Сайт  харитаси

 

Халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботи

 

 

I Женева Конвенцияси. Ҳаракатдаги армияларда ярадорлар ва беморларнинг қисимларни  яхшилаш тўғрисида

II Женева Конвенцияси. Денгиз  қуролли кучлари таркибига мансуб яраторлар беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахсларнинг қисматини  яхшилаш тўғрисида

III Женева Конвенцияси  Ҳарсбий асирлар билан муамала қилиш тўғрисида

IV Женева Конвенцияси Уруш даврида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида

I Протокол. 1949 йил 12 августдаги Женева конвенцияларига Халқаро қуролли можаролар  қурбонларини ҳимоя қилишга доир қўшимча протокол

II Протокол. 1949 йил 12 августдаги Женева конвенцияларига Халқаро характерда бўлмаган  қуролли можаролар  қурбонларини ҳимоя қилишга доир қўшимча протокол

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятининг муҳим фаолият йўналишларидан бири, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Халқаро Гуманитар Ҳуқуқ (ХГҲ) тўғрисида билимларни тарқатиш ҳисобланади.

1949 йилдаги Женева Конвенциялари ва 1977 йилдаги Қўшимча Баённомалари ХНҲ нинг асосий ҳужжатлари ҳисобланади, улар инсоннинг маънавий-ахлоқий асосларига, умуминсоният қадриятларга, ва, биринчи навбатда инсонпарварликка асосланган. 1949 йилда тўртта Женева Конвенцияси имзоланиши муҳим тарихий воқеа бўлди, уларнинг мазмуни ҳозиргача ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Ушбу конвенциялар амалдаги армияда ярадор ва касалларни, тиббий ходимлар, ҳамда кема ҳалокатига учраган ёки асирликка тушган шахсларни ҳимоялайди. Шунингдек, конвенциялар уруш пайтида фуқаровий аҳоли ҳимоясини қонунлаштиришди.

Ўзбекистон Республикаси мустақил мамлакат сифатида 1949 йилдаги Женева конвенцияларига ва уларга 1977 йилдаги Қўшимча баённомаларга 1993 йил 3 сентябрь куни қўшилди.

Қизил Ярим Ой Жамияти Ўзбекистонда энг ёши катта хайрли ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Халқаро гуманитар ҳуқуқини амалга оширишда кўмаклашиб келмоқда. Бу иш Халқаро гуманитар ҳуқуқининг (ХГҲ) асос солувчиси ва сақловчиси ҳисобланган Қизил Хоч Халқаро Қумитаси (ҚХҲҚ) билан қалин ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Жамият томонидан Халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйча билимлар, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракати тарихи ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий ҳукумат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ўқувчи ёшлар, маҳалла қўмиталари аҳолиси, ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ўртасида тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Наманган вилояти ташкилоти қошида Фарғона водийи бўйича ХГҲ бўйича Минтақавий ресурс маркази самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Минтақавий марказнинг фаол фаолияти натижасида Наманган вилоят ҳокимияти, Мудофаа ишлари бўйича бошқарма, ички ишлар бошқармаси, фавқулодда вазиятлар, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланган.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва ҚХҲҚ Минтақавий ваколатхонаси билан биргаликда “Шахс ва жамият” (2005 йилдан ҳозирги кунгача), (“Инсон ва жамият” 1997-2005 йиллар) ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишган, ушбу қўлланма умумтаълим мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар колледжларда ўқувчилар учун давлат таълим стандартига киритилган.

Жамият Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқариш ташаббускори бўлиб, ушбу лойиҳани ишлаб чиққан, қонун Олий Мажлис томонидан 2004 йил апрель ойида қабул қилинган. Ушбу қонун вазирлик, идоралар ва жойларда бажарилиши Жамият ташкилотларининг методик ёрдами ва кўмаги остида амалга оширилмоқда.

 

© Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиати