак билан таъминланган, 6 та команда Моторола – портатив рациялар, нимча, каска, биринчи ёрдам қутилари, замбил, ёритувчи ва мегафонлар билан таъминланган. Охирги 2 йил давомида  ОҲҚК ва Миллий ОҲҚК билан 12 та машғулот ўтказилган. Миллий ОҲҚК барча аъзоси сув тозалаш мосламаси билан ишга тайёрланган ва ФВ да сув таъминоти бўйича мутахассис ҳисобланади.

Офатда ҳаракат қилувчи командалар Ўзбекистон ҚЯОЖ ғурури ҳисобланади.

 юқорига

Лойиҳалар ва ҳамкорлар

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ФВ га тайёрланиш ва унда ҳаракат қилиш дастури доирасида фавқулодда вазиятларга тайёрланишга қаратилган бир қатор тадбирларни Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг Халқаро Федерацияси, Қизил Хоч Халқаро Қўмитаси, Гуманитар масалалар бўйича Европа комиссияси (ЕСНО) молиявий кўмаги, ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ўз воситалари ва имкониятлари ҳисобига амалга оширмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ФВ соҳасида иккита асосий лойиҳани амалга оширмоқда:

1. ДИПЕКО-7, лойиҳа мактаб ўқувчилари ва маҳаллий жамоалар аҳолисининг табиий офатлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган (ўпирилиш ва сел хавфи мавжуд ҳудудда жойлашган маҳалла қўмиталари аҳолиси ва таълим муассасалари ўқувчилари). Мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги «Save the children» (болаларни қутқаринг) ҳамкорлик ташкилоти билан бевосита ҳамкорликда амалга оширилмоқда.  

2.ФВга тайёргарлик ва уна ҳаракат қилиш лойиҳаси ОҲҚК билимлари ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг ФВ га тайёргарлик соҳасида моддий-ресурс базасини яхшилаш йўли билан Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг ФВ га тайёргарлик потенциалини оширишга қаратилган.

Ўзбекистон ҚЯОЖ нинг етакчи ҳамкорларидан бири БМТ РД ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ нинг Ўзбекистон Республикасида табиий офатлар хатарини пасайтиришда потенциални мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги лойиҳаси ҳисобланади. Шу билан бирга Ўзбекистон ҚЯОЖ бошқа Қизил Хоч ва Қизи Ярим Ой Миллий Жамиятлари билан ФВ га тайёрланиш соҳасида тажриба билан алмашиш йўли билан ва фавқулодда вазият вужудга келган тақдирда ўзаро ёрдам тўғрисидаги келишувлар асосида икки томонлама алоқаларни ўрнатмоқда.

 юқорига

Семинар ва машғулотлар

Ўзбекистон ҚЯОЖ ФВ га тайёрланиш бўйича ўқув семинарлари ва машғулотларни ўтказишда катта тажрибага эга. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҚЯОЖ ФВ га тайёрланиш бўлими пулли, ҳамда бепул асосда қуйидаги йўналишларда машғулот ўтказилишини таклиф этиши мумкин:

-зилзилага тайёрланиш бўйича ихтисослашган машғулотлар (ўқув муассасалар ва ташкилотлар учун);

-Миллий ОҲҚК ни тайёрлаш бўйича машғулот (қутқарувчи ва ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари учун);

-ОҲҚК ни тайёрлаш бўйича бошланғич машғулот (қутқарувчи ва ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари учун);

-ФВ да психологик ёрдам бошланғич машғулоти (қутқарувчи ва ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари учун);

-ФВ да сув санитарияси ва сув таъминоти техник машғулоти (LMS энг замонавий сув тозалаш тизимидан фойдаланган ҳолда);

-ФВ да бошпана тақдим этиш (Shelter) (қутқарувчи ва ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари учун);

-ФВ да оилавий алоқаларни тиклаш (қутқарувчи ва ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари учун);

-“Табиий офатларда ҳимоя ва асосий тушунчалар” семинари (ўқув муассасалар ва ташкилотлар учун);

Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгилли аъзолари ва ходимлари, шунингдек. Биргаликдаги команда-штаб машғулотларида ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ томонидан ташкил этилган тактика-махсус машғулотларида вилоят даражасида ҳам, марказлаштирилган даражада ҳам фаол иштирок этишади.

юқорига

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати