Сайт  харитаси

 

Беғараз донорлик тарғиботи

Ўзбекистон ҚЯОЖ, миллатимиз хавфсизлиги билан боғлиқлиги ва умумдавлат стратегик характерга эга бўлганлиги сабабли, беғараз донорликни аҳоли ўртасида тарғиб этиб келмоқда.Беғараз донорликни тарғиб этишдан мақсад, тинч пайтда ва фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳолатида трансфузион терапияни таъминлашдир.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, ҳар учинчи инсон, ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам, донорлик қонига эҳтиёжи туғилади. Мамлакатимизнинг безарар қонга бўлган эҳтиёжини қондириш учун, мамлакатимиз аҳолисининг камида 1% фуқароси қон топширса етарлидир.Доимий, ихтиёрий ва беғараз донорларнинг қон топширишлари ҳисобига, безарар қоннинг заҳираси таъминланади.

Донорлар қондан тарқаладиган инфекцияларнинг тарқалишига қарши текширувлардан ўтказиб борилишлари боис, бу донорлар энг хавфсиз донорлар ҳисобланадилар.

Ўзбекистон ҚЯОЖ қуйидаги йўналишлар бўйича беғараз донорлик тарғиботини олиб бормоқда:

·         Дастурни самарали амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ҚЯО жамияти томонидан беғараз донорликни тарғибот этиш ва донорларни жалб қилиш учун дастурни қўллаб қувватлаш;

·         Аҳолининг донорлик масалалари бўйича маълумотга эга бўлиш даражасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва шу каби тадбирларда қатнашиш;

·         Донорлик муаммолари бўйича маълумот етказувчи намунавий дарсликлар ишлаб чиқиш ва чоп этиш;

Беғараз донорликни тарғиб этиш ишларида Ўзбекистон ҚЯОЖ минтақавий/вилоят ташкилотларига амалий ва консультатив ёрдам бериш.

Видео-ролик

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати